Тaълим вaзирлиги ургангч давлат университети «туризм ва иктисодиёт» факультети сиртки булим


I БОБ 1.1 Банкларнинг еволюцияси, бозор иқтисодиётидаги ўрни ва аҳамияти



Download 120,31 Kb.
bet2/7
Sana23.02.2022
Hajmi120,31 Kb.
#148201
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Иктисодиёт фанидан курс иши

I БОБ


1.1 Банкларнинг еволюцияси, бозор иқтисодиётидаги ўрни ва аҳамияти


Ўзбекистон банклари миллий иқтисодиётга таъ­сир етувчи қудратли тузилмага айланиш учун ривожланишнинг узоқ еволюцион, яъни тадрижий йўлини босиб ўтишига, анчагина машаққатларни бартараф етишига тўғри келди.
1991 йилда қатор банклар шакллана бошлади. Улар Ўзбекистон иқтисодиёти ривожланишининг ўзгарувчан шароитларида фаолият юритиб, замо­навий иш услубларини ўзлаштирган ҳолда тобора янги қирраларга ега бўла борди. 1991-1992 йиллар банклар фаолиятига доир қарашларда чинакам бурилиш йиллари бўлди. Ўзбекистон Республи­каси "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонунининг қабул қилиниши икки даражали банк тизимининг таркиб топиши ва мамлакат Марка­зий банки зиммасига янги вазифалар юкланиши учун асос бўлиб хизмат қилди. Унинг олдига пул муомаласини тартибга солиш, тижорат банкла­ри тизими ҳамда тўлов тизимини шаклланти­риш вазифалари қўйилди. Иқтисодиётнинг турли тармоқларини молиялаштириш енди ташкил етиладиган, замонавий тамойил ва талаблар асосида фаолият юритувчи ихтисослашган тижорат банк­лари томонидан амалга оширилиши лозим еди.
1993–1994 йилларда банк тизимидаги исло­ҳотлар давом етди. 1994 йилнинг 1 июлидан еъ­тиборан миллий валюта — сўмнинг муомалага киритилгани мустақил банк тизимининг, умуман, Ўзбекистон иқтисодиётининг шаклланишида муҳим аҳамият касб етди. Бу Марказий банк ўз фаолиятида тўлиқ мустақил бўлганини, келгу­сида бозор инструментлари орқали миллий пул тизимини тартибга солиш самарали ташкил ети­лишига ёрдам бериши мумкин еканини анг­латар еди. Aйнан шу вақтдан бошлаб Марказий банк­нинг пул-кредит сиёсатини юритиш, валютага оид ишларни тартибга солиш, банк фаолиятини бошқариш ва кейинчалик самарали тўлов тизими­ни яратиш бўйича фаолияти тўлақонли равишда миллий валютанинг барқарорлигини таъминлаш­га қаратилди.
1995 йил банк қонунчилигини такомиллашти­риш даври бўлгани билан ажралиб туради. Тари­хий муҳим ҳужжат — “Ўзбекистон Республикаси­нинг Марказий банки тўғрисида”ги Қонун нафақат банк тизимининг ҳуқуқий асосини бойитди, балки Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг янги, алоҳида мақоми ва ваколатларини, асосий мақсад-вазифаларини аниқ-равшан белгилаб бер­ди. Шу билан бир қаторда мазкур йилда аҳолига хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, шунингдек, кредит ва депозит бозорларида рақобат муҳитини шакллантириш учун зарур шароитлар яратилди. Банкларнинг капитал ҳажмига жалб етиладиган аҳоли жамғармалари миқдорини чекловчи қоида бекор қилингач, банк муассасаларининг имкони­ятлари сезиларли даражада кенгайди ва рақобат кучайди. Бунинг самараси дарҳол намоён бўлди. Aгар 1994 йил бошида аҳоли жамғармаларининг 98,5 фоизи Жамғарма банки (ҳозирги Халқ банки), 1,5 фоизи еса бошқа банклар ҳиссасига тўғри келган бўлса, ўша йил охирида бошқа тижорат банкларининг ҳиссаси ҳам кўпайиб, бу борадаги кўрсаткич 12,8 фоизга етди. Бугунги кунга келиб, бу борадаги кўрсаткич 83,2 фоизни ташкил етмоқда.
1996 йил. Ушбу йилда қабул қилинган Ўзбе­кистон Республикасининг “Банклар ва банк фао­лияти тўғрисида”ги Қонуни иккинчи даражали банк тизими — тижорат банклари фаолиятининг ҳуқуқий асосини конкретлаштирди.
Банк тизимига тааллуқли икки асосий ҳужжат — “Ўзбекистон Республикасининг Марказий бан­ки тўғрисида”ги ҳамда “Банклар ва банк фаолия­ти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонун­ларининг ишлаб чиқилишида ривожланган молия тизимига ега мамлакатлар тажрибаси инобатга олинганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Мазкур қонунлар, шунингдек, “Aкциядорлик жамиятла­ри ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун нодавлат банкларнинг хусусий ва акциядорлик-тижорат шаклида ташкил етили­шига қулай ҳуқуқий шароит яратди. Бу даврда банк тизими ривожига алоҳида таъсир етган икки омилни ажратиб кўрсатиш мумкин. Биринчиси, олиб борилган ислоҳотлар натижасида 1996 йилда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки монетар бошқарув ва банк назоратининг тўла ҳуқуқли органи бўлди. Иккинчиси, Ўзбекистон Республи­каси “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонуни иккинчи даражали банк тизими – тижорат банклари фаолиятининг ҳуқуқий асосини аниқ-пухта белгилаб берди. Унда банк активларини диверсификациялаш ва хорижий капитал жалб қилиш асосида универсал тижорат банкларини шакллантириш принциплари мустаҳкамланган.
Бу даврда иқтисодиётнинг алоҳида тармоқлари­га хизмат кўрсатувчи кредит-молия ташкилотлари ташкил етилди. Бундай ихтисослашув қишлоқ хўжалиги, автомобил саноати, авиасозлик каби халқ хўжалигининг муайян соҳа ва тармоқларини молиялаштириш зарурати билан боғлиқ еди. Кел­гусида ихтисослашган банклар ўз операциялари ва мижозлари доирасини мамлакат иқтисодиёти ри­вожланишининг янги даражаси ва бизнес-муҳит талабларига кўра кенгайтира боради.
Мазкур даврда Ўзбекистон Республикаси Мар­казий банкининг банк секторини бошқарувчи ва назорат қилувчи орган сифатида шаклла­ниш жараёнлари давом етди. Банк тизимига тааллуқли қонунчилик базаси сифат жиҳатидан янгиланиб, халқаро банк амалиёти билан мувофиқлаштирилди.
1997 йил. Ушбу йилда ислоҳотларнинг страте­гик йўналишларидан бири банк секторида хусу­сий капитал оқимини рағбатлантиришдан иборат бўлди.
Мазкур жараён 1997 йилда Ўзбекистон Рес­публикаси Президентининг “Хусусий тижорат банкларини ташкил қилишни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони еълон қилинганидан сўнг жадаллашди. Унда жисмоний шахсларнинг 50 фоиздан кам бўлмаган улуши би­лан банклар очиш учун имтиёзлар тақдим етиш кўзда тутилган еди. 1997 йил банк тизимининг ривожланиш тарихида банк фаолиятида ахборот тизимларини жорий етиш бошлангани билан аҳамиятлидир. Маълумки, ўша вақтгача респу­блика ҳудудида амалдаги барча ҳисоб-китоблар кун бўйи олиб борилар еди. 1997 йилнинг март ойидан янги дастурий таъминот жорий етилиб, барча ҳисоб-китоблар автоматик режимда амалга оширила бошланди. Бу еса тўловларни республи­ка ташқарисида 15 дақиқа мобайнида, Тошкентдан чекка жойларда атиги 3 дақиқада амалга ошириш имконини берди.
Aйнан ўша вақтда ҳисоб-китоблар механиз­ми ишлаб чиқилди ва банклараро електрон тўловларнинг замонавий тизими жорий етилди. Банкларга ўша вақтдаги ноёб имконият — ком­пютер ва телекоммуникация ускуналарини ха­рид қилиш ва департаментларни улар билан жиҳозлаш имконияти берилди. Улар маблағларни ўз фаолияти учун зарур ускуна-анжомларни мо­дернизация қилишга йўналтириши ҳисобга оли­ниб, қатор солиқ тўловларидан озод қилинди.
Шу тариқа, молиявий ва иқтисодий ахборот­нинг сифат жиҳатидан янги истеъмолчилари – маҳаллий ва хорижий инвесторлар пайдо бўлди.
1998 йил. Ушбу йилда республика банкла­ри Базел тавсияларига мувофиқ ҳолда фаолият кўрсатиш учун зарур тадбирлар амалга оширилди.
Банк назорати ва халқаро амалиёти бўйича Базел қўмитасининг тавсияларидан келиб чиқиб, тижорат банклари фаолиятини молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари доирасида тар­тибга солувчи комплекс меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқилди. Бунда тижорат банкларининг молиявий барқарорлигини таъминлаш мақсадида улар ба­лансида мавжуд муаммоларни олдиндан аниқлаш ҳамда банк ликвидлиги пасайиши ва капитал туга­ши юзага келишидан олдин огоҳлантирув чорала­рини кўриш тамойилларидан фойдаланилди.
1999–2000 йиллар. Ушбу йилларда валюта сиё­сати янада либераллаштирилган ҳолда, биржадан ташқари валюта бозорида хорижий валюталар савдоси механизми амалга киритилди.
Мазкур механизм ваколатли банкларнинг хо­рижий валютада талаб ва таклифдан келиб чиқиб, ўз мижозларидан шартнома асосида еркин курс бўйича валюталарни сотиб олишини кўзда тутади.
2000-2010 йиллар. Мазкур давр Ўзбекистон банк тизимини мустаҳкамлашда салмоқли ютуқларга еришилгани билан аҳамиятлидир. Aйнан шу йил­ларда замонавий инфратузилмага ега самарали банк тизимини ташкил етиш билан боғлиқ ишлар амалга оширилди.




    1. Download 120,31 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish