ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКAСИ ОЛИЙ ВA ЎРТA МAХСУС
ТAЪЛИМ ВAЗИРЛИГИ
УРГАНГЧ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ «ТУРИЗМ ВА ИКТИСОДИЁТ» ФАКУЛЬТЕТИ СИРТКИ БУЛИМ
«ИКТИСОД» ЙУНАЛАШИ
«ИКТИСОДИЁТ НАЗАРИЯСИ» фанидан
К У Р С И Ш И
Мавзу: Банклар, уларнинг турлари ва кредит тизимидаги роли.
Бажарди: _________ 190/4 гурух талабаси Каримов Бекзод
(имзо)
Курс иши ҳимоя қилинган сана “___” _________2021 й.
Баҳо “_____” ___________
Илмий раҳбар: _____________ _____________________________
(имзо) (исми шарифи)
Комиссия аъзолари: _______________ ___________________________
(имзо) (исми шарифи)
____________ ____________________________
(имзо) (исми шарифи)
УРГАНЧ -2021
Мавзу: Банклар, уларнинг турлари ва кредит тизимидаги роли.
МУНДАРИЖА:
Кириш ..........................................................................................
I БОБ
1.1 Банкларнинг эволюцияси, бозор иқтисодиётидаги ўрни ва аҳамияти ..................................................................................
2.2 Банкларнинг молиявий баркарорлигини ошириш............
II БОБ
2.1 Банкларнинг бозор иқтисодиётидаги ўрни .........................
2.2 Ўзбекистон банклари миллий иқтисодиётга таъсир етувчи қудратли тузилмага айланиши
III БОБ
3.1 Тижорат банклари вазифалари………………………………..
3.2 Ўзбекистон банкларининг ривожланиш йўллари ва ислоҳотлари…………………………………………………………
Хулоса……………………………………………………………….
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати……………………………..
К и р и ш
Бизга маълумки, пул маблағларига кўп ҳолларда кредитларга олинган маблағлар, корхоналарнинг ҳисоб варақасидаги маблағлар ва нақд пуллар, айланма маблағлар ва молиявий ресурслар киради.
Бу иқтисодий категориялар ташқи томондан ўхшагани билан, уларни ички хусусиятлари жуда хилма хил ва бир-бирига ўхшамайди.
Марказий банк орқали давлатнинг иқтисодий сиёсати, янада аниқроғи давлатнинг пул-кредит сиёсати олиб борилади. Марказий банкнинг пул-кредит сиёсати давлатнинг иқтисодиётини бошқариш сиёсатининг бир қисми бўлиб, муомаладаги пул массаси, кредит ҳажми, фоиз ставкалари даражасини ва бошқа пул муомаласи ва ссуда капитали бозори кўрсаткичларини ўзгартириш билан боғлиқ бўлган чора-тадбирлар йиғиндисидан ташкил топади.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётида бозор муносабатларини қарор топтириш долзарб тадбирлардан бўлган пул, кредит ва банк тизимида ҳам чуқур ўзгаришларни амалга оширишни тақозо қилди.
Бозор муносабатларига ўтиш иқтисодий категория сифатида пулнинг, кредитнинг, фоиз, солиқ ва бошқа категорияларнинг моҳияти ва аҳамиятига янгича ёндашиш зарурлигини тақозо қилади.
Бозор муносабатларига ўтиш шароитида банк-молия тизимининг аҳамияти тубдан ўзгармоқда. Бозор муносабатларини бошқариш соҳасида давлат томонидан олиб бориладиган барча ишларнинг оғирлик маркази ана шу тизимларга кўчди.
Шу сабабли, банк тизимини такомиллаштириш, банкларнинг мустақиллиги ва пул муомаласидаги аҳвол учун жавобгарлигини ошириш, пул-кредит муносабатларини тартибга солиш, сўмнинг барқарорлиги ва юксак нуфузини таъминлаш соҳасидаги муаммоларни ўрганиш, шунингдек, тегишли илмий хулосалар чиқариш ва тавсияларни ишлаб чиқиш ўта долзарб масалалардан ҳисобланади.
Бозор муносабатларини талаб даражасида ташкил қилиш, ишлаб чиқаришни ривожлантириш, кенгайтириш ва шу асосда иқтисодий тараққиётга еришиш кредитдан фойдаланишни, банклар фаолиятининг самарадорлигини оширишни, кредитдан фойдаланишда салбий ҳолатларни олдини олишни тақозо қилади. Ҳозирги вақтда тижорат банклари томонидан бериладиган кредитларнинг салмоғи ва сифати соҳасида анча муаммолар мавжуд.
Ҳар бир жамиятда банк тизими унинг иқтисодий тизимининг муҳим ва ажралмас таркибий қисми ҳисобланади. Тарихан товар ишлаб чиқариш ва муомала жараёнининг ривожланиши банкларнинг ривожланиши билан ўзаро боғлиқ ҳолда тараққий қилиб борган. Банклар хўжаликларга кредит бера туриб, корхона, ташкилотлар ўртасида ҳисоб-китобларни ўтказа бориб, капитал ҳаракатида воситачи сифатида майдонга чиқади.
Бозор иқтисодиёти шароитида банк тизимида катта таркибий ўзгаришлар юзага келди ва банкларнинг таркиби ва улар бажарадиган функциялар ва уларга юкланган вазифаларнинг моҳияти ва сифати ўзгариб бормоқда. Банклар маъмурий буйруқбозлик тизимида ишлашдан янги бозор муносабатлари шароитида ишлашга ўтди. Бозор муносабатлари шароитида ишлаш банклардан янги хизмат турларини тадбиқ қилиш, мижозларнинг қизиқишларини ҳисобга олиш, уларга хизмат кўрсатишнинг янги усулларини жорий қилиш, янги кредит воситаларини банклар фаолиятида қўллаш, турли хил кредит институтларининг барпо қилиниши билан боғлиқ жараёнларнинг юзага келишига олиб келди.
Do'stlaringiz bilan baham: |