Таълим вазирлиги тошкент молия институти


 Юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи



Download 2,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet95/239
Sana26.02.2022
Hajmi2,61 Mb.
#471661
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   239
Bog'liq
Солиқларнинг иқтисодий моҳияти ва тамойиллари 2-та вариант

 
3.5. Юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи 
 
 
Ўзбекистонда 
корхоналар фаоли-
ятини солиққа тортиш йўлидаги муҳим 
қадамлардан бири корхоналарнинг мол-
мулкига солинадиган солиқнинг жорий 
қилиниши бўлди. Мол-мулк солиғи дастлаб, 
Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 15 
февралда қабул қилинган “Корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлардан 
олинадиган солиқлар тўғрисида” ги Қонунига асосан жорий этилди ва шу 
билан бирга корхоналарнинг ишлаб чиқариш фондларига тўлов ҳамда 
транспорт воситаларига солинадиган солиқ бекор қилинди.
Ҳозирги вақтда ушбу солиқнинг ҳуқуқий асоси бўлиб, Ўзбекистон 
Республикасининг Солиқ кодекси, “Давлат солиқ хизмати тўғрисида” ги 
қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари ҳамда бошқа солиқ 
қонунчилиги билан боғлиқ бўлган меъёрий хужжатлар ҳисобланади.
Ўзбекистон солиқ тизимида юридик шахслардан олинадиган мол-мулк 
солиғи тўғри солиқлар таркибига киради ва моҳиятига кўра бу солиқ асосий 
фондлар шаклидаги ресурсларга нисбатан белгиланган солиқ ҳисобланади. 
Мазкур солиқ бўйича тушумлар суммаси тўлиқ маҳаллий бюджетларга 
тушади ва у бюджетнинг барқарор даромад манбаларидан бири ҳисобланади.
Мамлакат солиқ тизимида мол-мулк солиғини жорий қилишдан 
кўзланган мақсад 
биринчидан
, корхоналар ўзларининг хўжалик фаолиятини 
юритишда ортиқча ва фойдаланилмаётган мол-мулкини сотишга қизиқишини 
уйғотиш бўлса, 
иккинчидан
, корхоналар балансидаги мол-мулкдан самарали 
фойдаланишни рағбатлантиришдан иборат. Чунки, корхоналарнинг маънавий 
ва жисмоний томондан эскирган асосий воситаларини янги, илғор 
технология-ускуналар билан янгилаши ишлаб чиқарилаётган товарларнинг 


155 
баҳосини арзонлаштиради ва рақобатбардош товарлар ишлаб чиқаришга 
имкон беради.
Хўжалик юритувчи субъектларнинг балансидаги барча мулклардан 
солиқ тўлашга мажбур қилиш уни ортиқча бино, иншоотлар, машина ва 
ускуналардан қутилишига ундайди. Бу эса, ўз навбатида, ишлаб чиқариш 
воситалари бозорини шакллантиришга, маҳсулот таннархини пасайтиришга 
ҳамда рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариш имкониятини яратади. 
Шунингдек, 
мол-мулк 
солиғи 
даромад 
ва 
мулк 
тақсимотидаги 
номутаносибликни бартараф этишнинг муҳим воситаси ҳисобланади.
Юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғининг давлат бюджети 
даромадлари таркибидаги улуши юқори салмоққа эга эмас. Ҳозирги вақтда 
ушбу солиқнинг тушуми Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетининг 
солиқли даромадларида 2,3 – 4,5 фоиз оралиғини ташкил этмоқда (3.6.1-
жадвалга қаранг).

Download 2,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   239




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish