122
пул маблағларини конвертация қилиш бўйича операциялар;
чет эл валютаси билан айирбошлаш операцияларини ташкил этиш;
касса операциялари (банкнот ва тангаларни қабул қилиб олиш, бериш,
қайта ҳисоблаб чиқиш, майдалаб бериш, алмаштириш, саралаш ва сақлаш);
форфейтинг ва
факторинг операциялари;
ломбард операциялари (гаровга қўйилган мол-мулкка қисқа муддатли
кредитлар бериш);
жамғариб бориладиган пенсия тизими маблағларининг обороти.
ва бошқа оборотлар.
Қўшилган қиймат солиғидан озод этилган суғурта хизматлари
бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
1)
суғурта бозорининг профессионал иштирокчиси қуйидагиларни олса,
қўшилган қиймат солиғидан озод қилинади:
а)
суғурта қилиш, биргаликда суғурта қилиш ва қайта суғурта қилиш
шартномалари бўйича суғурта
мукофотлари;
б) қайта суғурта қилишга топширилган шартномалар бўйича
воситачилик ҳақи ва тантьемалар;
в)
суғурта агенти, суғурта ва қайта суғурта брокери, сюрвейер ҳамда
суғурта бозорининг бошқа профессионал иштирокчиларининг хизматлари
учун воситачилик ҳақи;
г)
қайта суғурта қилишга топширилган шартномалар бўйича суғурта
тўловлари улушининг қайта суғурталовчилар томонидан тўланадиган
тўловини;
д)
суғурта қилиш, биргаликда суғурта қилиш ва қайта суғурта қилиш
шартномалари бўйича учинчи шахслардан суброгация (регресс)
тартибида
талаб қилиш бўйича даромадлар;
е)
суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари (актуарийлар,
ажастерлар, сюрвейерлар, ассистанс хизматлари ва шу сингарилар) кўрсатган
хизматлардан олинадиган даромадлар;
ж) қайта суғурта қилиш шартномалари бўйича депо мукофотларига
ҳисобланган ҳамда қайта суғурта қилдирувчи томонидан қайта
суғурталовчига ўтказилган фоизлар;
з) ҳаётни суғурта қилиш шартномалари бўйича суғурта қилдирувчилар
тақдим этган заёмлардан олинадиган даромадлар;
и)
суғурталовчининг
(қайта
суғурталовчининг)
инвестиция
фаолиятидан олинадиган даромадлар, шу жумладан суғурта
резервлари ва
суғурта фондлари маблағларини инвестициялашдан олинадиган даромадлар;
к) суғурта қилиш, биргаликда суғурта қилиш ва қайта суғурта қилиш
шартномалари бўйича франшизларни қоплашдан олинадиган даромадлар;
123
л)
қонун ҳужжатларига мувофиқ суғурталовчига ўтган, суғурта
қилдирувчининг (наф олувчининг) етказилган зарар учун жавобгар
шахслардан талаб қилиш ҳуқуқини реализация қилишдан
олинадиган
даромадлар;
м)
қайта суғурта қилиш шартномалари муддатидан илгари тугатилган
тақдирда, улар бўйича суғурта мукофотларининг қайтариб берилган қисми
суммалари;
н)
бевосита суғурта фаолиятини амалга оширишдан олинадиган бошқа
даромадлар;
2)
суғурта қилдирувчи (наф олувчи) қуйидагиларни олса, қўшилган
қиймат солиғидан озод қилинади:
а) суғурта тўлови (суғурта товони);
б) превентив тадбирлар ўтказиш учун бериладиган маблағлар;
в)
суғурта қилиш шартномаси зарарсиз амал қилиши учун суғурталовчи
тўлайдиган маблағлар;
г) суғурта қилиш шартномасига мувофиқ бошқа маблағлар.
Do'stlaringiz bilan baham: