8. Курс ишининг таркиби ва мазмунини ёритиш қоидалари.
Ихтисослашган кафедра курс ишга қўйиладиган мажбурий талабларни белгилайди ва бу талабларни талабалар эътиборига етказади. Курс ишини тайёрлаш жараёнида боблар ва саволлар бўйича айрим ўзгаришлар киритилиши мумкин. Курс иши кириш, 3 та боб, хулоса ва таклифлар, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иловалардан иборат бўлади.
Ҳар бир бобда 2-3 та параграфлар бўлиши мақсадга мувофиқ. Ҳар бир курс ишини мазмунига кўра боблар, бўлимлар бир-биридан фарқ қилади. Курс ишини умумий ҳажми қўлёзмада 35-40 бетдан ошмаслиги тавсия этилади.
1-чизма
Курс ишлар таркиби
Курс иш таркиби
|
Ёритиладиган асосий масалалар
|
Тавсия этилаётган хажми, бет
|
Мундарижа
|
|
1
|
Кириш
|
Мавзунинг долзарблиги, ўрганилганлик даражаси, мақсади ва вазифалари, тадқиқотнинг объекти ва предмети, илмий янгилиги, амалий ахамияти ва ишнинг таркибий тузилиш
|
2-3
|
I. БОБ
|
Мавзунинг назарий асослари
|
5-15
|
II. БОБ
|
Мавзунинг ҳозирги ҳолати тахлили
|
10-15
|
III БОБ
|
Мавзу бўйича илгари сурилаётган асосий ғоялар, тажрибалар ва мавжуд тизимни такомиллаштириш йўналишлари
|
10-15
|
Хулоса
|
Тадқиқот мавзуси якунлари бўйича хулосалар ва таклифлар
|
1-2
|
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
|
Узбекистон Республикаси қонунлари, Президент фармонлари, Вазирлар Махкамаси қарорлари, мавзу бўйича махсус адабиётлар, илмий ишлар, мақолалар, йўриқномалар, статистик маълумотлар манбалари
|
2-3
|
Иловалар
|
Мавзуга тегишли бўлган ҳар қандай қўшимча статистик маълумотлар, жадваллар, чизмалар, диаграммалар, меъёрий хужжатлардан кўчирмалар ва бошқалар
|
чекланмаган
|
Ҳар бир боб мавзунинг моҳиятини тўлиқ очиб берадиган ва мантиқан кетма-кетликка эга бўлган параграфларга бўлинади. Ҳар бир бобни ўрганилаётган муаммонинг ечимини очиб берувчи асосий натижалардан иборат хулосалар билан якунлаш тавсия этилади.
Курс ишининг кириш қисмида мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар талаблари ва мамлакат аграр сиёсатининг истиқболли йўналишларидан келиб чиққан холда танланган мавзунинг долзарблиги, илмий ва амалий аҳамияти, мавзунинг ўрганилганлик даражаси, мақсади ва вазифалари, тадқиқотнинг объекти ва предмети ва ишнинг таркибий тузилиши мазмунан ёритилади.
Мақсад ва вазифалар курс ишининг асосий мазмунини акс эттириш ва қандай вазифаларни ечишга йўналтирилганини кўрсатиб бериши лозим.
Биринчи бобда курс ишининг назарий асослари баён этилиб, тадқиқотнинг илмий ва услубий жиҳатларига қаратилади ва тадқиқот олиб борилган объектнинг таснифини ўзида акс эттириши лозим. Бунда хозирги даврда бу мавзуга бўлган назарий ёндошувлар, масаланинг моҳияти, муаммони ечишнинг асосий омиллари ва талабанинг илмий, назарий қарашларига бўлган муносабати билдирилади.
Мавзунинг хусусиятидан келиб чиқиб, алоҳида параграфда мавзуга оид муайян услубий масалаларни ҳам кўриб чиқиш фойдадан холи эмас. Албатта, талаба учун мавзунинг назарий ва услубий жиҳатларини ишлаб чиқиш оғир. Аммо, мавзуда кўриб чиқилаётган масалаларни ечимига оид илмий-услубий ёндошувлар ва уларнинг самарадорлигини бахолаш мезонларига умумий баҳо бериб кетиш мумкин.
Иккинчи боб одатда муайян тадқиқот объекти бўйича ўрганилаётган муаммонинг умумий холатини тахлил этишга бағишланади. Ўрганилаётган объектнинг ташкилий-иктисодий кўрсаткичларини тахлил этиш етарлича чуқур ва мақсадга йўналтирилган бўлиши, масалага оид ҳақиқий маълумотларга асосланиши лозим. Ишда корхонанинг охирги 3-5 йиллик маълумотлари тахлили асос килиб олиниши лозим.
Боб корхонага оид умумий маълумотлар ва унинг табиий-ишлаб чиқариш шароитларини ёритиш билан бошланади. Корхонанинг хажми, ишлаб чиқариш салохияти, ихтисослашуви, маҳсулот ишлаб чиқариш динамикаси каби бир қатор кўрсаткичларни тахлил этишда уларнинг реал табиий ва ишлаб чиқариш шароитларига боғлик ҳолда очиб бериш мақсадга мувофиқ. Бунда кейинги йилларда ишлаб чиқариш ва бошқа сохаларда юз берган ўзгаришлар, уларнинг иқтисодий самарадорликка таъсири, хозирги кунда мавжуд камчилик ва муаммолар хамда уларни келтириб чиқарган сабабларга кенг ўрин бериш лозим. Бу бобда келтирилган тахлил маълумотлари, чиқарилган хулосалар кейинги бобда таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш учун асос бўлади.
Тадқиқот олиб борилган объект мисолида илмий мавзу тахлилий-хисоблар, жадваллар, диаграммалар, графиклар ва чизмалар орқали очиб берилади. Хар бир жадвал, диаграмма, чизма, график сўнгида унинг таҳлили берилади.
Шунингдек, муаллиф тахлиллар асосида мавзуни такомиллаштириш бўйича таклифлар ва тавсиялар, услубий ёндошувлар ишлаб чиқади, илгари сурилаётган таклиф ва ғоялар хам илмий хам амалий жихатдан асосланади.
Корхонанинг мавжуд ишлаб чиқаиш салохиятини, ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишнинг илғор усулларини жорий этиш, харажатларни минималлаштириш ва фойдани максималлаштириш, илғор технологиялар қўллаш ва бошқа иқтисодий дастакларни такомиллаштириш бўйича илмий ва амалий асосланган хулосалар ва тавсиялар берилади.
Иккинчи боб устида ишлаш талабадан чуқур тайёргарликни талаб этади. Бунинг учун илмий адабиётлар ва амалий характердаги маълумотларнинг етарли бўлиши кифоя қилмайди. Ушбу бобни тайёрлашда талабанинг илмий-тадқиқотлар олиб боришга қодирлиги, муаммони чуқур таҳлил эта олиши ва мураккаб ишлаб чиқариш шароитларида тўғри қарорлар қабул қила олиши намоён бўлади.
Талаба фан-техника ва ишлаб чиқаришнинг охирги ютуқларидан бохабар бўлган, зарурий меъёрий хужжатлар билан таъминланган, ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва илғор технологияларни қўллаш бўйича тавсиялар билан қуролланган, хўжалик юритиш тизимлари билан яқиндан таниш бўлсагина илмий асосланган хулоса ва таклифлар бера олиши мумкин.
Хулоса ва таклифлар курс ишининг мазмуни баён этилишини якунлайди. Унда талаба олиб борган илмий изланишларнинг натижалари умумлаштирилади. Хулоса ва таклифлар аниқ, қисқа ва тушунарли тарзда баён этилиши, фақатгина мавзуга оид масалаларни ўзида акс эттириши лозим.
Хулоса ва таклифлар курс ишининг кириш қисмида ёритилган мақсад ва вазифаларга тўлиқ мос келиши ҳамда иш олдига қўйилган вазифалар қандай ечилганини кўрсатиши лозим. Таклифлар аниқ натижаларга, тажрибаларга асосланган ҳолда кўрсатиб берилиши, зарурий хисоб-китоблар ва маълумотлар билан мустаҳкамланиши мақсадга мувофиқ.
Адабиётлар рўйхатини расмийлаштириш. Адабиётлар рўйхати курс ишининг охирги қисмида келтирилади ва адабиётлар қатъий тарзда қуйидаги тартибда берилиши лозим.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси.
Ўзбекистион Республикасининг Қонунлари.
Президент фармонлари ва хукумат қарорлари.
Ўзбекистон Республикасини Президенти асарлари.
Илмий адабиётлар, дарсликлар, ўқув қўлланмалар ва бошқа адабиётлар (алфавит тартибига кўра).
Илмий мақолалар.
Йўриқномалар, турли акт материаллари ва бошқалар.
Статистик тўплам материаллар, корхона хужжатлари ва материаллари.
Адабиётлар рўйхатида курс иши жараёнида фойдаланилган барча маълумотларнинг манбалари кўрсатилиши лозим.
Зарур холларда адабиётлар келтирилган цитаталарнинг манбаси албатта ўша бетда кўрсатилиши, шу жумладан жадвал ёки схема манбаси ҳам ўша бетда кўрсатиб борилиши лозим. Агар жадвал ёки чизма муаллиф томонидан тайёрланган бўлса, қайси манбадан фойдаланиб муаллиф тайёрланганлиги хам таъкидлаб ўтилади.
Курс ишини бажарувчи талаба иш жараёнида кўриб чиққан лекин курс иши учун ишлатилмаган, махсус материаллар ёки фақат хизмат бўйича фойдаланиш учун чоп этилган материаллар рўйхати кўрсатилмайди.
Адабиётлар рўйхатида қуйидагилар кўрсатилиши шарт:
муаллифнинг исми-шарифи, адабиётнинг номи, чоп этилган манзили, нашриётдан чиққан йили ва фойдаланилган сахифалари.
рўзнома ва ойномалардаги мақолалар хам адабиётлар сингари расмийлаштирилиб, унда муаллифнинг исми-шарифи, рўзнома ёки ойнаманинг номи, рақами, санаси ва фойдаланилган бетлари кўрсатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |