Таълим вазирлиги тошкент кимё-технология институти й.Қ. ҚОдиров, Д. А. Равшанов, А. РЎзибоев


Экстракторларни синфларга бўлиниши



Download 6,7 Mb.
bet85/127
Sana18.07.2022
Hajmi6,7 Mb.
#821092
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   127
Bog'liq
2 5285051905922307261

Экстракторларни синфларга бўлиниши. Уч турли экстракторлар фарқланади.

  1. чўктириш усули билан ишлайдиган экстракторлар турлари НД (1000, 1250, 1250М).

Афзаллиги: тузилишини соддалиги, кам ҳажмли, ҳажмдан фойдаланиш коэффициенти юқорилиги (95-98%). Эритувчи билан ҳаво аралашмасидан портловчи газ ҳосил қилиш имкониятини камлиги.
Камчиликлари: мисцелла концентрациясининг пастлиги (15-20%). Хомашё тузилишининг бузилиши, мисцеллани хираланиши, унинг тозаланишининг қийинлашиши, экстракторнинг баландлиги.

  1. кўп марта пуркаш усули билан ишловчи экстракторлар.

А) лентали экстракторлар, МЭЗ, Де-Смет, Лурги.
Б) чўмичли ва саватли экстракторлар “Френч” (АҚШ), Джанацца, Окрим.
В) камерали-ротацион (айланувчи) экстрактор, “Френч”, “Спейшим” (Франция), Блаунокс (АҚШ), Ротоселл, Экстехник.
Афзаллиги: мисцеллани концентрацияси юқорилиги (25-35%), мисцеллани тозалиги, сифати яхшилиги, яъни ўзини-ўзи тозалаши, экстракторни ихчамлиги, бўйининг пастлиги.
Камчиликлари: ҳажмдан фойдаланиш коэффициенти кичиклиги (45%), портловчи моддалар, яъни эритувчининг ҳаво билан аралашмаси ҳосил бўлиш мумкинлиги, эритувчи ва мисцеллани айланиш тизимини, мураккаблиги, ускунани ҳаракатга келтирувчи қисмини мураккаб тузилганлиги.

  1. Аралаш усул билан ишлайдиган экстракторлар.

“Фильтрекс” экстрактор ускунаси.
Юқорида санаб ўтилган экстракторлардан республикамиз ёғ-мой корхоналарида НД-1250, НД-1250М, МЭЗ, Джанацца, Экстехник русумидаги экстракторлар ишлаб турибди.


НД-1250М экстрактори (5.10-расм) декантаторли юклаш колоннаси (2), горизонтал узатиш шнеги (1) ва экстракциялаш колонналардан ташкил топган. Ҳар бир колонна корпуси алоҳида царгалардан тузилган бўлиб, улар фланецлар билан бириктирилган. Корпуслар ичида ишчи шнеклар (3) бўлиб, улар редуктор орқали электродвигателлар ёрдамида ҳаракатланади. Экстракциялаш колоннаси шнекли валини юқори қисмига шрот ағдаргични кураклари ўрнатилган бўлиб, у занжирли узатма орқали шу колонна редукторидан ҳаракатга келади. Экстракциялаш колоннасини шнекли вали экстракторни бошқа шнеклари каби соат стрелкаси бўйича ҳаракат қилади. Шрот ағдаргич эса соат стрелкасига қарама-қарши ҳаракатланади ва уни айланиш тезлиги 27айл/мин.
Корпус ичидаги маҳсулотни шнек билан бирга айланиб кетишини олдини олиш мақсадида экстракциялаш колоннаси корпусини ичкидеворига шнек баландлигига тенг қилиб йўналтирувчи планка маҳкамлаб қўйилган. Эритувчи ўтиб туриши учун ишчи шнеклар пармаланган.
Юклаш колоннасида маҳсулотни бўлиш вақтини ўзгариши колоннанинг шнекли валини айланиш частотасини вариатор ёрдамида ўзгартириш амалга оширилади, шнекнинг бир марта айланиш вақти 42-240 с бўлиши мумкин. Го-ризонтал шнекники 61с ва экстракциялаш колоннасиники эса 72 с тенг. Юклаш колоннаси шнегининг юқори қисмидаги винтлар қадами 460ммга пастки винтлар қадами 560 ммга тенг. Горизонтал ва экстракциялаш колонналари шнеклариники эса 450 ммдан иборат.
Декантатор диаметри 2,2м бўлган цилиндр бўлиб, конуссимон асосдан иборат. Декантаторни конуссимон қисмига учта йўналтирувчи пластинка(4)лар ўрнатилган бўлиб, улар материални шнек билан бирга айланиб кетишини олдини олади. Валнинг юқори муфтасига тақсимлаш зонти (5) ўрнатилган, у вал билан бирга айланади. Декантаторни цилиндрик қисмига учта патрубка ўрнатилган, улардан мисцелла чиқиб кетади. Бундан ташқари декантаторга юпқа қатламли чўктириш элементлари ҳам ўрнатилган. Маҳсулот экстракторга марказий (7) ва қия ўрнатилган таъминлаш тарновларидан тушади ва декантатор конуссимон қисмида фильтрлаш қатламини ҳосил қилади.
Юклаш колоннасига тушаётган материал дастлаб юқори концентрацияли мисцеллада ёғсизланади, сўнг аста-секин юклаш колоннасидан горизонтал шнекка ва ундан экстракциялаш колоннасига ўтади. Кейин экстракцияланувчи материал экстракциялаш колоннаси ичига ўрна-тилган тўхтатувчи планка (12) ёрдамида вертикал шнек орқали юқоридаги бўшатиш тешигигача кўтарилади ва шрот ағдаргич кураги ёрдамида тарнов (10) орқали экстрактордан чиқариб юборилади.
Эритувчи, экстракциялаш колон-насидан берилиб, у маҳсулотга қарама-қарши оқимда ҳаракатланади ва маҳсулотдаги мойни ажратиб олади. Ҳосил бўлган мисцелла юклаш колоннасини юқори қисмидаги декантаторда маҳсулот оқимидан ўтиб фильтрланади ва таркибида 0,4% атрофида шрот заррачалари билан экстракциядан чиқиб кетади.
Маҳсулот структурасига қараб экстракциялаш колоннасига эритувчи пастки ёки устки қатор форсункалар орқали берилиши мумкин. Бунда материалдан эритувчини сирқиш баландлиги 3860мм дан 2860мм гача ўзгариши мумкин.

Download 6,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish