Таълим вазирлиги тошкент кимё-технология институти й.Қ. ҚОдиров, Д. А. Равшанов, А. РЎзибоев


-§. Материални экстракцияга тайёрлаш



Download 6,7 Mb.
bet79/127
Sana18.07.2022
Hajmi6,7 Mb.
#821092
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   127
Bog'liq
2 5285051905922307261

8-§. Материални экстракцияга тайёрлаш

Форпресслашдан кейинги қолган материал кунжара – мойини тўлиқ ажратиб олиш учун экстракциялашга берилади. Мойни эритувчи билан ажратиб олиш учун, ички ва ташқи структурасини оптималлаштириш мақсадида экстракциялашга берилаётган материалга дастлабки ишлов берилади. Материални юмшоқ режимда қовурилиши ва прессланиши туфайли унда бузилмаган ва ярим бузилган структуралар сақланиб қолган бўлиши мумкин, шунинг учун уларни қўшимча ишлов бериб бузиш лозим. Қовуриш ва пресслаш жараёнида ҳосил бўлган кунжарадаги иккиламчи структурани бузиш муҳим рол ўйнайди, чунки уларда қандайдир миқдорда прессланган мой қолиб кетади. Бунга эришиш учун кунжара майдаланади, намлиги ва ҳарорати бўйича кондициялаб, ундан баргсимон структура олинади.


Кунжарани майдалаш – болғали ёки дискли майдалагичларда, кондициялаш – қасқонли қозонларда, баргсимон материал тайёрлаш эса – яссилаш машиналарида амалга оширилади.
Асосий мойли уруғлар кунжарасини экстракцияга тайёрлашда кондициялашнинг технологик режими 5.4 – жадвалда кўрсатилган.
Материални ҳарорати ва намлиги бўйича кондициялаш учун маҳсулотни қасқондан қасқонга ўтаётганда уни қисман майдалайдиган ва тинч режимда ишлайдиган аралаштиргичга эга бўлган уч, беш ва олти қасқонли қовуриш қозонларидан фойдаланиш мумкин.
5.4 - жадвал

Кўрсаткичлар

Мойли уруғлар

Кунгабоқар



Канакунжут



Зиғир


Пахта чигити

I – III навлар

IV нав

Кондиционердан чиқаётган материал намлиги, %

8-9


7,5-8,5


6-7


6-7


6-7


Кондиционердан чиқаётган материал ҳарорати, %

50


65-70


50


50


50


Материални фақат ҳарорати бўйича кондициялаш керак бўлган ҳолларда совуткичлардан фойдаланилади.


Мойли уруғларни тўғридан-тўғри экстракция усули билан қайта ишлашда материални ҳарорати ва намлиги бўйича кондициялаш учун ва бир вақтнинг ўзида ғовакли донадор материал (гранул) олиш учун агломераторлар қўлланилади.
Пресслашдан кейин кунжарани совитиш учун олти қасқонли кондиционер қўлланилиб, у одатдаги қасқонли қозонга ўхшаш, секин ишлайдиган аралаштиргичга эга ва унда совитувчи сув фақат таг қисмига берилади.
Кондиционернинг асосий фарқли томони материални қасқондан-қасқонга ўтказувчи тирқишнинг жойлашишидадир. Улар ҳар хил тарзда жойлашган: биринчи қасқонда валга яқин, иккинчи қасқонда эса – буғ кўйлагига яқин жойлашган ва ҳоказо. Бундан ташқари, ўтказиш тирқишлари бир-бирига нисбатан 20-300 бурчак остида жойлашади. Материални мувофиқ тарзда четки томондан марказга қараб суриш учун 1-, 3-, ва 5- қасқонларда марказга интилма аралаштиргичлар, материални марказдан четга қараб суриш учун эса 2-, 4- ва 6- қасқонларда марказдан қочма аралаштиргичлар ўрнатилган. Олти қасқонли кондиционернинг қолган қисмлари эса худди олти қасқонли қовуриш қозони кабидир. Кондиционернинг ишлаб чиқариш қуввати кунжарани 900Сдан 600Сгача совутилганда 200 т/кунга тенг бўлади.
Донадор ёки гранулали форпресс кунжарасини совутиш учун ДГ – совуткичлари (5.7-расм) ҳам қўлланилади.
Совитилаётган материал (1) юклаш патрубкаси орқали (2) қабул қилиш бункерига тушади ва (3) тақсимлагич орқали (11) ва (16) совиткичнинг ташқи деворларидан ҳосил бўлган иккита (4) шахталарга бўлинади. Шахталар ташқи томондан учта (5) жалюзли секциялардан ташкил топган, у ерга (15) патрубка орқали атрофдан совитувчи ҳаво берилади, ички томондан эса учта (6) панжарали секциядан иборат бўлиб у ердан (7) диффузияли патрубка орқали ишлатилган ҳаво чиқариб юборилади. Шахта бўйлаб пастга ҳаракатланаётган материал жалюзи орқали сўриб олинаётган ҳаво билан 800Сдан 550Сгача совитилади ва (18) бўшатувчи мосламага берилади. Бўшатувчи мослама иккита (8) ва (10) куракчали бўшатувчи валлардан ва чиқиш (9) патрубкасидан ташкил топган.
(13) қабул қилиш бункери юқорисида (12) аспирация учун патрубка ва оқимни ростловчи иккита (14) датчик мавжуд. Пастки датчик бўшатиш мосламасининг (17) двигатели билан ўзаро электр схема бўйича боғланган бўлади. Агар колонка датчик сатҳигача маҳсулот билан тўлиб кетса, у бўшатувчи қурилмани автоматик тарзда ишга туширади, аксинча камайиб кетса уни ўчиради. Юқориги датчик эса фавқулотда ҳолатлар учун ўрнатилган.
Материал қатлами ва тўрдан ўтаётган совитувчи ҳаво диффузор орқали вентилятор ёрдамида сўриб олинади. ДГ совуткичларининг унумдорлиги кунига 200 т, кираётган материал намлиги 8-9% ва ҳавони сўрувчи вентилятор босими 0,2-3,9 кПа га тенг бўлади.
Баргсимон кўринишда форпресс кунжарасини экстракцияга тайёрлашнинг технологик схемаси (5.8-расм). Форпресслаш агрегатларидан чиққан кунжара (1) нория электромагнитли сепаратор (2) орқали шнек(3)га келиб тушади. Металли аралашмалардан ажралган кунжара ДДТ русумидаги болғачали майдалагичлар(4)га тақсимланади. Олинган маҳсулот (6) шнек ёрдамида калибрловчи аппарат(8)га келиб тушади, у ердан йирик фракциялар янги материал билан бирга (1) нория орқали қайта майдалашга берилади.
Майда фракция эса форпресс цехининг қовуриш қозонига ёки грануллашга жўнатилади.

5.8-расм. Материални экстракцияга тайёрлашнинг технологик схемаси

Маҳсулотни ўрта фракцияси ҳарорат ва намлик бўйича кондициялашга берилади. Бу жараён қўш винтли кондиционер(9)да бажарилади. Кондицияланган маҳсулот (10) шнек орқали баргсимон ҳолатга келтириш учун (11) икки жуфт яссиловчи валли станокларга берилади. Шу йўсинда тайёрланган баргсимон маҳсулот (12) редлер, ёрдамида экстракция цехига берилади. Калибрловчи аппарат(8)дан (7) вентилятор билан сўриб олинадиган ҳаво циклон(5)га берилади ва тозалангандан сўнг атмосферага чиқариб юборилади. Циклонда йиғилиб қолган кунжара заррачалари қайта ишлаш учун янчилма шнегига юборилади.


Охирги босқичи баргсимон маҳсулот тайёрлашдан иборат бўлган, юқорида баён этилган, материални экстракцияга тайёрлаш схемаси кунгабоқар, зиғир, канакунжут, ерёнғоқ ва шу каби уруғлар учун типик ҳисобланади. Агар экстракцияга баргсимон маҳсулот эмас, балки донадор (масалан, Олье экстрактори ишлатилганда) ёки донадор ва гранула (пахта чигитини қайта ишлаганда) бериш керак бўлса, у ҳолда баргсимон маҳсулот тайёрлаш жараёни ва майдалаш амалга оширилмайди.

Download 6,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish