Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Ўзбекистонда фаолият юритаётган иқтисодиёт субъектларни турли



Download 1,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet97/140
Sana03.04.2022
Hajmi1,61 Mb.
#525492
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   140
Bog'liq
3287-Текст статьи-8556-1-10-20201013

Ўзбекистонда фаолият юритаётган иқтисодиёт субъектларни турли 
мезонлар бўйича баҳолаш 
Ташкилий-ҳуқуқий шакл 
Мезонлар 






Хусусий корхона 




11 
11 
Оила тадбиркорлиги 




11 
10 
Очиқ акциядорлик жамияти 






Ёпиқ акциядорлик жамияти 






Шуъба корхона (филиал) 






Масъулият чекланган жамият 






Қўшимча масъулиятли жамият 






Тезкор бошқарув ҳуқуқига эга унитар 
корхона 
11 
10 
11 
11 


Хўжалик юритиш ҳуқуқига эга унитар 
корхона 
10 
11 
10 
10 


Фермер хўжалиги 




10 
11 
Деҳқон хўжалиги 




11 
10 


147 
11.3. Ташкилий-ҳуқуқий шакл фирманинг стратегияси ҳақида 
ахборот манбаи сифатида 
Ташкилий-ҳуқуқий шакл нафақат фирманинг ташкилий тузилиши, балки 
шартномани амалга ошириш жараёнидаги эҳтимолий хатти-ҳаракати ҳақидаги 
ахборотни ҳам ўзида мужассам этади. Шу нуқтаи назардан ташкилий-ҳуқуқий 
шаклни таҳлил қилиш битимни амалга ошириш учун шерик танлашда фойдали 
ҳисобланади. Бошқа шартларда (активларнинг ўзига хослик даражаси, 
битимнинг мураккаблик даражаси) битимнинг якуни унинг ташкилий-ҳуқуқий 
шаклини белгилаб берувчи шартнома бўйича ҳамкор хатти-ҳаракатининг ўзига 
хос хусусиятларига боғлиқ.
Янада аниқроқ айтадиган бўлсак, ҳамкорнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклни 
билиш битимни амалга оширишда гаровнинг мавжудлиги ҳамда мулкнинг 
расмий ва ҳақиқий таркибларини мувофиқлаштириш қанчалик мумкинлиги 
ҳақида ахборот олиш имконини беради. Сўнгги жиҳат мулоқотлар юритиш ва 
шартномани бажариш шартларини фирманинг 
расмий
эгалари билан 
мувофиқлаштиришнинг самарасизлиги туфайли муҳим, бунда шартномани 
бажариш корхонани 
ҳақиқий
назорат қилувчи инсонларнинг ҳаракатларига 
боғлиқ. 
Гаров 
шакллари.
Шартнома мажбуриятларининг бажарилишини 
кафолатлаш учун битим томонлари анъанавий тарзда гаровдан фойдаланади. 
Пул шаклидаги гаровни битим тузиш вақтида томонлардан бири, шартнома 
бекор қилинган ёки у керакли тарзда бажарилмаган тақдирда, иккинчи 
томоннинг йўқотишларини қоплаш учун тўлайди. Мулк ҳуқуқи назариясининг 
атамаларида ундириб олиш кўринишида жавобгарликни ўтказиш юз беради. 
Масалан, банк томонидан кредит берилаётганда, у одатда кредитнинг 
қайтарилиши ва у бўйича фоизлар тўланишининг кафолати сифатида гаров 
киритилишини талаб этади.
Битим шартларидан қатъий назар пул шаклидаги гаров миқдорини 
ҳисоблаб чиқиш осон, бунда ягона муаммо шартноманинг тўлиқсизлигида ва 
демак, гаровни бегоналаштиришнинг қонунийлиги хусусида низолар келиб 
чиқиши 
муқаррарлигида. 
Шунинг 
учун 
шартнома 
томонларининг 
ихтисослашган гаровни биргаликда барпо этишини назарда тутувчи соф 
(натура) шаклдаги гаров (ушбу гаров ҳақида шартномада келишилмаса-да) анча 
самарали. Масалан, имкониятли харидор нафақат маҳсулотни сотиш 
тармоқларига эга, балки уни ишлаб чиқариш ва унга сотувдан кейин хизмат 
кўрсатиш харажатларининг бир қисмини ҳам ўз зиммасига олади. 
Фирма томонидан мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда, Фуқаролик 
кодекси нормаларига мувофиқ унинг мулкдорлари зиммасида бўладиган 
жавобгарлик улуши шартнома шартларида кўрсатилмайдиган гаровнинг яна 
бир шакли ҳисобланади. МЧЖ, ЁАЖ ва ОАЖ ҳолатларида бундай жавобгарлик 
устав капиталининг миқдори билан 
чегараланади, бунда ушбу ташкилий-
ҳуқуқий шаклларнинг муассислари сонига нисбатан чекловларни ҳисобга олган 
ҳолда, устав капиталига нисбатан энг кичик талаблар МЧЖда, энг катта 
талаблар ОАЖда қўйилади. 


148 
Қолган ташкилий-ҳуқуқий шакллар учун мулкдорларнинг анча катта 
ҳажмдаги жавобгарлиги кўзда тутилган. Бу ерда гаров сифатида 
муассисларнинг мол-мулки
иштирок этади, унинг миқдори мулкдорлар 
томонидан киритилган ҳиссаларнинг ёки уларга тегишли акцияларнинг 
қиймати билан чегараланмайди. Тўлиқ ширкат иштирокчилари зиммасига 
юклатиладиган мажбуриятлар ҳажми энг катта, чунки гаров ролини унга 
тегишли барча мол-мулк бажаради.
Қўшимча масъулиятли жамиятда иштирокчилар барча мол-мулклари 
билан эмас, балки барча учун тенг бўлган, улар ҳиссалари қийматининг карраси 
миқдорида жавобгарликка эгалар. Ишлаб чиқариш кооперативи асосида ҳам 
худди шундай тамойил ётади. Тезкор бошқарув ҳуқуқига асосланган унитар 
корхона шакли мулкдор – давлат ёки маҳаллий ҳокимият органлари томонидан 
унинг мажбуриятлари юзасидан ўз мулки билан субсидиар жавобгарликка эга 
бўлишини назарда тутади.
Шуъба хўжалик жамияти ҳолатида ҳам ҳудди шундай тамойил, лекин 
фақат «принципал» (бошқа хўжалик жамияти ёки ширкат) кўрсатмаларини 
бажаришда амалга оширилган битимларга нисбатан қўлланилади. Таъкидлаш 
лозимки, бу ерда муассисларнинг мол-мулки шаклидаги гаровнинг миқдори 
эмас, балки мулкдорнинг фирма фаолияти учун ўз мол-мулки билан жавоб 
бериши туфайли юзага келадиган шартнома мажбуриятларини бажаришга 
ундовчи омиллар муҳим. Бундай омиллар тўлиқ ширкатда энг кучли ва МЧЖ, 
ЁАЖ ва ОАЖда – энг кам (11.1-расм.) 
Тўлиқ 
ширкат 
Коммандит 
ширкат 
Қўшимча 
масъулиятли 
жамият 
Ишлаб 
чиқариш 
кооперативи 
ЁАЖ, 
ОАЖ, 
МЧЖ 

Download 1,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish