Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


-расм.  Ўзбекистон Республикаси вилоятларида ғалла ва пахта етказиб



Download 1,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet74/140
Sana03.04.2022
Hajmi1,61 Mb.
#525492
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   140
Bog'liq
3287-Текст статьи-8556-1-10-20201013

8.3-расм.
 Ўзбекистон Республикаси вилоятларида ғалла ва пахта етказиб 
бериш учун тузилган шартномалар сони. 
2009 йил ҳосили учун ғалла етказиб бериш учун тузилган шартномалар 
сони кўриб чиқилган учта вилоятда турли кўрсаткичга эга. Уларнинг энг кўп 
сони Жиззах (5541 та) ва Тошкент (4711 та) вилоятларида кузатилади.
Бозор иқтисодиёти ривожланиши шароитида томонлар (“принципиал”-
топшириқ берувчи ва “агент” ) ўртасидаги мулкий муносабатлар шартномалар 
асосида қуриладиган мулкдорлар тадбиркорлик фаолиятини муваффақиятли 
юритиши учун ўз зиммасига олинган мажбуриятларнинг бажарилиши алоҳида 
аҳамиятга эга. Амалиётда шартнома мажбуриятлари бузилиши турларининг 
қуйидаги таснифи қўлланилади: ишларнинг бажарилмаслиги ёки хазматлар 
кўрсатилмаслиги; сифатсиз товарлар (ишлар, хазматлар)ни етказиб бериш; 
тўлиқсиз товарларни етказиб бериш; маркаланмаган, шунингдек, идишсиз ёки 
қадоқланмаган товарларни етказиб бериш; етказиб бериш муддатининг 
кечиктирилиши, товарларни тўлиқ етказиб бермаслик; аккредитивдан 
фойдаланмаслик; тўлов, товар-транспорт ҳужжатларининг кечиктирилиши; 
товарлар (ишлар, хазматлар) ҳақини тўламаслик ёки ўз вақтида тўламаслик;
товарларни саралаб олмаслик ёки улардан воз кечиш; маблағларнинг акцептсиз 
ҳисобдан чиқарилиши. 
Хўжалик юритувчи субъектлар (агентлар) шартнома муносабатларига 
киришаётиб хўжалик фаолиятини келишилган ҳажмда, белгиланган вақтда ва 
жойда амалга оширилишини таъминлайдиган маҳсулот (ишлар, хазматлар)ни 
олиш учун кафолатланган асосга эга бўлишни назарда тутади. Бу эса тузилган 
шартномаларнинг бузилмаслиги ва ўзгармаслигини таъминлайди. Хомашё, 
материаллар, ярим тайёр маҳсулотларни харид қилиш учун шартномалар тузган 
томонларнинг ўзлари якуний маҳсулотни тайёрлаш занжири бўйича ушбу 
маҳсулотни бошқа субъектларга сотиш учун кўплаб шартномалар тузади, яъни 
хўжалик алоқаларининг мураккаб тизими шаклланади. Шунинг учун ҳар 
қандай жойда шартномаларнинг бажарилиши мамлакат хўжалик фаолияти 
механизмида кўзланган топшириқлар бажарилишининг кафолати ҳисобланади, 
шартнома мажбуриятлари бажарилмаслиги эса кейинги бўғинларда 
номутаносибликни келтириб чиқаради.


110 
Кейинги жиҳат шундан иборатки, хўжалик юритувчи субъектлар, шу 
жумладан мулкдорлар шартнома тузишда шартнома мажбуриятлари ўзгариши 
ёки тугатилишига олиб келиши мумкин бўлган барча шартларни кўрсатишга 
ҳақли. Бугунги кунда юзага келган амалиётга кўра шартномада хўжалик 
юритувчи субъектлар томонидан мажбуриятларнинг бажарилиши шартлари 
қанчалик 
аниқ 
белгиланса, 
шартнома 
бандлари 
ўзгариши 
ёки 
мажбуриятларнинг тугатилиши шунчалик осон кечади. 
Бундан ташқари, амалиётда хўжалик юритувчи субъектлар томонидан 
шартномалар бўйича мажбуриятларнинг бажарилмаслиги кўпинча амалдаги 
қонун ҳужжатлари доирасидан чиқувчи кўпгина омиллар орқали юз беради. 
Шунинг учун хўжалик юритувчи субъектлар томонидан шартномалар бўйича 
мажбуриятлар бажарилмаслигининг ҳар бир ҳолатини аниқ тарзда кўриб чиқиш 
ва бунинг сабабини чуқур таҳлил қилиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
Қишлоқ хўжалигида хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ўз 
зиммасига олинган шартнома мажбуриятлари бажарилмаслиги тўғрисида сўз 
юритадиган бўлсак, бу ерда: 
биринчидан, томонлар етказган зарарлар учун тўлов кўринишида 
жавобгарлик;
иккинчидан, маҳсулот етказиб бериш учун берилган бўнак маблағларини 
қайтариш; 
қонун ҳужжатларида ва шартнома шартларига кўра назарда тутилган 
жарималарни тўлаш каби чоралар қўлланилади.
Республикамизда ўзаро ва давлат билан шартнома муносабатларида 
иштирок этувчи томонларни ҳимоялаш учун қарздорлардан зарарларни 
ундиришни талаб этиш имконини берувчи барча қонуний қарорлар мавжуд. Бу 
ерда таъкидлаш лозимки, зарарларнинг қопланиши шартномаларнинг 
бажарилишини рағбатлантириш ва ишлаб чиқариш унумдорлигини оширишда 
муҳим роль ўйнайди. Ушбу усулнинг қўлланиши билан шартнома интизомига 
амал қилинади ва ноишлаб чиқариш харажатлари қисқаради. Бундан ташқари, 
жавобгарликнинг мазкур турини қўллаш моддий ресурсларни тежаш тартиби, 
шунингдек, хўжалик юритувчи субъектлар томонидан хўжалик фаолиятининг 
оптимал тарзда юритилишига хизмат қилади. 
Шартномаларни тайёрлаш, тузиш ва амалга ошириш тамойилларининг 
белгиланиши 
республикада 
шартнома 
муносабатлари 
мазмунини 
муваффақиятли шакллантиришнинг энг муҳим методологик жиҳатларидан 
бири ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2003 
йил 4 сентябрдаги 383-сонли қарори билан тасдиқланган шартномаларнинг 
бажарилиши мониторингини юритиш тартиби қуйидагилардан иборат.
Тайёрлаш ва қишлоқ хўжалиги субъектларига хизмат кўрсатувчи 
ташкилотлар хўжаликлар билан тузилган шартномаларнинг бажарилиш 
мониторингини юритади ва ушбу ахборотни Қишлоқ ва сув хўжалиги 
бўлимларига ҳисобот давридан кейин 10 кун ичида тақдим этади. Мазкур 
бўлинмалар Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг шартнома мажбуриятлари 
бажарилиши бўйича материалларга ишлов берувчи тегишли бошқармаларни 


111 
бундан хабардор қилади. Шартнома мажбуриятлари бажарилмаган ҳолатларда 
умумлаштирилган маълумотлар ҳудудий суд органларига юборилади. Суд 
ҳамда қишлоқ ва сув хўжалиги органлари ўз ваколатлари доирасида тайёрлаш 
ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар томонидан шартномаларнинг бажарилиш 
мониторингини юритади ва назорат қилади. 

Download 1,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish