55
тажрибасини пухта ўрганиш трансформация харажатларининг қисқаришига
кўмаклашиши мумкин.
Афсуски, трансформация харажатлари муаммосига олим ва иқтисодчилар
фақат сўнгги йилларда эътибор қарата бошладилар ва, трансформация
харажатлари
ўтиш
иқтисодиёти
ва
ривожланаётган
мамлакатлар
иқтисодиётининг иқтисодиёт фанида энг зарур ва муҳим унсур ҳисобланишига
қарамай, улар кам ўрганилган омил бўлиб қолмоқда.
Шу билан бир қаторда янги институтларни ташкил этишнинг баъзи
усуллари фойдасига ҳал этиш нафақат уларнинг фаолият юритиш
самарадорлиги турлича эканлиги туфайли, балки инсонлар ўртача чамаланган
баҳони чиқаришда кўрсаткичларни турлича ўлчаш усулларидан фойдаланиши
сабабли ҳам фарқ қилиши мумкин.
Шу нуқтаи назардан трансакция ҳамда трансформация харажатларини
ўлчаш муаммоси муҳим аҳамият касб этади. Чунки трансакция харажатлари
кўпинча ушбу таркибий қисмнинг ўлчаб бўлмаслиги билан тавсифланади.
Ушбу соҳада тадқиқот олиб борган мутахассислар фикрига кўра, иқтисодий
таҳлилга трансакция харажатларининг киритилиши деярли барча ҳодисаларни
трансакция харажатларини камайтириш йўли билан эришилган самарадорлик
нуқтаи назаридан изоҳлаш имконини берган бўлар эди. Трансакция
харажатларини ўлчаш имконини берувчи усулларнинг ишлаб чиқилиши ушбу
соҳада эришилган самарали қадам бўлди.
Таҳлилларга кўра, ўлчаш муаммосини шартномалар тузишнинг турли
усулларидаги трансакция харажатларини таққослаш йўли билан ҳал этиш
мумкин. Бошқарувнинг муқобил аниқ (мавжуд) тузилмаларини таққослашни
кўпинча мураккаб математик аппаратни қўлламай ёки чегара қийматларни
ҳисоблаб чиқмай амалга ошириш мумкин. Иккита қийматнинг ўзаро мос
келмаганлигини кўрсатиб бериш учун ушбу қийматларнинг чегара қийматлари
тенглигига эришиладиган шароитларни аниқлашдаги каби нозик ва мураккаб
усуллар талаб этилмайди.
Айрим иқтисодчилар ҳар бир муайян ҳолатда харажатларни аниқ
тафсирлашни таклиф этади, масалан, бир ҳолатда – бу хусусий тадбиркорликни
ташкил этиш харажатлари (тадбиркорлик шаклини рўйхатдан ўтказиш,
лицензия олиш ва ҳ.к.), иккинчи ҳолатда мулкий ҳуқуқларнинг ҳаракатини
таъминловчи харажатлар, учинчи ҳолатда шартномаларни тузиш ва ҳимоялаш
билан боғлиқ харажатлар, тўртинчи ҳолатда корхонада қарорлар қабул қилиш
билан боғлиқ харажатлар бўлиши мумкин ва ҳ.к.
Трансакцион ёндашувни қўллашдаги ўзига хос мураккабликлар шундан
иборатки, айрим трансакция харажатлари ушбу турдаги харажатларнинг пайдо
бўлишига олиб келган трансакцияларнинг мавжуд эмаслиги туфайли
тафсирланиши ва ҳисоблаб чиқилиши мумкин эмас. Бундай харажатларнинг
ушбу турлари “виртуал харажатлар”, деб аталади.
Do'stlaringiz bilan baham: