14.3-расм. Инсон капиталини шакллантириш бўйича уй хўжалиги
фаолияти таркиби
Инсон капиталини
тиклаш ва сақлаш
Инсон капиталини
шакллантириш
Инсон капиталидан
фойдаланиш
Оила
бюджетини
шакллантириш
ва ундан
фойдаланиш
Ижтимоий
вазифаларни
бажариш
Оила
бизнесини
ташкил
қилиш
Уй хўжалиги
аъзоларининг
бозор хўжали-
гида якка
иштирок этиши
Уй хўжалигини
юритиш
Фарзанд кўриш ва
уни тарбиялаш
Харажатларни қоплаш ва оила капиталини жамғариш
Деҳқон хўжалигини юритиш
Уй хўжаликларининг
бозор хўжалигида
иштирок этишининг
корпоратив шакллари
178
2.
Уй хўжалиги фаолиятида инсон капиталини тиклаш ва сақлаш. Ушбу
функцияларни бажаришда иккита асосий вазифа ҳал этилади. Биринчиси, уй
хўжалиги бюджетини шакллантириш ва ундан фойдаланиш. Иккинчиси, уй
хўжалигини юритиш. Бу вазифалар уй хўжаликлари харажатларини қоплаш ва
инсон капиталини шакллантириб (жамғариб) бориш билан боғлиқ ҳолда амалга
оширилади.
3.
Уй хўжалигида инсон капиталини ишлаб чиқариш (шакллантириш),
яъни бола туғилиши, уни тарбиялаш, вояга етказиш ва ижтимоий
функцияларини бажариш ҳисобланади. Булар ўз навбатида инсон капиталини
амалда турли йўналишларда ишлатиш функцияси билан чамбарчас боғлиқдир.
4.
Уй хўжалигининг инсон капиталидан фойдаланиш, амалда иккита
функцияни ўз ичига олади. Биринчиси, оила бизнесини ҳамда қишлоқда
деҳқон хўжалигини юритиш (ишлаб чиқариш) ва иккинчиси, уй хўжалиги
аъзоларининг бозор муносабатларида якка тартибда ёки корпоратив шаклда
иштирок этиш функциялари.
Уй хўжалигининг ушбу функцияларини ҳаётда амалга ошириш, бир
томондан оила ҳамда унинг бошлиғига боғлиқ бўлса, иккинчи томондан
давлатнинг уй хўжаликларини тартибга солиш, уларни қўллаб – қувватлаш
тизимига ҳам боғлиқ ҳисобланади.
Шу нуқтаи назардан Ўзбекистонда уй хўжаликлари фаолияти билан
бевосита боғлиқ бўлган қонун ҳужжатлари қабул қилинган. Улар ичида оила
бюджетини шакллантириш билан боғлиқ бўлган муҳим қонунлар мавжуд.
“Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги ва “Оила тадбиркорлиги тўғрисида”ги ЎзР
Қонунлари шулар жумласига киради. Ушбу қонунлар негизида уй
хўжаликларининг ишлаб чиқариш ҳамда оила бизнеси амалга оширилади.
Шуни таъкидлаш лозимки, мамлакатимизда “Деҳқон хўжалиги
тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган даврга қадар (1998 йилгача) Давлат
статистика қўмитаси тизимида, оила бошлиғига берилган томорқа ер
участкаларида қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштирадиган барча субъектлар
номлари, шу жумладан томорқа хўжалиги, шахсий ёрдамчи хўжаликлар
“деҳқон хўжалиги”
55
номи билан юритилган.
Қонунга мувофиқ “Деҳқон хўжалиги” майда товар ишлаб чиқарувчи
хўжалик ҳисобланади. Оила бошлиғига мерос қилиб қолдириш ҳуқуқи билан
ажратиб берилган ер участкасида оила аъзолари меҳнатидан фойдаланиб
маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. Улар оила истеъмолига ҳамда бозорда сотиш
учун тақсимланади.
Оила тадбиркорлиги (бизнеси) ҳамда деҳқон хўжаликлари тўғрисидаги
қонунларнинг қабул қилиниши уй хўжаликлари ишлаб чиқариш фаолиятини
ҳамда уларни молиявий ва инвестициялаш функцияларини фаоллаштирмоқда.
55
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 15 июлдаги 300–сонли қарори билан
тасдиқланган “Фаолият кўрсатаётган шахсий ёрдамчи хўжаликларини деҳқон хўжаликларига ўзгартириш
тартиби”.
179
Do'stlaringiz bilan baham: |