127
йўқлиги ҳолатини шунчаки ниқоблайди, чунки бу ишчиларнинг норозилиги ва
ишлаб чиқаришнинг пасайишини келтириб чиқаради.
-
корхона ташкилий чегараларининг йўқолиши. Тўланмасликлар
муаммоси нафақат пул массасининг ишлаб чиқариладиган товар ва хизматлар
ҳажмига
мос келмаслиги, балки корхоналарнинг ўзи билан ўзаро боғлиқ
корхоналарга
товар кредити
беришга тайёрлигини акс эттиради. Шартнома
мажбуриятларини бажаришнинг паст маданиятини ҳисобга олган ҳолда,
корхоналар томонидан ўзаро ҳақ тўланмасликларга ихтиёрий равишда йўл
қўйилишининг ягона изоҳи бўлиб ўзаро боғлиқ корхоналар
ўртасида
фирма
ичидаги
оқимлар каби тамойилларда товар-пул оқимини
ташкил этиш
имконини берувчи ўзаро назоратнинг мавжудлиги ҳақидаги тасаввур
ҳисобланади.
-
мулкнинг расмий ва реал таркибининг мос келмаслиги. Ташқи
мулкдорлар, одатда, фонд бозорининг оптимал бўлмаган ҳолда фаолият
юритиши ва менежерларнинг ахборот асимметриясидан оппортунистик
фойдаланишлар
туфайли
Ў
корхона менежерларини назорат қилиш ҳуқуқини
амалга оширишнинг иложи йўқ. Натижада «агентлар» - менежерлар – ҳатто
акцияларнинг асосий қисми ташқи сармоядорларга тегишли корхоналар
устидан ҳам назоратни сақлаб қоладилар.
Шундай қилиб, омон қолишга йўналтирилиш «агентлар»нинг
«принципаллар»нинг ўз назорат ҳуқуқини «овоз бериш» орқали ҳам, «чиқиш»
орқали ҳам амалга ошириш мумкин бўлмаган вазиятни сақлаб қолишга
уринишларини англатади. Демак, «агентлар» оппортунизми
Ў
корхона
фаолиятининг муҳим жиҳати ҳисобланади. Таъкидлаш лозимки, менежерлар
ходимлар (уларнинг ўзларига нисбатан «агентлар») устидан назоратни сақлаб
қолишга эришдилар. Улар буни молиявий қийинчиликларга қарамай корхона
балансида ижтимоий соҳа объектлари (уй-жой-коммунал хўжалиги, дам олиш
базаси, болалар муассасалари, асл ҳолатида таъминлаш)ни сақлаб туришда
ифодаланувчи патернализм сиёсати ҳисобидан уддаладилар.
Ў
корхона томонидан ишлаб чиқариш алоқалари
таркиби трансакция
харажатларини камайтириш мезони бўйича эмас, балки вақт орқали
текширилган алоқани сақлаб қолишга уриниш асосида шаклланади. 1993-1994
йилларда Россия корхоналарининг аксарияти асосий етказиб берувчилар (83%)
ва истеъмолчилар (70%) билан аввалги алоқаларини сақлаб қолган ва янги
шерикларни топиш истиқболига шубҳа билан қараган. Таъминлаш ва сотиш
сиёсатидаги мутаассибликнинг эҳтимолий талқинларидан бири янги шериклар
билан шартномалар тузишнинг ғоят юқори трансакция харажатлари ҳақидаги
тасаввурдан иборат.
Биринчи навбатда бу янги шерикларнинг оппортунистик хатти-
ҳаракатларининг юқори даражада эҳтимол тутилиши билан боғлиқ. Эски
шерикларнинг оппортунизми уларнинг юзага
келган нуфузи ва режали
иқтисодиёт муҳитида фақат «ўзиникига» нисбатан амал қилувчи алоҳида ахлоқ
нормаларига эга директорларнинг мавжудлиги туфайли деярли истисно
этилган.
128
Энди корхоналарнинг тўртта бенуқсон турини жадвал кўринишида
қиёсий таҳлил қилиш натижаларини келтирамиз (9.3-жадвал).
9.3-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: