Курс ишларининг таркиби
Курс иш таркиби | Ёритиладиган асосий масалалар |
Тавсия этилаётган хажми, бет
|
Мундарижа
| |
1
|
КИРИШ
|
Мавзунинг долзарблиги, мақсади ва вазифалари, тадқиқотнинг объекти ва предмети, курс ишнинг таркибий тузилиш
|
2 - 3
|
АСОСИЙ ҚИСМ
|
Мавзунинг назарий асослари ва ҳозирги ҳолати тахлили. Мавзу бўйича илгари сурилаётган асосий ғоялар, тажрибалар ва мавжуд тизимни такомиллаштириш йўналишлари
|
20 - 22
|
ХУЛОСА
|
Тадқиқот мавзуси якунлари бўйича хулосалар ва таклифлар
|
2 - 3
|
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
|
Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Президент фармонлари ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг асарлари, соҳага оид меъёрий ҳужжатлар, асосий адабиётлар, қўшимча адабиётлар, даврий нашрлар, статистик тўпламлар ва ҳисоботлар, интернет сайтлари
|
1 - 2
|
Иловалар
|
Мавзуга тегишли бўлган ҳар қандай қўшимча статистик маълумотлар, жадваллар, чизмалар, диаграммалар, меъёрий хужжатлардан кўчирмалар ва бошқалар
|
Чекланма-ган
|
Ҳар бир параграф мавзунинг моҳиятини тўлиқ очиб берадиган ва мантиқан кетма-кетликка эга бўлган параграфларга бўлинади. Ҳар бир параграфни ўрганилаётган муаммонинг ечимини очиб берувчи асосий натижалардан иборат хулосалар билан якунлаш тавсия этилади.
Курс ишининг кириш қисмида мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар талаблари ва мамлакат аграр сиёсатининг истиқболли йўналишларидан келиб чиққан холда танланган мавзунинг долзарблиги, илмий ва амалий аҳамияти, мавзунинг ўрганилганлик даражаси, мақсади ва вазифалари, тадқиқотнинг объекти ва предмети ва ишнинг таркибий тузилиши мазмунан ёритилади.
Мақсад ва вазифалар курс ишининг асосий мазмунини акс эттириш ва қандай вазифаларни ечишга йўналтирилганини кўрсатиб бериши лозим.
Асосий қисмда курс ишининг назарий асослари баён этилиб, тадқиқотнинг илмий ва услубий жиҳатларига қаратилади ва тадқиқот олиб борилган объектнинг таснифини ўзида акс эттириши лозим. Бунда хозирги даврда бу мавзуга бўлган назарий ёндошувлар, масаланинг моҳияти, муаммони ечишнинг асосий омиллари ва талабанинг илмий, назарий қарашларига бўлган муносабати билдирилади.
Мавзунинг хусусиятидан келиб чиқиб, алоҳида параграфда мавзуга оид муайян услубий масалаларни ҳам кўриб чиқиш фойдадан холи эмас. Албатта, талаба учун мавзунинг назарий ва услубий жиҳатларини ишлаб чиқиш оғир. Аммо, мавзуда кўриб чиқилаётган масалаларни ечимига оид илмий-услубий ёндошувлар ва уларнинг самарадорлигини бахолаш мезонларига умумий баҳо бериб кетиш мумкин.
Асосий қисм одатда муайян тадқиқот объекти бўйича ўрганилаётган муаммонинг умумий холатини тахлил этишга бағишланади. Ўрганилаётган объектнинг ташкилий-иктисодий кўрсаткичларини тахлил этиш етарлича чуқур ва мақсадга йўналтирилган бўлиши, масалага оид ҳақиқий маълумотларга асосланиши лозим. Ишда корхонанинг охирги 3-5 йиллик маълумотлари тахлили асос килиб олиниши лозим.
Боб корхонага оид умумий маълумотлар ва унинг табиий-ишлаб чиқариш шароитларини ёритиш билан бошланади. Корхонанинг хажми, ишлаб чиқариш салохияти, ихтисослашуви, маҳсулот ишлаб чиқариш динамикаси каби бир қатор кўрсаткичларни тахлил этишда уларнинг реал табиий ва ишлаб чиқариш шароитларига боғлик ҳолда очиб бериш мақсадга мувофиқ. Бунда кейинги йилларда ишлаб чиқариш ва бошқа сохаларда юз берган ўзгаришлар, уларнинг иқтисодий самарадорликка таъсири, хозирги кунда мавжуд камчилик ва муаммолар хамда уларни келтириб чиқарган сабабларга кенг ўрин бериш лозим. Бу бобда келтирилган тахлил маълумотлари, чиқарилган хулосалар кейинги бобда таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш учун асос бўлади.
Тадқиқот олиб борилган объект мисолида илмий мавзу тахлилий-хисоблар, жадваллар, диаграммалар, графиклар ва чизмалар орқали очиб берилади. Хар бир жадвал, диаграмма, чизма, график сўнгида унинг таҳлили берилади.
Шунингдек, муаллиф тахлиллар асосида мавзуни такомиллаштириш бўйича таклифлар ва тавсиялар, услубий ёндошувлар ишлаб чиқади, илгари сурилаётган таклиф ва ғоялар хам илмий хам амалий жихатдан асосланади.
Корхонанинг мавжуд ишлаб чиқаиш салохиятини, ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишнинг илғор усулларини жорий этиш, харажатларни минималлаштириш ва фойдани максималлаштириш, илғор технологиялар қўллаш ва бошқа иқтисодий дастакларни такомиллаштириш бўйича илмий ва амалий асосланган хулосалар ва тавсиялар берилади.
Асосий қисм устида ишлаш талабадан чуқур тайёргарликни талаб этади. Бунинг учун илмий адабиётлар ва амалий характердаги маълумотларнинг етарли бўлиши кифоя қилмайди. Ушбу бобни тайёрлашда талабанинг илмий-тадқиқотлар олиб боришга қодирлиги, муаммони чуқур таҳлил эта олиши ва мураккаб ишлаб чиқариш шароитларида тўғри қарорлар қабул қила олиши намоён бўлади.
Талаба фан-техника ва ишлаб чиқаришнинг охирги ютуқларидан бохабар бўлган, зарурий меъёрий хужжатлар билан таъминланган, ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва илғор технологияларни қўллаш бўйича тавсиялар билан қуролланган, хўжалик юритиш тизимлари билан яқиндан таниш бўлсагина илмий асосланган хулоса ва таклифлар бера олиши мумкин.
Хулоса ва таклифлар курс ишининг мазмуни баён этилишини якунлайди. Унда талаба олиб борган илмий изланишларнинг натижалари умумлаштирилади. Хулоса ва таклифлар аниқ, қисқа ва тушунарли тарзда баён этилиши, фақатгина мавзуга оид масалаларни ўзида акс эттириши лозим.
Хулоса ва таклифлар курс ишининг кириш қисмида ёритилган мақсад ва вазифаларга тўлиқ мос келиши ҳамда иш олдига қўйилган вазифалар қандай ечилганини кўрсатиши лозим. Таклифлар аниқ натижаларга, тажрибаларга асосланган ҳолда кўрсатиб берилиши, зарурий хисоб-китоблар ва маълумотлар билан мустаҳкамланиши мақсадга мувофиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |