Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


-расм. Янги маҳсулотни бозорга чиқаришнинг фойда ҳажмига



Download 2,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet81/166
Sana15.04.2022
Hajmi2,86 Mb.
#553785
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   166
Bog'liq
portal.guldu.uz-o`quv qo`llanma

6.3-расм. Янги маҳсулотни бозорга чиқаришнинг фойда ҳажмига 
таъсири 
Маҳсулотнинг муваффақиятга эришувида муҳим шартлардан 
яна бири компаниянинг уни бозорга тезда чиқишини таъминлаш 
қобилияти ҳисобланади. Бу босқичда вақтни йўқотиш маҳсулотни 
ишлаб чиқиш босқичидагидан ҳам катта хавф туғдириши мумкин. 
Альфа ва бета-версияларни тақдим этиш маҳсулотни бозорга 
чиқариш жараѐнини тезлатишнинг самарали воситаларидан бири 
саналади. Бундан ташқари, бу версияларда якуний санани белгилаш 
маълум вақт ўтиши билан маҳсулотнинг тижорат вариантини сотиб 
олиш учун яхши рағбат бўлиб хизмат қилади. 
 
6.4. Интернетда хизмат кўрсатиш соҳасининг 
 ривожланиши
Товар сиѐсати қўлланувчи ўзига хос соҳалардан бири хизмат 
кўрсатиш соҳаси ҳисобланади. Хизматлар қаторига бир томон 
иккинчи томонга таклиф этиши мумкин бўлган ҳар қандай фаолиятни 
– бирон нарсага эгалик қилишга олиб келмайдиган сезилмас 
ҳаракатни киритиш мумкин. Уни тақдим этиш, шунингдек, моддий 
маҳсулот билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкин. 
Хизматлар тўртта асосий тавсифномага эга бўлиб, улар 
маркетинг дастурини ишлаб чиқишга сезиларли даражада таъсир 
кўрсатади: сезилмаслик, бўлинмаслик, муваққатлик ва сақлаб 
бўлмаслик: 
Ракобатчиларга 
нисбатан фойда 
хажми 
Олти ой олдинрок 
Олти ой кечрок 
Вакт 


148 

сезилмаслик — хизматларни сезиб бўлмайди, моддий 
товарлардан фарқли ўлароқ то харид қилмагунча уларни кўз билан 
кўриб, қўл билан ушлаб, ҳис этиб, эшитиб бўлмайди. Шу сабабдан, 
ноаниқликни камайтириш мақсадида харидорлар хизматларнинг 
ташқи белгилари ѐки сифат яққолигини таҳлил қилади. Улар хизмат 
кўрсатиш даражаси ҳақида офиснинг жойлашуви, жиҳозланиши, 
асбоб-ускуналари, ходимлар, тақдим этилаѐтган ахборот, рамзий 
белги ва нарх бўйича тасаввурга эга бўлиши мумкин. Шу тариқа 
хизматлар сотувчисининг вазифаси «қабул қилишни бошқариш», 
«сезилмайдиганни сезиладиган қилиш» қобилиятидан иборат бўлади; 

бўлинмаслик — хизматлар моддий товарлардан фарқли 
равишда, одатда бир вақтнинг ўзида тақдим этилади ва истеъмол 
қилинади. 
Мижоз 
хизмат 
кўрсатиш 
жараѐнининг 
бевосита 
иштирокчиси эканлиги сабабли хизматни сотувчи ва истеъмолчи 
ўртасидаги алоқа хизматнинг товар сифатидаги тавсифномаси 
ҳисобланади. Якуний натижага эса мижоз ҳам, сотувчи ҳам бевосита 
таъсир кўрсатади; 

муваққатлик — бир хил турдаги хизматлар сифати уларни 
ким, қачон ва қаерда тақдим этишига қараб кенг доирада учрайди. 
Буни тушунган ҳолда харидорлар кўпинча танлаб олишдан аввал бир 
нечта хизмат сотувчисига мурожаат қиладилар; 

сақлаб бўлмаслик — хизматларни сақлаш мумкин эмаслиги 
барқарор талаб шароитларида катта аҳмиятга эга эмас, бунда хизмат 
кўрсатилаѐтган мижозлар сонини аниқлаш муаммо туғдирмайди. 
Талаб ўзарувчан шароитларда қийинчиликлар вужудга келиши 
мумкин. Масалан, жамоат транспорти корхоналари асосан тиғиз 
пайтларда фойдаланилувчи катта сондаги транспорт бирликларига 
эга бўлишига тўғри келади. 
Ҳозирги пайтда хизмат кўрсатиш соҳаси ҳар томонлама ўсиш ва 
кенгайишни бошидан кечирмоқда. Бу тенденция Интернетни ҳам 
четлаб ўтгани йўқ, бу ерда хизматлар бозорнинг энг катта 
қисмларидан бирини эгаллаган. Бу соҳада ахборот, таълим, молия ва 
кадрлар танлаш хизматлари янада ривожланган.
Бугунги кунда энг ривожланган тур сифатида Интернетда 
молиявий хизмат кўрсатиш соҳасининг ҳозирги ҳолати ва 
ривожланиш истиқболларини кўриб чиқамиз. 
Интернетда молиявий хизматлар


149 
Интернет орқали кўрсатилувчи хизматлар орасида молиявий 
хизматлар энг ривожланган бўлиб, улар асосан қуйидаги фаолият 
турлари ҳисобланади (6.4-расм): 

Интернет орқали банк хизматларини тақдим этиш; 

Интернет орқали валюта ва фонд бозорларида ишлаш бўйича 
хизматлар тақдим этиш; 

интернет-суғурта — суғурталаш хизматларини Интернет 
орқали тақдим этиш. 

Download 2,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   166




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish