Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети



Download 2,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet79/166
Sana15.04.2022
Hajmi2,86 Mb.
#553785
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   166
Bog'liq
portal.guldu.uz-o`quv qo`llanma

 
6.3-жадвал
Товар рақобатбардошлигининг асосий омиллари 
Омил 
Кўрсаткичлар тавсифномаси
Нарх 
Нарх даражасининг асосий рақобатчилар нархига 
нисбати; талаб ва таклиф нисбатига боғлиқ ҳолда 
нарх дифференциацияси тизимининг 
ривожланганлиги; истеъмолчилар учун чегирмалар 
тизимининг жалб этувчанлиги 
Сифат 
Маҳсулотнинг техник-эксплуатацион 
тавсифномалари (функционаллик, ишончлилик, 
фойдаланиш учун қулайлик ва б.); нуфузлилик, 
дизайн, товарнинг экологиклиги 
Сервис 
Товарни етказиб бериш сифати; савдо хизмати 
даражаси; эҳтиѐт қисмлар ва хизмат кўрсатиш 
марказларининг мавжудлиги 
Маркетинг 
муҳити 
Маркетинг-логистикани ташкил қилиш даражаси; 
реклама тадбирлари самарадорлиги; товар қадоғи 
дизайни; товар брэндинги; харидорларга кафолатли 
хизмат кўрсатиш даражаси; замонавий алоқа 
воситалари (Интернет, уяли валоқа ва б.) ѐрдамида 
харид қилиш имконияти 
 
Сотувдан олдинги ва сотувдан кейинги хизмат кўрсатишни 
яхшилаш учун Интернетни қўллаш 
Сервис хизмати товар сиѐсатининг ажралмас бир қисми 
ҳисобланади. У харидорга бирор-бир товарни сотиб олишдан олдин 
ва кейин кўрсатилувчи хизматларни ифодалайди. Сервисдан мақсад 
— харидорларга мавжуд товарни таклиф қилиш ва ундан энг катта 
фойда олишда ѐрдам кўрсатишдан иборат. 
Харидорларга сервис хизмати кўрсатишнинг аҳамияти ўсиб 
бораѐтганлигини қуйидаги тенденциялар билан изоҳлаш мумкин: 
тобора тўйиниб бораѐтган бозорларда рақобатнинг ўсиши; сервис 
марказларининг яратилиши; харидорларнинг сотиб олинган товардан 
фойдаланиш жараѐнида вужудга келувчи муаммоларни ҳал қилиши 


143 
имкониятига эга бўлиш истагининг ўсиши; товардан фойдаланиш 
жараѐни мураккаблашуви ва ҳ.к. 
Маркетинг воситаси сифатида сервиснинг асосий функциялари 
харидорларни жалб қилиш, товар сотувини ривожлантириш ва 
қўллаб-қувватлаш, 
харидорларни 
ахборот 
билан 
таъминлаш 
ҳисобланади. Сервис хизматлари туфайли фирма мижозлар билан 
ишончли алоқа ўрнатиш учун имконият яратади ҳамда самарали 
тижорат алоқаларини давом эттириш учун замин ҳозирлайди. 
Сервис хизматлари товар харид қилинишидан олдин ҳам, кейин 
ҳам кўрсатилиши мумкин. Товарни сотиб олишдан олдин 
кўрсатилувчи хизматлар таркибига товарни танлашда ѐрдамлашиш, 
ундан ишончли ва тўғри фойдаланиш учун ахборот бериш, товар ва 
унинг элементлари бошқа маҳсулот ва тизимларига мос келишини 
текшириб кўриш ва ҳоказолар киради. 
Товар харид қилингандан сўнг уни ишлаб чиқарган ѐки сотган 
фирма сотувдан кейинги хизматлар – етказиб бериш, ўрнатиш, 
назорат қилиш, техник ѐрдам кўрсатиш ва ҳоказоларни амалга 
оширади. 
Интернетдан қуйидаги тоифаларда фойдаланган ҳолда сервис 
тақдим этиш ва истеъмолчиларни қўллаб-қувватлашни кенгайтириш 
мумкин: 

қўшимча оммавий ахборот — фирмалар Интернетда 
истеъмолчилар учун катта ҳажмдаги ахборот жойлаштириш 
имкониятига эга. Бу айниқса, компьютер техникаси каби юқори 
технологияли маҳсулотларда катта аҳамият касб этади. Маълумотлар 
турли характерга эга бўлиши — истеъмолчилар учун харид тўғрисида 
қарор қабул қилишда талаб қилиниши, фирма ва унинг 
истеъмолчилар билан ўзаро алоқа усуллари ҳақида маълумотнома 
бериши, маҳсулотни эксплуатация қилиш жараѐнида катта аҳамият 
касб этиши (масалан, ундан фойдаланиш бўйича йўриқнома бўлган 
ҳолда) мумкин. Сервернинг дизайни кўнгилдагидек бўлиб, қидирув 
функциялари мавжуд бўлган ҳолда истеъмолчилар ўзлари учун зарур 
маълумотни тез ва осон қидириб топиши мумкин; 

«тез-тез берилувчи саволлар» (Frequently Asked Questions — 
FAQ) — бу турдаги ахборот тақдим этиш нафақат мавжуд, балки 
доимий мижозлар учун ҳам муҳим бўлиб, уларни айнан шу фирма 
маҳсулотларини харид қилишга ундаш учун хизмат қилади. Бундай 
қўллаб-қувватлаш компьютер маҳсулотларигагина тааллуқли бўлмай, 


144 
зарурат сезган ҳар қандай маҳсулотга нисбатан ҳам қўлланиши 
мумкин; 

қўшимча қайтувчан алоқа механизми — Интернетдан 
истеъмолчилар билан самарали қайтувчан алоқани ташкил қилиш 
учун фойдаланиш мумкин бўлиб, бу уларнинг фирмалар билан 
интерактив алоқа имкониятларини кенгайтиради. Сотувчиларнинг 
харидорлар сўровига мос келувчи қўллаб-қувватлаши муҳим аҳамият 
касб этади. Қайтувчан алоқани ташкил қилиш воситалари сифатида 
электрон почта, конференциялар ва компания сайтидаги тўлдириш 
лозим бўлган формалар хизмат қилиши мумкин. 

Download 2,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   166




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish