Таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Меҳмон қабул қилиш ва қабуллар этикети



Download 1,27 Mb.
bet88/89
Sana08.04.2022
Hajmi1,27 Mb.
#535998
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   89
Bog'liq
2 5341731051729324915

19.6.Меҳмон қабул қилиш ва қабуллар этикети


Маъмурий ходимнинг фаолият самарадорлиги хизмат учрашувларни ташкил этиш, меҳмонларни кутиб олиш ва расмий учрашувлар этикетига риоя этишига ҳам боғлиқ. Маълум шартнома ёки ҳамкорлик бўйича муносабатларни ўрнатишда меҳмонларни қабул қилиш керак бўлади. Бунда қуйидагиларга риоя этиш лозим:
Меҳмонлар учун масъул ташриф буюриш вақтини айтиш керак. келадиган мехмоннинг исмини ва айтиш ва тегишли йўл-йўриқ кўрсатишни ёддан чиқармаслик керак. Масалан, бугун соат 17-00да Эркин Тошматов келади. У келганда мени чақиринглар, чиқиб кутиб оламан.
Меҳмонларни раҳбар ўзи чиқиб кутиб олиши, бунинг имкони бўлмаса, бирор масъул ходимни чиқариши зарур. Агар меҳмонни бошқа биров бошлаб келиб қолса, унда столдан чиқиб кўришиш, меҳмондўстлигини намойиш этиши керак. Меҳмонларга кофе ёки чойга таклиф қилиниши мумкин. Бунинг учун ходимлар олдиндан тайёр бўлишлари керак.
Меҳмоннинг қуйидаги сезгиларига таъсир кўрсатиш тавсия этилади:
1.Кўриш. Нигохингизни меҳмонлардан узманг.
2.Кўришиш. Ишонч билан қўл сиқиб кўришнинг.
3.Эшитиш. Меҳмоннинг исмини кўпроқ ишлатинг.
4.Таъм. Меҳмонга ичимлик ичишни таклиф қилинг. Икки марта. Чунки кўпчилик одамлар хурмат юзасидан биринчисида йўқ дейишлари мумкин.
5.Хонада ҳар хил хидлар бўлишига йўл қўймаслик керак. Масалан, сепилган духи ёки одекалон у даражада ўткир бўлмагани маъқул.
Қабуллар этикети. Қабуллар маъмуриятдаги мулоқотларда катта ўринни эгаллайди. Уларнинг асосий вазифаси – керакли ахборотни олиш ва мулоқотни чуқурлаштириш бўлиб, қабулда иштирок этиш хизмат этикетининг бевосита қисмидир. Қабулга пухта тайёргарлик кўриш зарур, яъни кимлар билан, нима тўғрисида гаплашиб олишни режалаштириб олиш керак. Қабуллар кундузги ва кечки, стол атрофида ўтириш ва ўтирмасдан, ишчанлик ёки дўстона шароитида ўтказилиши мумкин.
Шу ўринда бир қатор қабуллар туралрини келтириб ўтиш мақсадаг мувофиқ.
Кундузги қабулларнинг турлари:
1) «Шампан виноси бокали» ёки «вино бокали» соат 11 да бошланиб икки соат давом этади. Бундай қабул даврида фақат шампан виноси, вино, ичимликлар узатилади. Қўшимча сифатида кичик пирожное, бутербродлар тортилади. Қабул тик турган ҳолда ўтказилади.
2)«Ланч» соат 12-15 атрофида ўтказилади ва 1,5 соатгача давом этади, шулардан 45-60 дақиқа стол атрофида ва 30 дақиқа кофе билан меҳмонхонада. Столга бир-иккита яхна овкат, битта иссиқ овқат ва десерт тортилади.
3)Кундузги қабулларнинг энг нуфузли тури тушлик-“Диннер” ҳисобланади. Бундай қабул 13-14 ларда бошланади ва 2-3 соат давом этади.
Кечки қабуллар одатда ишдан кейин тайинланади ва қуйидаги турларга бўлинади:
1)«Кечки коктейл» одатда 18-00 да бошланади ва чамаси икки соат давом этади. Бундай қабулда 1,5соат бўлиш қоида сифатида қабул қилинган. Қабулда вино, коктейллар тортиқ қилинади ва ширинликлар қўйилади. Маросимга раҳбардан кейин кириб бориш этикетни бузиш ҳисобланади.
2) «Аля фуршет» (француз тилида – “санчқида” маъносини беради) қабули кечки коктейл ўтказиладиган вақтларда ташкил қилинади. Унинг бошқа қабул турларидан фарқи шундаки, столга кўпроқ овқат, шу жумладан иссиқ овқат тортилади. Меҳмонлар стол атрофида ўтиришлари ёки тик турган ҳолда гуруҳларга бўлиниб муаммоларни мухокама қилишлари мумкин. Бундай қабулда аввало уй эгасини топиб кўришиш этикетнинг муҳим шарти ҳисобланади.
3) «Кечка овқат» одатда соат 20-21 ларга тайинланади, мехмонлар стол атрофида жойлаштирилади. Ҳар бир мехмонга олдиндан алоҳида жой ажратилади. Столдаги асбобларнинг ўзига хос вазифалари мавжуд. Уларнинг сонига қараб қандай овқат тортилишини билиб олиш мумкин. «Тушлик ёки кечки овқат» қабулларида “Швед столи” усули қўлланиши мумкин. Бунда меҳмонлар стол атрофига ўтирмайдилар. Овқат ва ичимликлар ягона стол устида бўлади ва ҳоҳлаган одам ўзига тегишли овқатни танлаб олиши мумкин.



Download 1,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish