Таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Маъмурий менежмент тараққиётида мумтоз мактаб намоёндаларининг тутган ўрни



Download 1,27 Mb.
bet10/89
Sana08.04.2022
Hajmi1,27 Mb.
#535998
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   89
Bog'liq
2 5341731051729324915

1.6. Маъмурий менежмент тараққиётида мумтоз мактаб намоёндаларининг тутган ўрни

Файолнинг қарашларини ривожлантирган намоёндалар Л.Урвик, Л. Гьюлик, М. Вебер, Д. Муни, А. Черчни қўшиш мумкин. Англиялик тадқиқотчи Линдолл Урвик 40 га якин илмий ишлар муаллифи ҳисобланади. Унинг «Маъмурият элементлари» китоби айниқса диққатга сазовор. У расмий ташкилотларни тузиш тамойилларини ишлаб чикқанлиги билан ҳам машҳурдир:



  1. Одамларнинг структурага мос келиши;

  2. Махсус ва генерал штабларни тузиш;

  3. Ҳуқуқ ва жавобгарликнинг мувофиқлиги;

  4. Назорат чегараси;

  5. Ихтисослашув;

  6. Аниқлик.

Файоль жавобгарликни алоҳида кўриб чиққан бўлса, Урвик уни ваколатга боғлиқ ҳолда ўрганиб келган. У биринчи бор «Назорат диапазони» тушунчасини киритди ва бир кишининг меъерий назорат доираси 5-6 киши бўлиши керак дейди, яъни бир раҳбарнинг самарали бошқаруви бевосита беш-олти кишига таъсир ўтказиш билан чегараланади. Л. Гьюлик маъмурий фаолият элементларини белгилаб берди ва бунда кадрлар билан ишлашга алохида эътибор қаратди.
Маъмурий менежментнинг яна бир намоёндаси немис социологи ва хуқуқшуноси Макс Вебер ҳисобланади. У ўзининг асарларида ташкилотда йўлбошчилик ва бошқарув структурасига алоҳида эътибор қаратган. Вебернинг бюрократик ташкилот тамойиллари маъмурий менежмент ривожланишига катта туртки бўлган. Вебер раҳбарнинг бошқарув услубидан келиб чиқиб ташкилотларни уч турга бўлади:
1.Харизматик ташкилотлар (раҳбар жалб этиш қобилиятига эга);
2.Анъанавий ташкилотлар (раҳбарга сўзсиз бўйсуниш керак);
3.Идеал (бюрократик) ташкилотлар. Бунда бюрократия вертикал иерархияни акс эттириб, маъмурий бошқарув усулларига асосланади. Раҳбар билим, тажриба ва маъмурий кўникмаларга эга бўлиши ҳамда белгиланган тартиб-қоида, меъёрларга қатъий риоя қилиши ва бошқаларнинг ҳам шу тартибга бўйсунишини таъминлаши керак. Натижада ташкилотнинг ҳар бир аъзоси ўз вазифасини аниқ бажариши таъминланади ва ташкилот фаолияти юқори самарадорликка эришади. Инсоният ривожланиш тарихи М.Вебернинг назарий қарашлари амалиётда ўз тасдиғини топмаганлигини кўрсатди. Ҳозирги пайтда “бюрократия” ибораси маъмурий-буйруқбозликнинг салбий ҳолатларига нисбатан қўлланилади.
Ундан ташқари, ўша даврда маъмурий менежмент ривожлантирилишига Ғарб иқтисодчиларидан Черч, Ж. Муни, А.Рейли каби олимлар ҳам катта хисса қўшганлар.



Download 1,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish