Шарқий Европа мамалакатларидаги синов марказлари. Чехияда синов лабораториялари фаолиятини мувофиқлаштиришни стандартлаштириш ва ўлчашлар бошқармаси амалга оширади. Республикада 40 дан ортиқ синов лабораториялари фаолият кўрсатади. Электротехник синов институти, Машинасозлик синов институти ҳамда Чехия прибор ва жиҳозларни аттестациялаш институти каби лабораториялар бевосита стандартлаштириш ва ўлчашлар бошқармасига буйсунади.
Бошқарма аккредитлаш натижалари бўйича хужжат беради, унга биноан лаборатория давлат синовларини ўтказиш, маҳсулотни қабул қилиш ва унинг сифатини баҳолаш ваколатларига эга бўлади. Бунда ваколатли лаборатория "№... Давлат синов лабораторияси" номини олади. Бу лаборатория ўзи чиқарган маҳсулотни назорат қила олмайди.
Давлат синов лабораториялари қуйидаги вазифаларни бажаради:
— марказий органлар таклифига биноан мажбурий синов қилинадиган маҳсулот рўйхатини тасдиқлаш; — маҳсулотнинг назорат синовларини ўтказиш, унинг техникавий даражаси ва сифатини аниқлаш; — маҳсулотни ишлаб чиқариш ёки импорт қилиш учун рухсат берши; — ишлаб чиқарувчи корхоналарда сифатни бошқариш бўйича чора-тадбирларни, стандартлаштириш бўйича ишларни, корхоналар назорат-ўлчаш асбоблари билан жиҳозланганлигини текшириш. Давлат синов марказлари ўхшаш маҳсулотлар қиёсий синовлари натижаларини нашр этадилар. Лабораторияларда биринчи навбатда экспортга мўлжалланган буюмлар мажбурий аттестацияланади ва назорат қилинади.
Болгарияда маҳсулотнинг давлат синовини Давлат стандартлаштириш қўмитаси томонидан берилган тегишли ваколатларга эга лабораториялар ва марказлар (станциялар) амалга оширади. Давлат синов лабораториялари импорт маҳсулотларнинг сертификацион ва қабул синовларини; экспорт маҳсулотни текширишни; материал, хом ашё ва маҳсулотни эксперт ҳамда арбитраж намунавий ва назорат синовларини; маҳсулотни аттестациялаш синовларини амалга оширади.
Болгарияда маҳсулот синашга мамлакат саноати ишлаб чиқараётган маҳсулот сифати даражасини аниқлаш ва буюмларнинг техникавий тавсифларини объектив аниқлашнинг асосий воситалари сифатида катта ахамият берадилар.
Венгрияда маҳсулотни синаш бўйича иккита энг катта ташкилот фаолият кўрсатади: Ички савдонинг назорат институти ва Электротехник жиҳозларни синаш институти.
Назорат институти мажбурий текшириладиган миллий ва импорт қилинган буюмлар рўйхатини тасдиқлайди ва текширади. Институтнинг ижобий баҳосисиз улар савдо ташкилотларига тавсия қилинмайди.
Электротехник жиҳозларни синаш институти: