Буюк Британиядабошқа ривожланган мамалакатлардагидек бир неча миллий сертификатлаштириш тизимлари амал қилади. Уларнинг ичида энг каттаси Британия стандарт институти (БСИ) яратган тизимдир.
У миллий стандартларига мувофиқлик махсус белгисига эга. Мазкур тизим доирасвда сертификатлаштириш ишларига рахбарликни сифатни таъминлаш Бошқармаси БСИ QUAD амалга оширади. Маҳсулотни сертификатлаштириш тартиби Франция ва Германияда қўлланадиган тартибга ўхшайди.
Корхоналар БСИни огохлантирмасдан маҳсулотни ўзгартирмайдилар. Маҳсулотга киритиладиган ўзгартиришлар фақат ўзгартирилган маҳсулот стандарт талабларига жавоб беришини тасдиқлайдиган синовлар ўтказгандан кейингина QUAD томонидан тан олинади. Лицензиянинг муддати бир йил, ундан кейин у чўзилиши керак.
Британия тизими 250 миллий стандартларни қамраб олди, миллий ва хорижий фирмаларга мингдан ортиқ лицензия берилган. БСИ мунтазам равишда сертификацион маҳсулотлар рўйхатини чоп этади ҳамда харидорлар учун қўлланма нашр этади, унда ҳар бир миллий стандарт бўйича берилган сертификат ҳақида маълумот беради.
АҚШда, Ғарбий Европа мамлакатларидан фарқли равишда сертификатлаштиришнинг ягона қоидалари йўқ. Ишлаб чиқарувчилар ассоциациялари ва хусусий компаниялар қошида юзлаб тизимлар амал қилади. Стандартлаштириш соҳасида ҳам ҳолат шундай, яъни стандартларни турли мавқега эга юзлаб ташкилотлар ишлаб чиқади, Шунинг учун мавжуд сертификациялаш тизимлари учун умумий мезонлар яратиш бўйича ҳаракат қилинмоқда. Шу мақсадда синов лабораторияларини аккредитацияси миллий тизими яратилган ва сертификациялаш тизимларини рўйхатга олиш тизими яратилмоқда.
АҚШда сертификатлаштириш миллий миқёсда ҳам, халқаро миқёсда ҳам маҳсулот сифатининг кафолати бўлиб хизмат қилади. Бу мамлакатда сертификатлаштириш мажбурийлиги ҳақидаги қонун амалда. Сертификатлаштиришнинг зарурати эса ишлаб чиқарувчи корхоналар ишлаб чиқараётган маҳсулотнинг юқори даражада рақобатбардошлигини таъминлашга эришишни талаб қилади.
АҚШда Суғурта компаниялар миллий лабораторияси, Америка газ саноати корхоналари лабораторияси, Небраска штатидаги қишлоқ хўжалиги техникасини синаш маркази қошида яратилган сертификатлаштириш тизимлари катта обрўга эга. Улар билан бир қаторда 2000 дан ортиқ тижорат синов лабораториялари маҳсулотнинг кенг ассортиментини стандарт талабларига мувофиқлигини синаш бўйича ўз хизматларини таклиф қиладилар.
Сертификатлаштириш амалга ошириладиган стандартлар сифатида Америка стандартлар институти UL стандартлари, ёнғиндан сақлаш Миллий ассоциацияси стандартлари ва бошқалар хизмат қилади. Одатда АҚШ меъёрий хужжатлари талабларини хисобга олмаган халқаро стандартлар ва бошқа мамлакатларнинг стандартлари сертификация ўтказиш учун қабул қилинмайди, яъни импорт қилинадиган маҳсулотнинг маълум дискриминацияси мавжуд.