3. Миллий сертификатлаштириш тизимлари Саноати ривожланган давлатлардаги сертификатлаштириш. Саноати ривожланган давлатларда сертификатлаштириш асрнинг 20-30- йиларида пайдо бўлди. Лекин миллий сертификатлаштириш тизимлари кейинроқ яратидци. Қатор мамлакатларда улар фақат экспорт қилинадиган маҳсулот сифатини ошириш учун бунёд қилинган эди (Япония, Хиндистон, Югославия ва бошқалар).
Францияда NF белгили миллий сертификатлаштириш тизими учинчи томон сертификатлаштиришига мансуб ва:
• ишлаб чиқарувчи корхоналар буюртма беришини; • корхоналарнинг сифатни таъминловчи тизимларини баҳолашни ўтказишни; • маҳсулот намуналарини синовдан ўтказишни; • маҳсулотни мувофиқлик белгиси билан тамғалаш ҳуқуқини берадиган сертификат ёки лицензияларни беришни; • ишлаб чиқариш ёки савдо доирасидан олинган маҳсулотни даврий назорат қилиш ҳамда корхоналарда назоратни амалга оширишни назарда тутади. 1983 йилда маҳсулотни мувофиқлик белгиси билан тамғалаш ҳуқуқини бир неча минг хил маҳсулотни чиқарадиган 2000 корхона олган. Муфовиклик белгиси билан чиқарилган маҳсулотнинг умумий хажми 40 млрд. франкка етган.
1981 йилдан бошлаб Франция хукумати 18 миллий ташкилотни сертификатлаштириш бўйича ваколатли орган сифатида танолди, уларнинг ичида энг нуфузлиги AFNOR дир.
Германияда стандартларга мувофиклик белгиси (DIN) 1920 йил немис стандарт институти томонидан таъсис қилинган. У маҳсулотнинг барча турларига (намуналар синовини ўтказиш ва ишлаб чиқаришни назорат қилишнинг махсус тартибига эга бўлган газ жихозлари, сув билан таъминлаш жихозлари ва бошқа айрим маҳсулотлар бундан истисно) тарқалган.
DIN стандартларига мувофиқликни сертификатлаштириш тизими маҳсулотнинг 110 гурухини қамраб олган. Унга маҳсулотни DG-WK (маҳсулотни тамғалаш немис ассоциацияси) белгиси билан тамғалаш учун 15000 дан ортиқ лицензия берилган. Бу сертификатлаштириш тизимида амалдаги қоидаларга риоя қилиш мажбуриятини олиш шарти билан хорижий етказиб берувчилар иштирок этишлари мумкин.
Германияда маҳсулотнинг аниқ турларини, масалан, электротехник ва электрон жиҳозларни сертификатлаштирадиган тизимлар ҳам мавжуд.
Электрон жихозларни сертификатлаштириш немис электротехника ассоциацияси (VDE) қарамоги остида фаолият кўрсатади. DIN билан келишиб VDE электротехника, электроника ва алоқа доираларида миллий стандартлар ишлаб чиқади.
Умуман олганда, Германияда турли мавқега эга кўпгина сертификатлаштириш тизимлари амалда: ўз-ўзини сертификатлаштириш, 4 ва 5-тизимлар доирасида учинчи томон сертификатлаштириши (4.01-жадвал).