Аралаш усулда маҳсулот сифатини баҳолаш қуйидаги кетма-кетликда амалга оширилади:
1. Сифатнинг бирлик кўрсаткичларини бир қатор гуруҳларга бирлаштирилади. Гуруҳлар бўйича сифатнинг комплекс кўрсаткичлари аниқланади.
Маҳсулот сифатини баҳолашда қуйидаги тушунчаларни бир-биридан фарқлаш муҳим аҳамиятга эга:
Маҳсулотнинг сифати кўрсаткичи деб унинг сифатини белгиловчи бир ёки бир неча хосса-хусусиятларнинг миқдорий тавсифига айтилади.
Маҳсулотнинг белгиси – унинг барча хусусият ва ҳолатларининг сифат ва миқдорий тавсифидир.
Маҳсулотнинг параметри – унинг белгиси бўлиб, барча миқдорий хусусият ва холатларни ифодалайди.
Маҳсулот сифатининг бирлик кўрсаткичи деб, унинг бирор хосса ёки хусусиятини ифодаловчи кўрсаткичга айтилади. Маҳсулот сифатининг бирлик кўрсаткичига мисол қилиб, газламаларнинг ҳаво ўтказувчанлиги, чўзилувчанлиги, чидамлилиги каби хусусиятларини келтиришимиз мумкин.
Маҳсулот сифатининг комплекс кўрсаткичи деб, унинг бир неча хосса хусусиятларини ифодаловчи кўрсаткичларга айтилади. Маҳсулот сифатининг комплекс кўрсаткичига тортилган ўртача қиймат кўринишида аниқланган кўрсаткични мисол қилиб келтиришимиз мумкин:
бу ерда
Кi- маҳсулотнинг i хусусиятининг кўрсаткичи.
Zi- Ki кўрсаткичнинг улушини ифодаловчи коэффициент.
2. Гуруҳлар бўйича аниқланган комплекс кўрсаткичлар ҳамда алоҳида ажратиб кўрсатилган, муҳим аҳамиятга эга бўлган бирлик кўрсаткичлар таққослаш асоси қилиб қабул қилинган кўрсаткичлар билан таққосланади.
Одатда, ўлчаш йўли билан маҳсулот сифатининг бирлик кўрсаткичлари аниқланади.
Ҳуқуқий-патент ва иқтисодий кўрсаткичлар, маҳсулотнинг бир текисдалиги кўрсаткичи, стандартлаш ва унификациялаш ҳисоблаш орқали амалга оширилади. Ҳисоблаш йўли билан, юқорида айтиб ўтганимиздек, сифатнинг комплекс кўрсаткичларини аниқлаш мумкин.
Сифат кўрсаткичларини таққослашни интерваллар шкаласи ёки нисбатлар шкаласи орқали ҳам ифодалаш мумкин. Сифат кўрсаткичларини таққослашда кўрсаткичлар динамикасининг тавсифи ҳам эътиборга олинади. Масалан, сифат кўрсаткичларини нисбатлар шкаласи бўйича таққослаганда уларнинг динамикасининг тавсифи ҳам эътиборга олинади. Масалан, сифат кўрсаткичларини нисбатлар шкаласи бўйича таққослаганда уларнинг динамикасининг тавсифи қуйидагича ҳисобга олинади: сифат кўрсаткичлари нисбатининг миқдорий қиймати сифат кўрсаткичлари бошланғич кўрсаткичга нисбатан ортса, бирдан катта, камайса бирдан кичик бўладиган қилиб тузилади. (1.1., 1.2., 1.3.-формулалар) 1.7.-расмда маҳсулотнинг сифати даражасини баҳолашнинг схемаси келтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |