ҚОЛДИҚ 3- чизма. Бюджет ташкилотларида бюджет маблағлари бўйича молиявий натижани шаклланишини схематик кўриниши. Бюджет ташкилотларида амалга оширилган касса ва хақиқий харажатларининг аналитик ҳисоби 294-сон шаклдаги касса ва хақиқий харажатларни ҳисобга олиш дафтарида юритилади.
Такрорлаш ва мунозара учун саволлар Молиявий натижалар ҳисобини ташкил этишда бухгалтерия ҳисобини вазифаларини айтиб беринг?
Бюджет ташкилотларида молиявий натижалар ҳисобини ташкил этиш тартибини айтиб беринг?
Бюджет ташкилотларида жорий молиявий натижалар ҳисобини тушунтириб беринг?
Бюджет ташкилотларида якуний молиявий натижалар ҳисобини тушунтириб беринг?
Бюджет маблағлари бўйича жорий йилга молиявий натижалар ҳисобини шакллантириш тартибини айтиб беринг?
Бюджет маблағлари бўйича ҳақиқий ҳаражатларни бухгалтерия ёзувларида акс эттириш тартибини айтиб беринг?
Бюджет маблағлари бўйича касса ҳаражатларни бухгалтерия ёзувларида акс эттириш тартибини айтиб беринг?
Бюджет маблағлари бўйича касса ва ҳақиқий ҳаражатларнинг аналитик ҳисоби қандай юритилади?
Бюджетдан ташқари маблағлар бўйича жорий йилга молиявий натиажаларни аниқлаш
Тўловларни маҳсус турларига доир ҳисоблашувлар бўйича жорий йилга молиявий натижалар ҳисоби Бюджет ташкилотининг тўловларни маҳсус турларига доир ҳисоблашувларбўйичажорий йилга молиявий натижаси бу ташкилотнинг мазкур маблағлар бўйича молия йили мобайнида, яъни ҳисобот йилининг 1-январидан 31 декабрига қадар бўлган давр мобайнида ҳисобланган ота-оналарнинг маблағлари ва ушбу вақт мобайнида амалга оширилган хақиқий харажатларини солиштириш натижасида олинган кўрсаткичдир. тўловларни маҳсус турларига доир ҳисоблашувларбўйичажорий йилга молиявий натижа 24 “Тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблар бўйича жорий йилга молиявий натижалар” счётида ҳисобга олинади.
24 “Тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблар бўйича жорий йилга молиявий натижалар” счёти счёти ҳисобда қуйидаги субсчётларга бўлинади:
240 “Тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблар бўйича жорий йилга молиявий натижалар”;
241“Тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблар бўйича маблағлар ҳисобига амалга оширилган хақиқий харажатлар”;
242 “Таълим муассасаларида ҳисобланган ота-оналарнинг маблағлари”.
241 “Тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблар бўйича маблағлар ҳисобига амалга оширилган хақиқий харажатлар” субсчётида ташкилотлар томонидан болаларни мактабгача таълим муассасалари ва бошқа муассасаларда сақлаганлиги (ўқитганлиги) учун уларнинг ота-оналари билан ҳисоб-китоблардан тушадиган маблағлар ҳисобидан амалга оширилган хақиқий харажатлар ҳисобга олинади.
Ушбу маблағлар бўйича амалга оширилган хақиқий харажатлар йил давомида 241 “Тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблар бўйича маблағлар ҳисобига амалга оширилган хақиқий харажатлар” субсчётнинг дебетида акс эттирилиб борилади, бунда, ҳисоб-китоблар ва бошқаларни ҳисобга олувчи тегишли субсчётлар кредитланади.
Йил охирида 241 “Тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблар бўйича маблағлар ҳисобига амалга оширилган хақиқий харажатлар” субсчёт дебетида акс эттирилган барча хақиқий харажатлар 240 “Тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблар бўйича жорий йилга молиявий натижалар” субсчётнинг дебетига ёзиб ҳисобдан ўчириш йўли билан ёпилади. Йил охирида 241 “Тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблар бўйича маблағлар ҳисобига амалга оширилган хақиқий харажатлар” субсчётда қолдиқ қолмайди.