Таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти бухгалтерия ҳисоби ва аудит кафедраси


Бюджет маблағлари бўйича жорий йилга молиявий натижалар ҳисоби



Download 1,84 Mb.
bet122/229
Sana13.07.2022
Hajmi1,84 Mb.
#785649
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   229
Bog'liq
Бюджет хисоби УУМ 2020-2021

Бюджет маблағлари бўйича жорий йилга молиявий натижалар ҳисоби

Бюджет ташкилотининг бюджет маблағлари бўйича жорий йилга молиявий натижалари бу ташкилотнинг бюджет маблағлари ҳисобига молия йили мобайнида, яъни ҳисобот йилининг 1-январидан 31 декабрига қадар бўлган давр мобайнида амалга оширилган касса харажатлари (бунда молия йилига қўшимча вақт мобайнида ўтган молия йили учун амалга оширилган касса харажатлари ҳам ҳисобга олиниши лозим) ва мазкур вақт мобайнида бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилган хақиқий харажатларини солиштириш натижасида олинган кўрсаткичдир. Бюджет маблағлари бўйича молиявий натижа 23 “Бюджет маблағлари бўйича жорий йилга молиявий натижалар” счётида ҳисобга олинади.
23 “Бюджет маблағлари бўйича жорий йилга молиявий натижалар” счёти ҳисобда қуйидаги субсчётларга бўлинади:
230 “Бюджет маблағлари бўйича жорий йилга молиявий натижалар”;
231 “Бюджет маблағлари бўйича хақиқий харажатлар”;
232 “Бюджетдан молиялаштириш”.
231 “Бюджет маблағлари бўйича хақиқий харажатлар” субсчётида ташкилотни сақлаш ва бошқа тадбирлар учун бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлари ҳисобга олинади.
Бюджет маблағлари бўйича амалга оширилган хақиқий харажатлар йил давомида 231 “Бюджет маблағлари бўйича хақиқий харажатлар” субсчётнинг дебетида акс эттирилиб борилади, бунда, ҳисоб-китоблар ва бошқаларни ҳисобга олувчи субсчётлар кредитланади.
Йил охирида 231 “Бюджет маблағлари бўйича хақиқий харажатлар” субсчёт дебетида акс эттирилган барча хақиқий харажатлар бюджет маблағлари бўйича жорий йилга молиявий натижаларни ҳисобга олувчи 230 “Бюджет маблағлари бўйича жорий йилга молиявий натижалар” субсчётининг дебетига ёзиб, ҳисобдан ўчириш йўли билан ёпилади ва субсчёт бўйича йил охирида қолдиқ қолмайди.
Бухгалтерия ўтказмалари матрицаси :



Муомалалар мазмуни

Дт

Кт

Асос бўлувчи хужжат

1

Бюджет маблағлари ҳисобига иш ҳақи ҳисобланганда

231

173

421-сон шаклдаги фойдаланилган иш вақти ҳисоби ва иш хақи ҳисоблаш табели

2

Бюджет маблағлари ҳисобига ҳисобланган иш ҳақига нисбатан 25% ягона ижтимоий тўлов ажратмалари суммасига

231

161

Бухгалтерия маълумотномаси

3

Бюджет маблағлари ҳисобига берилган ҳизмат сафари ҳаражатлари ҳисобдан чиқарилганда

231

172

Аванс ҳисоботи

4

Бюджет маблағлари ҳисобига коммунал тўловлар учун тўлов ҳисобланганда

231

150

Юк ҳати

5

Бюджет маблағлари ҳисобига амалга оширилган ҳақиқий ҳаражатлар ҳисобдан чиқарилганда

230

231

Бухгалтерия маълумотномаси

232 “Бюджетдан молиялаштириш” субсчётида бюджетдан молиялаштирилган маблағлар, шунингдек ғазна ижросига ўтилган ташкилотларда ғазначиликда очилган шахсий ҳисобварақлари орқали амалга оширилган тўловлар суммаси ҳисобга олинади.


Бу субсчётнинг кредитида ғазна ижросига ўтилмаган ташкилотларда бюджетдан молиялаштирилган маблағлар суммаси акс эттирилади, бунда, тегишли пул маблағларини ҳисобга олувчи субсчётлар дебетланади. Субсчёт дебетига эса, жорий йилда бюджетга қайтариб олинган маблағлар суммаси, йил охирида ҳисобдан чиқарилган суммалар ва бошқалар ёзилади, бунда, пул маблағларини, бюджет маблағлари бўйича жорий йилга молиявий натижаларни ҳисобга олувчи ва бошқа тегишли субсчётлар кредитланади.
Шунингдек, ушбу субсчётда юқори ташкилотдан қуйи ташкилотларга молиялаштириб берилган маблағларнинг ҳам ҳисоби юритилади. Бунда, юқори ташкилот томонидан қуйи ташкилотларга молиялаштириб берилган маблағлар суммасига 232 “Бюджетдан молиялаштириш” субсчёти дебетланади ва 10 счётнинг тегишли субсчётлари кредитланади. Қуйи ташкилотларда эса, юқори ташкилот томонидан молиялаштириб берилган маблағлар 10 счётнинг тегишли субсчётлари дебетида ва 232 “Бюджетдан молиялаштириш” субсчётининг кредитида акс эттирилади.
Ғазна ижросига ўтилган ташкилотларда эса, ушбу субсчётнинг кредитида ғазначиликдаги шахсий ҳисобварақлар орқали бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилган тўловлар акс эттирилади, бунда, дебитор ва кредиторларни ҳисобга олувчи ва бошқа тегишли субсчётлар дебетланади.
Субсчёт дебетига эса, шахсий ҳисобварақлар орқали амалга оширилган тўловлар бўйича касса харажатларининг тикланиши (жорий йилги), ҳисобот йилининг охирида амалга оширилган тўловларнинг ёпилиши, шунингдек бошқа амалга оширилган тўловларни камайтирадиган маблағларни акс эттирадилар, бунда, дебитор ва кредиторларни, бюджет маблағлари бўйича жорий йилга молиявий натижаларни ҳисобга олувчи ва бошқа тегишли субсчётлар кредитланади.
Йил охирида барча молиялаштирилган бюджет маблағларни, шунингдек амалга оширилган тўловларни бюджет маблағлари бўйича жорий йилга молиявий натижаларга ёпилиши 230 “Бюджет маблағлари бўйича жорий йилга молиявий натижалар” субсчётнинг кредитида ва 232 “Бюджетдан молиялаштириш” субсчётнинг дебетида акс эттирилади. 232 “Бюджетдан молиялаштириш” субсчёт бўйича йил охирида қолдиқ қолмайди.

Download 1,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   229




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish