Таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти бухгалтерия ҳисоби ва аудит кафедраси



Download 1,84 Mb.
bet88/229
Sana13.07.2022
Hajmi1,84 Mb.
#785649
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   229
Bog'liq
Бюджет хисоби УУМ 2020-2021

Ташкилотнинг ўзида тайёрланиши

1

Ташкилотни ўзида тайёрланган товар-моддий заҳираларни хақиқий ишлаб чиқариш харажатлари суммасига

09 счётнинг тегишли субсчётлари

02, 06,15,16,17 счётларнинг тегишли субсчётлари

Бухгалтерия расчётлари, далолатномалар, юк хати, талабнома ва бошқалар

2

Ташкилотни ўзида тайёрланган товар-моддий заҳираларни хақиқий

05, 06 счётларни тегишли субсчётлари

09 счётнинг тегишли субсчётлари

Қайдномалар, бухгалтерия маълумотномалари

Бюджет ташкилотларида товар-моддий заҳираларни ҳисобдан чиқариш белгиланган тартибда амалга оширилади. Маълумки товар-моддий захиралар ташкилотнинг балансидан:


- сотиш;
- беғараз бериш;
- сақлаш муддати тугагач яроқсизлиги сабабли, жисмонан ва маънан эскирганлиги натижасида тугатиш (йўқ қилиш);
- камомад, йўқотиш ёки шикастланиш (синиш, бўлиниш) аниқланиши;
- бошқа операциялар ва ҳодисалар натижасида ҳисобдан чиқарилади.
Товар-моддий заҳиралар улар сотиб олинган баҳода (етказиб бериш ва бошқа қўшимча харажатларни ҳам ҳисобга олган ҳолда) ёки улар ҳар хил нархларда сотиб олинган бўлса, ўртача баҳода ҳисобдан ўчирилади. Материаллар ва озиқ-овқат маҳсулотлари белгиланган тартибда тасдиқланган меъёрлар доирасида ташкилот раҳбари (ёки унинг ўринбосари) томонидан тасдиқланган юқоридаги тегишли ҳужжатларга мувофиқ ҳисобдан чиқарилиши лозим.
Сотиш натижасида ҳисобдан чиқарилиши асосан тайёр махсулотлар бўйича амалга оширилади. Маълумки бюджет ташкилотлари фаолият турига мос холда тайёр махсулот, иш ва хизматлар ишлаб чиқариш ва уларни сотиш имкониятига эга. Бюджет ташкилотларида махсулотларни сотиш жараёни қонунчилик асосида амалга ошрилади.
Товар-моддий бойликларни яъни материал қийматликларни сотишдан олинган маблағлар бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлар бўйича Ғазначилик бўлинмаларида очилган шахсий ҳисоб рақамларида жамланади ва бюджет ташкилотлари томонидан қуйидаги тартибда тақсимланади:
50 фоизи - тегишли бюджет даромадига;
50 фоизи - бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлар бўйича Ғазначилик бўлинмаларида очилган шахсий ҳисоб рақамларида қолади.
Товар-моддий бойликларни сотишдан олинган бюджет ташкилотлари ихтиёрида қолдириладиган маблағлар улар томонидан фаолият соҳасига мувофиқ моддий-техник базани мустаҳкамлашга йўналтирилади.
Товар моддий заҳираларни беғараз бериш, сақлаш муддати тугагач яроқсизлиги сабабли, жисмонан ва маънан эскирганлиги натижасида тугатиш жараёнида улар киримга олинган манбаалари (бюджет, бюджетдан ташқари) бўйича харажатга чиқарилади.
Инвентаризация натижасида материал жавобгар шахснинг айби билан камомад ёки йўқотишга йўл қўйилган холларда зарар ҳажми бозор қиймати бўйича ҳисобланади ва ундирилади.
Материалларни омбордан бериш ташкилот раҳбари (ёки унинг ўринбосари) томонидан тасдиқлаган ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилади. Материалларни бериш учун қуйидаги асосий ҳужжатлар қўлланилади:
434-сон шаклдаги юк хати (талабнома) материалларни омбордан беришда ва материалларни ташкилот ичида жойдан-жойга кўчиришда қўлланилади. Талабнома икки нусхада ёзилади;
299-шаклдаги озиқ-овқат маҳсулотларини бериш учун меню талабнома омбордан озиқ-овқат маҳсулотларини бериш учун қўлланилади. Меню талабнома озиқ-овқат маҳсулотларини тақсимлаш меъёри ва таъминланувчиларнинг сони ҳақидаги маълумотлар асосида ҳар куни тузилади. Меню талабнома озиқ-овқат маҳсулотларини бериш ва олиш ҳақидаги мансабдор шахснинг тилхати билан бирга белгиланган муддатда (лекин ойига уч мартадан кам эмас) ташкилот бухгалтерияга топширилади.
397-сон шаклдаги берилган озуқа ва ем-ҳашак қайдномаси. Озуқа ва ем-ҳашаклар омбордан белгиланган меъёр доирасида берилади;
410-сон шаклдаги ташкилот эҳтиёжи учун берилган материаллар қайдномаси ой давомида хўжалик материаллари, ўқув ва бошқа мақсадлар учун материаллар беришда қўлланилади. Бунда, қайдномадаги ёзувлар хронологик тартибда эмас, балки ҳар бир материал пулини ёзиш учун маълум қаторлар қолдирилган ҳолда тўлдирилади, бу эса, ой охирида ҳар бир материал тури бўйича умумий якун чиқариш имконини беради.
431-сон шаклдаги забор картаси материаллар ва ёнилғиларни кундалик беришда, шунингдек, ой давомида маълум муддатларда беришда қўлланилади. Забор картаси бир неча турдаги материалларни мақсадга мувофиқ сарфлаш учун хар бир қабул қилиб олувчи номига ёзилади. Бу карта икки нусхада ёзилади, биттаси қабул қилиб олувчининг тилхати билан бирга омборхонада сақланади, иккинчиси қабул қилиб олувчида сақланади.
Материаллар ҳар куни бериладиган бўлса, забор картаси 15 кунлик муддатга, вақти-вақти билан бериладиган бўлса, бир ойлик муддатга ёзилади. Материаллар ва ёнилғи қабул қилиб олувчи ўз забор картасини кўрсатгач, белгиланган лимит доирасида берилади. Лимитда белгиланганидан ортиқча материаллар 434-сон шаклдаги юк хати (талабнома) бўйича берилади. Ёнилғиларни омборхонадан талабнома ёки забор картаси бўйича бериш мумкин бўлмаган ҳолларда сарфланган ёнилғилар қолдиғини ўлчаш далолатномалари бўйича ҳисобдан ўчирилади.





Download 1,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   229




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish