Таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти бухгалтерия ҳисоби ва аудит кафедраси


Бюджет ташкилотларида товар моддий захираларнинг кирими ҳамда хисобдан чиқарилиши ҳисоби



Download 1,84 Mb.
bet85/229
Sana13.07.2022
Hajmi1,84 Mb.
#785649
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   229
Bog'liq
Бюджет хисоби УУМ 2020-2021

Бюджет ташкилотларида товар моддий захираларнинг кирими ҳамда хисобдан чиқарилиши ҳисоби.

Товар-моддий заҳиралар кирими бухгалтерия ҳисобида алоҳида акс эттрилади. Маълумки товар-моддий захиралар қуйидагилар натижасида ташкилотга кирим қилинади:
-етказиб бериш (олди-сотди) шартномаси бўйича харид қилиш;
-беғараз келиб тушиш (ҳадя шартномаси бўйича);
-узоқ муддатли активлар таркибидан ўтказиш;
-ортиқча (ҳисобга олинмаган) товар-моддий захираларни аниқлаш;
-ташкилотнинг ўзида тайёрланиши;
-қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳоллар.
Товар-моддий захиралар ташкилотнинг бухгалтерия балансига таннархи бўйича киритилади, у харид қиймати (етказиб берувчига тўланадиган суммалар) ва уларни харид қилиш билан боғлиқ бўлган барча харажатларни ўз ичига олади.
Товар-моддий захираларни харид қилиш билан боғлиқ бўлган ва уларнинг таннархига киритиладиган харажатларга қуйидагилар киритилади:
-божхона божлари ва йиғимлари;
-товар-моддий захираларни харид қилиш билан боғлиқ бўлган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар суммалари (агар улар қопланмаса);
-товар-моддий захиралар улар орқали харид қилинган таъминотчи ва воситачи ташкилотларга тўланадиган воситачилик ҳақи;
-товар-моддий захираларни сертификатлаш ва уларни товар-моддий захираларни харид қилиш билан боғлиқ бўлган техник шартларга мувофиқ синаш бўйича харажатлар;
-товар-моддий захираларни тайёрлаш ва уларни жорий жойлашиш ёки фойдаланиш жойига етказиб бериш бўйича транспорт-тайёрлов харажатлари. Улар тайёрлаш, юклаш-тушириш ишлари, товар-моддий захираларни барча турдаги транспорт билан уларни жорий жойлашиш ёки фойдаланиш жойига ташиш учун тарифлар (фрахт)ни тўлаш бўйича харажатлар, шу жумладан товар-моддий захираларни ташишда хатарларни суғурталаш бўйича харажатлардан ташкил топади;
-товар-моддий захираларни харид қилиш билан бевосита боғлиқ бўлган бошқа харажатлар.
Харид қилинган товар-моддий захираларга ҳақ тўлаш билан боғлиқ харажатлар (аккредитив очиш харажатлари, ўтказмалар учун банк комиссияси, товар-моддий захираларни чет эл валютасига харид қилиш чоғида валютани конвертациялаш бўйича комиссия ва бошқа банк хизматлари), товар-моддий захираларни харид қилиш бўйича контрактларни тайёрлаш, рўйхатдан ўтказиш ва ёпиш билан боғлиқ харажатлар ҳамда активларни харид қилиш билан бевосита боғлиқ бўлмаган бошқа харажатлар товар-моддий захираларнинг таннархига киритилмайди, балки улар содир бўлган ҳисобот даврида хақиқий харажатлар сифатида акс эттирилади.
Товар-моддий захираларни харид қилиш бўйича харажатлар уларнинг юзага келишини тасдиқловчи бошланғич ҳисоб ҳужжатлари асосида белгиланади.
Транспорт-тайёрлов харажатларининг суммаси алоҳида йиғилади ва товар-моддий захираларнинг тегишли турлари (ушбу транспорт-тайёрлов харажатлари тегишли бўлган партиялари, гуруҳлари) ўртасида тақсимланади.
Чет эл валютасида харид қилинган товар-моддий захираларнинг таннархи товар-моддий захираларни харид қилиш билан боғлиқ бўлган тегишли харажатларни қўшган ҳолда, чет эл валютасидаги суммани божхона юк декларацияси ёки ишлар бажарилганлиги, хизматлар кўрсатилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни расмийлаштириш санасидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича қайта ҳисоблаш йўли билан сўмда белгиланади.
Ташкилот томонидан беғараз олинган товар-моддий захираларнинг таннархи уларнинг бухгалтерия ҳисобига қабул қилиниш санасидаги жорий қийматидан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Юридик ва жисмоний шахслардан хомийлик кўринишида олинган товар-моддий заҳиралар таннархига уларни ташкилотга олиб келиш билан боғлиқ бошқа харажатлар ҳам киритилади.
Узоқ муддатли активлар таркибидан ўтказишда ҳам уларнинг бухгалтерия ҳисобига қабул қилиниш санасидаги жорий қийматидан келиб чиққан ҳолда таннархи аниқланади. Бунда асосий воситаларни тугатилиши натижасида яроқли бўлган қисмлари (бино-иншоотлар бўйича фойдаланиш мумкин бўлган қурилиш материаллари, транспорт воситалари бўйича яроқли эхтиёт қисмлари ва хоказо) жорий қийматда бахоланиб товар-моддий заҳиралар таркибига кириш қилинади.
Ортиқча (ҳисобга олинмаган) товар-моддий захираларни инвентарлаш натижасида аниқланган активлар таннархи улар аниқланган санадаги жорий қийматдан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Ташкилотнинг ўзи томонидан ишлаб чиқариладиган (тайёрланадиган) товар-моддий захираларнинг таннархи деб уларнинг ишлаб чиқариш таннархи тан олинади. Товар-моддий захираларнинг ишлаб чиқариш таннархига уларни ишлаб чиқариш билан бевосита боғлиқ бўлган, ишлаб чиқариш технологияси ва уни ташкил этиш билан шартланган харажатлар киритилади. Уларга қуйидагилар тегишли бўлади: бевосита ва билвосита моддий харажатлар, бевосита ва билвосита меҳнат харажатлари, ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган бошқа бевосита ва билвосита харажатлар.
Материаллар ва озиқ-овқат маҳсулотлари кирими бўйича ҳисоб регистрларига бошланғич ҳисоб ҳужжатлари (ҳисобварақлар, далолатномалар ва бошқалар) асосида ушбу материал заҳиралар олинган кун (сана) билан ёзилади. Бошланғич ҳисоб ҳужжатларида қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши керак: маҳсулотлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари кимдан олинганлиги, номи, нави, миқдори (оғирлиги) баҳоси, суммаси, омборга келиб тушган вақти ва шу қимматликларни қабул қилган моддий жавобгар шахснинг қабул қилганлик ҳақидаги имзоси ва ҳ.к.лар.
Маҳсулот етказиб берувчининг ҳужжатларида фарқ бўлган ҳолларда қабул қилиш далолатномаси тузилади. Ушбу далолатнома ташкилотдаги қабул қилиш комиссияси томонидан икки нусхада тузилади, бу далолатномани тузишда омбор мудири (моддий жавобгар шахс) ва маҳсулот етказиб берувчи томон ёки манфаатдор бўлмаган бошқа ташкилотларнинг вакили қатнашиши шарт.
Далолатноманинг бир нусхаси қабул қилинган моддий қимматликларни ҳисобга олиш учун, иккинчи нусхаси эса, маҳсулот етказиб берувчиларга даъво хати юборишда фойдаланилади.
Ташкилотга киримга олинаётган товар моддий заҳиралар бўйича алохида қайдномалар очилиб барча амалга оширилган харажтлар бошланғич хужжатларга асосан расмийлаштирилади.
Масалан канцелярия қоғози олди-сотди шартномаси бўйича ташкилотга олинди. Бунда харажатлар қуйидагилардан иборат бўлди: шартнома бўйича баҳоси жами 500000 сўм (юк хатига асосан), мол етказиб берувчи ташкилотдан олиб келиш учун транспорт ташкилоти ҳизмати кўрсатилди 50000 сўм (бажарилган ишларни топшириш, қабул қилиш далолатномасига асосан), ташкилот ходимига бошқа шахардан олиб келиш учун хизмат сафарига берилган маблағ 20000 сўм (аванс ҳисоботига асосан). Жами харажат суммаси 570000 сўмни ташкил этди. Демак ташкилот балансига сотиб олинган канцелярия қоғози 500000 сўм эмас балки 570000 сўм қилиб хақиқий таннархида киримга олинади. Қайдномага асосан кирим қилинган товар-моддий заҳиралар М-44 сон шаклдаги Материал заҳиралар бўйича айланма қайдномага суммаси туширилади. Бунда қиймати 570000 сўмни ташкил этади.
Юқоридаги харажатлар қайдномада қуйидагича акс эттирилади.
Самарқанд банк колледжи
(Ташкилот номи) Қайднома №
Товар моддий заҳиралар кирими бўйича
Канцелярия қоғози миқдори 100 кг. сана 07.08.2011 йил.
( ТМЗ номи) (сўмда)



Кўрсаткичлар номи

Қиймати

Асос бўлган хужжат

1

Шартнома баҳоси

500000

Юк хати

2

Транспорт харажатлари

50000

Бажарилган ишларни топшириш, қабул қилиш далолатномаси

3

Хизмат сафари харажатлари

20000

Аванс ҳисоботи




Жами

570000




Ташкилотни ўзида тайёрланса товар моддий захираларни ишлаб чиқариш бўйича шахсий ҳисобварақа очилиб барча харажатлар турлари бўйича жамланиб боради ва шу асосида хақиқий таннархда М-44 сон шаклдаги Материал заҳиралар бўйича айланма қайдномага туширилади.






Download 1,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   229




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish