т/р
|
Ҳисоботнинг номи
|
Ахборот имкониятлари
|
1
|
Баланс (1-шакл)
|
Бюджет ташкилотининг ҳисобот даврига молиявий ҳолатини комплекс тахлилини амалга ошириш мумкин.
Жумладан, номолиявий активларининг ҳисобот йили бошига ва ҳисобот даври охирига қолдиғи, бу эса ҳисобот даврида бюджет ташкилотининг номолиявий активларини қанча суммада кўпайганлиги ёки камайганлигини билдиради.
Уларнинг (асосий воситаларнинг) эскириши ва қолдиқ қиймати (мос равишда ҳисобот даврининг бошига ва охирига) тўғрисидаги маълумотлар.
Молиявий активларининг ҳар бир тури бўйича ҳисобот даври бошига ва охирига қолдиғи тўғрисидаги маълумотлар.
Дебиторлик ва кредиторлик қарзларнинг ҳисобот даври бошига ва охирига бўлган қолдиқ суммаси, бу эса бюджет ташкилоти томонидан дебиторлик ва кредиторлик қарзларни камайтириш бўйича кўрилган чора-тадбирларни тахлил қилишда ёрдам беради.
Бюджет ташкилотининг жорий йилга ва ўсиб орувчи якун билан молиявий натижаларини холати, бу эса, бюджет ташкилотини хар бир даромадлар (тушумлар) тури бўйича молиявий ҳолатини тахлил қилиш имконини яратади.
Бундан ташқари, бюджет ташкилотининг балансдан ташқари счётларида акс эттирилган мол-мулклари тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилади.
|
2
|
Харажатлар сметасининг ижроси ҳақида ҳисобот (2-шакл)
|
Ушбу ҳисобот ёрдамида бюджет ташкилотининг ҳисобот чораги мобайнида харажатлар сметасининг ижросини тахлил қилиш мумкин.
Жумладан, аниқланган режага нисбатан харажатлар иқтисодий таснифининг хар бир моддаси бўйича касса ва хақиқий харажатларни амалга оширилиши тўғрисидаги маълумотлар. Бу эса, бюджет ташкилотининг аниқланган режага нисбатан ишлатилмаган лимитларини айнан қайси харажат тури бўйича вужудга келганлигини тахлил қилиш имконини беради.
Бундан ташқари режага нисбатан хақиқий харажатларни кам ёки кўп амалга оширилганлиги айнан харажатларнинг қайси тури бўйича юзага келганлигини кўриш ва тахлил қилиш мумкин.
Булар натижасида бюджет ташкилотининг ҳам жорий йилги харажатлар сметасини тахлили, ҳам келаси йилга режалаштирилиши мумкин бўлган маблағлар тўғрисида маълумотлар олиш имконини яратади.
|
3
|
Дебиторлик ва кредиторлик қарзлар тўғрисида маълумот
|
Бюджет ташкилотининг ҳисобот даврига юзага келган барча дебиторлик ва кредиторлик қарзлари тўғрисида батафсил маълумотларни тахлил қилиш мумкин.
Жумладан, дебиторлик ва кредиторлик қарзларни айнан харажатларнинг қайси тури бўйича юзага келганлиги, шунингдек муддати ўтказиб юборилган қарздорликлар тўғрисида, бундан ташқари мазкур қарзларни республикадан ташқаридаги қисми бўйича ҳам маълумотлар олиш мумкин.
Юқоридаги барча маълумотлар бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар бўйича алоҳида ҳолда келтирилади. Бу эса, бюджет ташкилотининг ҳам жорий йилги харажатлар сметасини тахлили, ҳам келаси йилга режалаштирилиши мумкин бўлган маблағлар тўғрисида маълумотлар олиш имконини яратади.
|
4
|
Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси бўйича пул маблағлари ҳаракати тўғрисида ҳисобот
|
Мазкур ҳисобот натижасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сон “Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш чора-тардбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини назорат ва тахлил қилиш мумкин.
Жумладан, мазкур жамғарманинг хар бир тушум тури бўйича бюджет ташкилотига ҳисобот даврида қанча маблағлар келиб тушганлиги ва мазкур маблағларни қандай мақсадларга сарфланганлиги тўғрисидаги маълумотлар.
|
5
|
Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси бўйича пул маблағлари ҳаракати тўғрисида ҳисобот
|
Мазкур ҳисобот натижасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 276-сон “Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори ижросини назорат ва тахлил қилиш мумкин.
Жумладан, мазкур жамғарманинг хар бир тушум тури бўйича бюджет ташкилотига ҳисобот даврида қанча маблағлар келиб тушганлиги ва мазкур маблағларни қандай мақсадларга сарфланганлиги тўғрисидаги маълумотлар.
|
6
|
Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган маблағлар ҳаракати тўғрисида ҳисобот
|
Таълим муассасаларида тўлов-контракт маблағларининг тушуми ва уларни қонунчиликка мувофиқ белгиланган мақсадларга сарфланиши тўғрисидаги маълумотлар.
Булар натижасида таълим муассасасига келажакда бюджет маблағларини режалаштирилишида зарурий маълумотларни олишга ва уларни тахлил қилишга имконият яратади.
|
7
|
Бошқа бюджетдан ташқари маблағлар ҳаракати бўйича ҳисобот
|
Бюджет ташкилотининг юқорида келтирилганлардан ташқари барча бюджетдан ташқари маблағларини тушуми ва уларни срафланиши тўғрисидаги маълумотлар.
Булар натижасида бюджет ташкилотига келажакда бюджет маблағларини режалаштирилишида зарурий маълумотларни олишга ва уларни тахлил қилишга имконият яратади..
|
8
|
Жорий йилнинг молиявий натижалари тўғрисида ҳисобот
|
Мазкур ҳисобот ташкилотнинг жорий йилнинг якунлари бўйича молиявий фаолиятининг натижаси, яъни, ҳар бир даромад (тушум)ларнинг турларини мазкур даромадлар (тушумлар) ҳисобидан амалга оширилган хақиқий харажатлар билан солиштириш натижаси бўйича маълумотларни умумлаштириш ва тахлил қилиш учун тузилади.
Бу малумотлар натижасида бюджет ташкилотининг жорий йилга бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларининг тушуми ва сарфланишини тахлил қилишда зарурий маълумотларни олиш имконини беради.
|
9
|
Номолиявий активларнинг ҳаракати тўғрисида ҳисобот
|
Номолиявий активлар ҳаракати тўғрисида ҳисобот ташкилотнинг ҳисобот йили мобайнидаги номолиявий активлари (асосий воситалари, номоддий активлари ва товар-моддий захиралари)нинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги маълумотларни умумлаштириш ва таҳлил қилиш учун тузилади.
Мазкур маълумотлар натижасида бюджет ташкилотининг келажакдаги харажатлар сметасига маблағлар режалаштрилишида зарурий маълумотларни олиш имконини яратади.
Жумладан асосий воситаларнинг хар бир тури бўйича қолдиқ қийматини тахлил қилиш натижасида келгуси молия йили учун бюджет ташкилотига зарурий асосий воситаларга маблағлар режалаштиришда етарлича маълумотлар базаси шаклланади.
|
10
|
Смета ижроси ҳақида ойлик ҳисобот (1-ОХ шакл)
|
Мазкур ҳисобот натижасида ташкилотнинг бюджет маблағларини ҳисобот ойи мобайнида мақсадли сарфланиши тўғрисидаги маълумотларни олиш мумкин.
|
Мазкур молиявий ҳисоботларда акс эттирилган маълумотлар ўзаро бир бири билан узвий боғлиқликда, яъни бир ҳисоботда акс эттирилган молиявий кўрсаткичлар бошқа ҳисоботда янада аниқлаштирилган ёки бошқа кўрсаткичлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади. Бу эса, молиявий ҳисоботларни тахлил қилишда янада кўпроқ имкониятларни яратади.