Таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти бухгалтерия ҳисоби ва аудит кафедраси


ҚОЛДИҚ 2-чизма. Таълим муассасаларида тўлов-контракт маблағлари бўйича молиявий натижани шаклланишини схематик кўриниши



Download 1,84 Mb.
bet133/229
Sana13.07.2022
Hajmi1,84 Mb.
#785649
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   229
Bog'liq
Бюджет хисоби УУМ 2020-2021

ҚОЛДИҚ
2-чизма. Таълим муассасаларида тўлов-контракт маблағлари бўйича молиявий натижани шаклланишини схематик кўриниши
Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари бўйича жорий йилга молиявий натижалар ҳисоби
Бюджет ташкилотининг ривожлантириш жамғармасимаблағлари бўйича жорий йилга молиявий натижалари бу ташкилотнинг ушбу маблағлар бўйича молия йили мобайнида, яъни ҳисобот йилининг 1-январидан 31 декабрига қадар бўлган давр мобайнида ҳисобланган даромадлари ва мазкур вақт мобайнида амалга оширилган хақиқий харажатларини солиштириш натижасида олинган кўрсаткичдир. Бюджет ташкилотларида ривожлантириш жамғармасимаблағлари бўйича жорий йилга молиявий натижа 26 “Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари бўйича жорий йилга молиявий натижалар” счётида ҳисобга олинади.
26 “Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари бўйича жорий йилга молиявий натижалар” счёти ҳисобда қуйидаги субсчётларга бўлинади:
260 “Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари бўйича жорий йилга молиявий натижалар”;
261 “Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилган хақиқий харажатлар”;
262 “Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари бўйича даромадлар”.
261 “Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилган хақиқий харажатлар” субсчётида ташкилотларнинг бюджетдан ташқари ривожлантириш жамғармаси ҳисобига амалга оширилган хақиқий харажатлари ҳисоби юритилади.
Ушбу маблағлар ҳисобидан амалга оширилган хақиқий харажатлар йил давомида 261 “Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилган хақиқий харажатлар” субсчётнинг дебетида акс эттирилиб борилади, бунда, ҳисоб-китоблар ва бошқаларни ҳисобга олувчи тегишли субсчётлар кредитланади.
Йил охирида аввало, иқтисод қилинган ва бюджетдан ташқари ҳисобвараққа ўтказилган бюджет маблағлари суммасига тўғри келувчи 261 “Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилган хақиқий харажатлар” субсчёт дебетида акс эттирилган хақиқий харажатлар мос равишда 230 “Бюджет маблағлари бўйича жорий йилга молиявий натижалар” субсчётнинг дебетига ёзиш йўли билан ёпилади.
Шундан сўнг, фойдаланилган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар суммасига тўғри келувчи хақиқий харажатлар суммаси (ушбу маблағлар ҳисобидан сотиб олинган моддий активларнинг сарфланиши (эскириши) ёки моддий активлар сотиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ҳолда ташкилотнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадларига ишлатилиши муносабати билан амалга оширилган хақиқий харажатлар) 261 “Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилган хақиқий харажатлар” субсчётидан ҳисобдан чиқарилади.
Бунда, 285 “Бюджетга ва бюджетдан ташқари жамғармаларга ҳисобланган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар” субсчёти дебетланади ва 261 “Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилган хақиқий харажатлар” субсчёти кредитланади.
Қолган барча хақиқий харажатлар 261 “Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилган хақиқий харажатлар” субсчётнинг кредитида ва 260 “Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари бўйича жорий йилга молиявий натижалар” субсчёти дебетида акс эттириш йўли билан ёпилади.
Йил охирида 261 “Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилган хақиқий харажатлар” субсчётда қолдиқ қолмайди.

Download 1,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   229




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish