Таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти бухгалтерия ҳисоби ва аудит кафедраси


Бухгалтерия ўтказмалари матрицаси



Download 1,84 Mb.
bet131/229
Sana13.07.2022
Hajmi1,84 Mb.
#785649
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   229
Bog'liq
Бюджет хисоби УУМ 2020-2021

Бухгалтерия ўтказмалари матрицаси :



Муомалалар мазмуни

Дт

Кт

Асос бўлувчи хужжат

1

Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шакли маблағлари бўйича тўлов ҳисобланганда

175

252

Юк ҳати

2

Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шакли маблағлари бўйича даромадлар ҳисобдан чиқарилганда

252

250

Бухгалтерия маълумотномаси

Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган тушумларнининг аналитик ҳисоби талабаларнинг курслари (босқичлари), факультетлар (деканатлар, ўқиш йўналишлари), гуруҳлар, шунингдек талабалар (фамилияси, исми, отасининг исми) бўйича алоҳида ҳолда юритилади.
Шартли мисол. Таълим муассасасининг 2015 йил мобайнидаги ҳисобланган тўлов-контракт маблағлари 250.0 млн сўмни ташкил қилди. Бу муомала ҳисобда қуйидагича акс эттирилади:
Дебет 175-субсчёт 250.0 млн.сўм;
Кредит 252-субсчёт 250.0 млн.сўм.
Мазкур маблағларни таълим муассасасига келиб тушиши:
Дебет 111-субсчёт 250.0 млн.сўм;
Кредит 175-субсчёт 250.0 млн.сўм.
Мазкур ҳисобланган даромадлардан солиқларни ҳисобланиши (шартли равишда фақатгина бюджетга ҳисобланадиган 9% солиқни ўзини келтирамиз):
Дебет 252-субсчёт 22.5 млн.сўм;
Кредит 160-субсчёт 22.5 млн.сўм.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 12 июндаги 250-сон “2001/2002 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида”ги қарорига мувофиқ олий таълим муассасаларининг тўлов-контракт асосида кадрлар тайёрлашдан тушган маблағлари, улардан моддий-техника базани мустаҳкамлаш, ўқув жараёнини ўқитишнинг янги воситалари билан таъминлаш, олий таълим муассасалари ходимларини моддий рағбатлантириш учун мақсадли фойдаланилган тақдирда, истисно тариқасида, солиқлардан ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Республика йўл жамғармаси, бюджетдан ташқари Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига ажратмалардан 2018 йил 1 январгача озод қилинган.
Мазкур ҳисобланган 22.5 млн.сўм солиқ суммасини имтиёзларда акс эттирилиши:
Дебет 160-субсчёт 22.5 млн.сўм;
Кредит 285-субсчёт 22.5 млн.сўм.
Тўлов-контрак маблағлари ҳисобидан таълим муассасасининг 2015 йил мобайнидаги амалга оширган хақиқий харажатлари 222.5 млн. сўмни, шундан берилган имтиёзлар суммаси ҳисобидан жорий таъмирлаш харажатлари учун 22.5 млн.сўм хақиқий харажат амалга оширилди:
Дебет 251-субсчёт 222.5 млн.сўм
Кредит 159 ва бошқа тегишли субсчётлар 222.5 млн.сўм.
Йилнинг охирида аввало, фойдаланилган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар суммасига тўғри келувчи хақиқий харажатлар суммаси 22.5 млн.сўм (жорий таъмирлаш муносабати билан амалга оширилган хақиқий харажатлар) 251 “Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган тушумлар ҳисобидан амалга оширилган хақиқий харажатлар” субсчётидан ҳисобдан чиқарилади. Бунда, 285 “Бюджетга ва бюджетдан ташқари жамғармаларга ҳисобланган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар” субсчёти дебетланади ва 251 “Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган тушумлар ҳисобидан амалга оширилган хақиқий харажатлар” субсчёти кредитланади.
Дебет 285-субсчёт 22.5 млн.сўм;
Кредит 251-субсчёт 22.5 млн.сўм.
Қолган барча хақиқий харажатлар 200.0 млн.сўм 251 “Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган тушумлар ҳисобидан амалга оширилган хақиқий харажатлар” субсчётнинг кредитида ва 250 “Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт маблағлари бўйича жорий йилга молиявий натижалар” субсчёти дебетида акс эттириш йўли билан ёпилади.
Дебет 250-субсчёт 200.0 млн.сўм;
Кредит 251-субсчёт 200.0 млн.сўм.
Йил охирида ўқитишнинг тўлов-контракт шакли бўйича барча ҳисобланган тушумларнинг (227.5 млн.сўмни) ҳисобдан чиқарилиши 250 “Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт маблағлари бўйича жорий йилга молиявий натижалар” субсчётининг дебетида ва 252 “Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт маблағлари бўйича даромадлар” субсчётнинг кредитида акс эттирилади.
Дебет 252-субсчёт 227.5 млн.сўм;
Кредит 250-субсчёт 227.5 млн.сўм.
Мазкур операциялардан кейин 250-субсчётнинг “Бош-журнал китоби”даги кўриниши қуйидагича бўлади:



Д-т 250-субсчёт К-т

200.0 млн.сўм

227.5 млн.сўм





Download 1,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   229




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish