Таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти бухгалтерия ҳисоби ва аудит кафедраси


- чизма. Бюджет ташкилотларида маблағ билан таъминланиш йўналишлари бўйича молиявий натижаларни бўлиниши



Download 1,84 Mb.
bet121/229
Sana13.07.2022
Hajmi1,84 Mb.
#785649
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   229
Bog'liq
Бюджет хисоби УУМ 2020-2021

2 - чизма. Бюджет ташкилотларида маблағ билан таъминланиш йўналишлари бўйича молиявий натижаларни бўлиниши.



  1. Бюджет ташкилотларида бюджет маблағлари бўйича жорий йилга молиявий натижаларни аниқлаш тартиби.

Мазкур даромадлар турлари бўйича ҳар бирининг алоҳида ҳолда даромадлари (тушумлари ёки бюджет маблағлари бўйича ғазначилик орқали амалга оширилган касса харажатлари) ва ушбу даромадлар ҳисобидан амалга оширилган хақиқий харажатлари айрилади ва мазкур даромад тури бўйича молиявий натижа аниқланади. Агарда даромадлар амалга оширилган касса харажатларидан кўп бўлса, ижобий молиявий натижа ҳосил бўлади (яъни, молиявий натижаларни ҳисобга олувчи субсчётларнинг кредит томонида қолдиқ қолади).
Агарда даромадлар амалга оширилган касса харажатларидан кам бўлса, салбий молиявий натижа ҳосил бўлади (яъни, молиявий натижаларни ҳисобга олувчи субсчётларнинг дебет томонида қолдиқ қолади).
Юқоридаги даромадлар турлари бўйича бюджет ташкилотининг молиявий натижалари 2 та босқичга бўлинган ҳолда аниқланади.
Яъни, 1 - босқичда бюджет ташкилотининг фақатгина молия йили мобайнидаги (1-январдан 31 декабргача, бюджет маблағлари бўйича эса, молия йилига қўшимча вақт мобайнидаги давр ҳам киради) барча даромадлари ва мазкур даврдаги (1-январдан 31 декбаргача) амалга оширилган хақиқий харажатларини солиштириш натижасида аниқланади.
2- босқичда эса, мазкур аниқланган молиявий натижа бюджет ташкилотининг ўтган йиллар мобайнидаги молиявий натижасига қўшилади. Бунинг натижасида бюджет ташкилотининг жорий даврга якуний молиявий натижаси аниқланади.
Жорий йилга молиявий натижаларни ижобий кўрсаткич билан якунланиши, яъни бюджет ташкилотининг жорий йилга даромадларини унинг хақиқий харажатларидан ортиқ бўлиши, икки ҳолатни англатиши мумкин. Жумладан:
а) дебиторлик қарзлар вужудга келган бўлиши мумкин;
б) ташкилотнинг номолиявий ва молиявий активларининг қолдиқ қиймати ошган бўлиши мумкин.
Шартли мисол: Бюджет ташкилотининг 2015 йил мобайнидаги бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширган касса харажатлари (232 субсчёт кредити суммаси) 10,0 млн. сўмни, унинг мазкур давр мобайнидаги хақиқий харажатлари (231 субсчёт дебет суммаси) 9,5 млн. сўмни ташкил қилди.
Мазкур операциялар натижасида бюджет ташкилотининг баланси қуйидагича бўлиши мумкин:
а) дебиторлик қарз вужудга келган бўлиши мумкин, яъни маблағ ўтказиб берилган (касса харажати амалга оширилган), лекин 500.0 минг сўм миқдорда товар олинмаган.



Актив

Пассив

Дебиторлик қарзларни ҳисобга олувчи субсчётлар

500.0 минг сўм

Бюджет маблағлари бўйича жорий йилга молиявий натижа

500.0 минг сўм

Баланс

500.0

Баланс

500.0



б) материаллар олинган, лекин харажатга чиқарилмаган (асосий воситалар бўйича эса, эскириш ҳисобланмаган) ёки, бюджет ташкилотининг бюджетдан ташқари ҳисобварақларига (масалан, ривожлантриш жамғармасига) ўтказилган, лекин харажат қилинмаган.

Актив

Пассив

Номолиявий активларни ҳисобга олувчи субсчётлар

500.0 минг сўм

Бюджет маблағлари бўйича жорий йилга молиявий натижа

500.0 минг сўм

Ёки, молиявий активларни ҳисобга олувчи субсчётлар (масалан 112-субсчёт)

500.0 минг сўм

Баланс

500.0

Баланс

500.0

Ҳудди шунингдек, жорий йилга молиявий натижаларни салбий кўрсаткич билан якунланиши, яъни бюджет ташкилотининг жорий йилга даромадларини унинг хақиқий харажатларидан кам бўлиши ҳам, икки ҳолатни англатиши мумкин. Жумладан:
а) кредиторлик қарзлар вужудга келган бўлиши мумкин;
б) ташкилотнинг номолиявий ва молиявий активларининг қолдиқ қиймати камайган бўлиши мумкин.
Шартли мисол: Бюджет ташкилотининг 2015 йил мобайнидаги бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширган касса харажатлари (232 субсчёт кредити суммаси) 10,0 млн. сўмни, унинг мазкур давр мобайнидаги хақиқий харажатлари (231 субсчёт дебет суммаси) 10,5 млн. сўмни ташкил қилди.
Мазкур операциялар натижасида бюджет ташкилотининг баланси қуйидагича бўлиши мумкин:
а) кредиторлик қарз вужудга келган бўлиши мумкин, яъни мажбурият ҳисобланган (дебет 231 субсчёт), лекин маблағ 500.0 минг сўм миқдорда кам ўтказиб берилган (касса харажати 500.0 минг сўмга кам амалга оширилган).

Актив

Пассив







Кредиторлик қарзларни ҳисобга олувчи субсчётлар

500.0 минг сўм







Бюджет маблағлари бўйича жорий йилга молиявий натижа

-500.0 минг сўм

Баланс

0

Баланс

0

б) Олинган маҳсулотлар ёки ҳисобланган мажбуриятлар учун тенг миқдорда маблағ ўтказиб берилган, лекин бюджет ташкилотининг 2015 йил 1 январ ҳолатига мавжуд номолиявий активлари 500.0 минг сўм миқдорида харажатга чиқарилган (масалан, 500.0 минг сўм миқдордаги товар-моддий заҳиралар ишлатилган).

Актив

Пассив

Номолиявий активларни ҳисобга олувчи субсчётлар

-500,0 минг сўм

Бюджет маблағлари бўйича жорий йилга молиявий натижа

-500.0 минг сўм

Баланс

-500,0

Баланс

-500,0

Бухгалтерия ҳисобида бюджет ташкилотларининг жорий йилга молиявий натижалари қуйидаги счётларда юритилади:


23 “Бюджет маблағлари бўйича жорий йилга молиявий натижалар”;
24 “Тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблар бўйича жорий йилга молиявий натижалар”;
25 “Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт маблағлари бўйича жорий йилга молиявий натижалар”;
26 “Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари бўйича жорий йилга молиявий натижалар”;
27 “Бошқа даромадлар бўйича жорий йилга молиявий натижалар”.
Якуний молиявий натижалар ҳисоби 28 “Якуний молиявий натижалар” счётида юритилади.


  1. Download 1,84 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   229




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish