3.9-расм. Тасмасимон тош ва ғиштдан қурилган пойдеворларни кучайтириш.
а-бетон ѐрдамида пойдеворнинг таг қисмини кенгайтириш; б-йиғма темирбетон элементлар ѐрдамида пойдеворнинг таг қисми-юзасини кенгайтириш
1-пойдевор; 2-бетон; 3-зичлаштирилган грунт қисми; 4-тош-ғишт терим; 5- гидроизоляция; 6-қўшимча қўйиладиган элемент; 7-тешик (суюқ цемент қоришмаси билан тўлдирилади); 8-анкер; 9-ғиштли девор.
Йиғма темирбетон элементлар ѐрдамида пойдеворни кучайтириш учун (3.9б-расм) мавжуд пойдеворнинг пастки қисмидан кўндаланг йўналишда тешиклар очилиб, тешиклар орқали металл анкерлар ўтказилади. Анкерлар пойдеворнинг иккала томонига чиқарилади ва ўша чиқишлар ўлчамида
пойдеворнинг иккала томни бўйича бетон қуйилади. Бу билан пойдеворнинг товони юзаси оширилади.
Агар пойдевор кучайтирилишидан ташқари, устунни ҳам кучайтириш лозим бўлса, у ҳолда ҳалқани бетонлаш, пойдевор ва устун учун бир вақтда бажариш лозим. Пойдеворни узайтириш (кенгайтириш) усули билан кучайтиришда, унинг товонини 1 ва 2 ѐки 3 томонидан амалга оширилади. Узайтириш усулида ҳам худди қоплама усулидагидек эски пойдевор очилиб, ялонғочланган арматурасини кучайтириш конструкциясининг янги арматураси билан пайвандланишини таъминлаш зарур. Пойдеворнинг янги қисмини қуйиш, мавжуд пойдевор билан ѐнма-ѐн тарзда амалга оширилиши мумкин.
Бу ҳолда юк кўтарувчи элементдан пойдеворга ва металл узатувчи ѐки темирбетон қопламага узатилади. Янги пойдеворни қўйишда унинг товани эски пойдевор товони билан зич бўлишини таъминлаш зарур. Тасмасимон пойдевор остига ѐрдамчи тўсин киритиб кучайтириш конструкциясини максимал юкли параллел участкаларга жойлаштириш тавсия этилади, чунки янги пойдеворларни узелларда ва кесишув жойларида киритиш мураккаб вазифа бўлиб, қийинчилик туғдиради.
Пойдеворларни устун қозиқ ѐрдамида кучайтириш мавжуд пойдевор контури бўйлаб ѐки остига устун қозиқ ўрнаташ йўли билан амалга оширилади. Бундай кучайтириш пойдеворда юк жуда ошиб кетганда, замин грунтида сезиларли ва нотекис чўкиш юзага келганда, заминнинг кўндаланг ва бошқа кучлар таъсири ҳолларида амалга оширилади. Қозиқ конструкциясини танлаш, бино ѐки иншоотнинг ички ўлчамларига, таъсир этувчи юкнинг тавсифига, кучайтириладиган пойдеворнинг конструкциясига, устун қозиқ ишларини олиб боришда тегишли қурилмаларнинг борлигига боғлиқ.
а)
5
3
4
6
б)
12
2-2
Do'stlaringiz bilan baham: |