Таълим вазирлиги низомов Шухрат Рашидович



Download 3,18 Mb.
bet19/58
Sana01.07.2022
Hajmi3,18 Mb.
#724242
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   58
Bog'liq
Kitob

Ташқи таъсирлар тавсифи бўйича синов статик ѐки динамик юклар остида синалиши билан фарқланади. Биринчи ҳолатда конструкция қўзғалмас юклар билан юкланиб, аста-секин юк миқдори ошириб борилади. Динамик синов эса мураккаб қонуният асосида ўзгарувчи динамик таъсирлар остида амалга оширилади.
Конструкциянинг деформацияланиш схемаси бўйича қуйидаги синаш объектлари бўлиши мумкин: чизиқли, текис ва фазовий.
Синов олдига қўйилган мақсадларга кўра қуйидаги асосий ишларни келтириш мумкин:
конструкцияниниг ҳақиқий ҳисобий моделини аниқлаш;
дефектли ҳолатларнинг мавжуд конструкцияларга таъсири даражасини уларни кучайтириш ѐки таъмирлаш ишларини аниқлаш мақсадида ўрганиш;
конструкциянинг юк кўтариш қобилияти, дарзбардошлилик ва деформацияланишини аниқлаш (синов бузилгунча давом эттирилади).
Умуман конструкцияларни оддий ишчи ҳолатда ѐки демонтаждан кейин синаш мумкин. Биринчи ҳолатда, синов конструкцияни бузилишигача олиб борилмайди, солқилигини, оғиш бурчакларини, дарз ҳосил бўлишини ҳисобий юклар билан назорат қилиб ва олинган маълумотларга асосланган ҳолда конструкциянинг юк кўтариш қобилиятини аниқланади. Конструкцияни демонтаж қилиб, синаш ҳолати кам учрайди. Бундай
имконият асосан реконструкция жараѐнида, бино қисмларини ажратиш вақтида юзага келади.



    1. Тарихий обидалар ҳақида

Ўтмишдаги бинокор усталар меъморчилик ва мухандислик ишларини муштарак тарзда ечишган. Бино ва иншоотларнинг юк кўтариш қобилияти катта заҳирага эга бўлиб, улар оддий ғиштдан қурилган. Меъморчилик ва қурилиш фанларнинг ривожланиши турли хил шаклдаги бино ва иншоотларнинг лойиҳаланиши, хилма-хил конструкцияларнинг қўлланилиши, уларни ҳисоблаш ишлари ҳамда конструкцияларнинг техник-иқтисодий ечимларига бўлган талабларнинг ошиши, мухандислик қурилиш соҳасининг ривожланишига сабаб бўлган. Натижада, қурилиш мухандислиги алоҳида соҳа бўлиб ривожлана бошлаган.


Бундан минг йил муқаддам меъморчилик мактабининг бутун санъатини ўзида мужассамлаштирган обидаларни қуриш ва конструкцияларни ҳисоблашда қадимги меъмор-мухандислар механиканииг мувозанат тенгламаларини тузишни билмаган бўлишлари мумкин, бироқ улар конструкцияларнинг оғирлик марказини аниқлашни, уларни мустаҳкамлиги ва устиворлигини қандай таъминлашни жуда яхши билганлар. Улар бино ва иншоотларнинг ўлчамлари ва ҳажмини маълум бир геометрик шаклга келтириб олиб, меъморий уйғунлик қонунларига риоя қилган ҳолда конструкцияларни математик ѐки геометрик усуллардан фойдаланиб ҳисоблашган [20].
Қадимги меъморлар бино конструкцияларини фақат сиқилишга ишлашини билган ҳолда, улардаги кучланишларни юза бўйича иложи борича тенг тақсимлашга қаратишган ҳамда тарихий обидаларни қуришда асосан оддий ғиштдан ва ғишт конструкцияларидан фойдаланганлар.
Улар бино ва иншоотларнинг конструкцияларини ишлаш жараѐнини эластик (кучланиш тўғри чизиқли) ҳолатда ишлатганлар. Конструкцияни пластик зонада ишлатиш бу элементнинг кесим юзасини камайтиришга ҳамда қурилиш материалини иқтисод қилишга олиб келади. Ғишт конструкцияларида қўлланиладиган асосий талаблардан бири унинг мустаҳкам, кўпга чидамли, техник-иқтисодий кўрсаткичларини яхшилаш ва таннархини арзонлашишига эришишдан иборат.
Ёдгорликларнинг меъморий ечимлари, археологияси, тарихи ва санъатшунослик сохалари кенг ўрганилган бўлсада, конструктив ва мухандислик масалалари жуда кам ѐритилган. Зеро обидаларнинг
умрбоқийлиги, юк кўтариш қобилияти, мустаҳкамлиги ва устуворлиги уларнинг конструктив ҳолатига боғлиқдир.
Меъморий обидаларнинг умрбоқийлигини ошириш учун ҳар бир обида конструкциясини чуқур таҳлил қилмасдан, унинг техник ҳолатини аниқламасдан, статик ва динамик кучларга тўлиқ ҳисобламасдан, конструкцияни тиклаш ва таъмирлаш мумкин эмас. Шунинг учун Республикамиздаги ѐдгорликларни мухандислик таҳлилини, техник ҳолатини аниқлаш ва замонавий асбоб-ускуналар ѐрдамида кузатув ишларини олиб бориш натижасида кўпроқ заиф ва шикастланишга мойил бўлган жойларини аниқлаб, уларни умрбоқийлигини таъминлаш лозим.
Обидаларнинг реал техник ҳолатини, уларнинг ташқи омилларга чидамлилик даражасини ўлчайдиган замонавий асбоб-ускуналар, айниқса, геодезик, сейсмометрик, фотограметрик ускуналардан фойдаланиш лозим. Обидаларни текшириш ишларида қўлланиладиган усуллар ва воситалар “Бино ва иншоотларнинг техник ҳолатини замонавий усулларда тадқиқ этиш” [16] да батафсил ѐритилган.
Қадимги усталар биноларни куришда конструкцияларнинг ишлаш жараѐнида вужудга келиши мумкин бўлган мураккаб кучланиш- деформация холатларини асосан иморат элементларининг конструктив ечимини топиш орқали эришганлар. Замонавий муҳандислар эса лойиҳалаш ва қурилиш жараѐнига доир меъѐрий ҳужжатлар- қурилиш меъѐрлари ва қоидалари талаблари асосида конструкция ҳолатини аниқлаш формулаларига керакли коэффициентлар киритиш орқали уларнинг ишончлилик даражасини аниқлашмоқда.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, грунтни мустаҳкамлашдан ташқари пойдеворларни ер ости сизот сув таъсиридан сақлаш бино ва иншоотлар умрбоқийлигининг гаровидир. Буни яхши тушунган усталаримиз, ер ости сувлари яқин, шўрланган жойларда, пойдеворларни мустаҳкамлигини ошириш, сақлаш мақсадида ҳар хил чора-тадбирлар қўллаганалар. Шулардан бири, ер ости сувларидан ҳимояловчи, қалин қатламли қамиш ѐстиқчалар қўйилганки, булар иморатнинг мустаҳкамлигини, эластик ҳолатини, зилзилабардошлигини таъминлаш билан бирга сувдан ҳимояловчи восита сифатида ҳам ишлатилган. Пойдевор, девор конструкцияларида ишлатилган ғишт ва ганч қоришмалари махсус таркибларда тайѐрланиб, уларнинг мустаҳкамлиги ниҳоятда юқори бўлган ва улар умуман сув ўтказмайдиган, шиммайдиган ҳолатда тайѐрлангаи. Масалан, қурилишда ишлатилган ғиштларнинг мустаҳкамлиги ҳозирги ўлчамлар билан ўлчанганда М-300 (В-25) ва ундан ортиқ маркани ташкил қилган [20].
Қоришманинг таркибидан ташқари уларнинг ғиштлар оралиғидаги қалинлиги ҳам катта аҳамиятга эга бўлган. Пойдевор, девор конструкциялари терилганда шундай чоралар кўрилганки, улардаги ғишт ва қоришма конструкциялари ташқи куч таъсирларини биргаликда қабул қилиб, бутун конструкциянинг "эластиклик" ҳолатини эксплуатация даврида бир хилда сақлаб туришни таъминлаган.
Қўлланилган зилзилабардошлик чоралари, қадимги меъморлар зилзила кучларининг иншоотларга таъсир этиш қонуниятини яхши билганлар, деган хулосага олиб келади. Ўша давр бинокор усталари зич ѐки бўш грунтда тикланган бинонинг зилзила жараѐнидаги ҳолатини тўла тасаввур эта олганлар. Бу эса меъморларга турли хил бино ва иншоотларни сейсмик мустаҳкамлигини таъминловчи антисейсмик чора-тадбирлар ишлаб чиқиш имконини берган.
Масалан, бино қуришда қўлланилган ғиштнинг ўлчамлари иншоотдаги кучланишларнинг кесим юзаси бўйича текис тарқалишини таъминлаган, чунки
ғиштнинг ўлчамлари квадрат шаклида бўлган.
Қадимги меъморлар эластик ва қайишқоқ қоришмалар ғишт конструцияларини зилзила таъсиридан асровчи энг яхши чора деб билиб, девор чокларида унинг қалинлигини каттароқ олишга ҳаракат қилганлар. Бунда бинонинг пастки қисмида қоришма қалинроқ олиниб, девор кўтарилган сари унинг қалинлиги ҳам аста секин камайтириб борилган.
Шунинг учун ҳам Марказий Осиѐ тарихий обидаларида ганч қоришмасининг ҳажми деярли деворлар ҳажмининг 30% ташкил этган. Маълумки зилзила кучининг горизонтал ташкил этувчилари, яъни горизонтал таъсирлар пойдеворни бино остидан суриб чиқаришга интилади. Бинонинг пастки ва устки қисми билан узвий боғланмаган ғишт қатлами эса пойдеворнинг фақат бино остида қўзғалишига имкон беради. Натижада пойдеворда вужудга келган зўриқишлар бинонинг юқори кисмларига узатилмайди. Бу эса ўз навбатида, биноларнинг зилзила таъсирига яхши бардош беришига олиб келади. Сейсмик горизонтал тўлқинлар таъсиридан обидаларни қамиш қатлами ҳамда бино замини ва пойдевор орасига ѐтқизилган қумоқ тупроқли ўта кучли лой ѐтқизиғи асрайди. Ушбу тупроқ ѐтқизиғи ва қамиш қатлами пойдеворни бинонинг остида рўй берадиган мустақил силжишига имкон яратади. Бу силжиш обида деворларига зарар етказмаган ҳолда сейсмик кучларнинг қувватини қирқади. Қамиш қатлами иккита бўлса силжиш ва эгилиш кучланишлари янада кўпроқ сўнади. Девор таркибидаги ганч қоришмаси ўзининг эластик хоссаси туфайли қолган кучланишларнинг сўнишига олиб келади.
Қадимги биноларнинг зилзилабардошлигини ошириш мақсадида амалга оширилган чора-тадбирлар ичида диққатга сазоворларидан яна бири равоқлар шаклини чўққисимон қилиб олинишидир. Зилзила жараѐнида чўққисимон равоқлар ярим айлана шаклли равоқларга нисбатан яхши сақланади. Равоқнинг айрим ерлари ѐрилиб, шикастланган тақдирда ҳам равоқ шарнирли тизим сифатида ишлайвериши маълум бўлди [20].
Агар тарихий обидаларнинг бирор қисми бузилган ѐки яроқсиз ҳолга келган бўлса, буни тиклаш учун қадимий усталар ўтмишда бу бинони қандай лойиҳалаганлиги ва ҳисоблаганлигини билиш керак. Қадимда усталарнинг тарихий биноларни қандай лойиҳалагани ва конструкцияларини қандай ҳисоблаганини билиш ҳозирги кундаги мавжуд обидаларнинг ҳолати- мустаҳкамлиги, устуворлиги, шу билан бирга умрбоқийлик сирларини билишдан иборат.
Обидаларнинг емирилган ѐки шикастланган қисмлари, уни қайта тиклаш ва дастлабки ҳолатга келтириш учун муҳандислар бундай ҳисоб- китоб ишларини билишлари лозим бўлади.



Download 3,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish