43
узайтирилган гуруҳлар тизимини шакл ва мазмунан психологик талаблар асосида
қайта ишлаш вақти келди.
Мактабда баҳолаш ҳам психологик мезонлар асосида амалга оширилиши
керак. Психологик – педагогик адабиѐтлардан маълумки бошланғич синф
ўқувчиси учун энг биринчи мақсад-бу, яхши баҳо олиш ва шу баҳо орқали ўз
«мен»лигини илк бор ҳис этиш, ота-онаси ва катталар ҳурматига сазовар
бўлишдир. Шунинг учун ўқувчилар яхши баҳо олишга интиладилар. Лекин кўп
ҳолларда баҳолаш мезонининг бузилиши ўқувчи руҳиятига,
айни пайтда, шахс
сифатидаги тараққиѐтига салбий таъсир этмай қолмайди. Шунинг учун
бошланғич синф ўқувчиларида баҳолашнинг психологик мезонлари чуқурроқ
ўйлаб кўрилиши керак. Бола шахсини тўғри тушуниш ва унинг харакатларини
таҳлил қила олиш зарур. «Ҳар бир шахс қайтарилмас темпераментдир», -деган эди
физиолог олим И.П.Павлов. Қолаверса, қар бир инсоннинг ўзигагина ҳос
имкониятлари мавжудлиги ва унга ҳамиша жиддий эътибор бериш зарурлиги
ҳақида Ўрта Осиѐнинг буюк мутафаккирлари Ибн Сино,Фаробий ва Беруний ҳам
ўз замонларида алоҳида қайд этиб ўтганлар. Чунончи, ўқитувчи бола шахсини
тарбиялаш учун, даставвал унинг «Бетакрор оламига»
кира олиш ва шунга мос
келувчи тарбиявий тадбирлар режасини тузмоғи ва қўлламоғи лозим.
Таниқли руҳшунос олим Л.С.Виготский тараққиѐтидан илгарилаб кетган
таълимгина самарали бўлишини қайта-қайта таъкидлаган эди. Бугун бола катталар
ѐрдамида амалга оширилаѐтган ишни эртага ўзи бажариши керак. Бунга болани
ҳар томонлама ривожлантирадиган, уни фикрлашга ўргатадиган, қобилиятини
аста-секин ўсиб боришига имконият яратадиган,
тафаккурнинг янги-янги
қирраларини очадиган педагогик усуллар ва махсус психологик ҳизмат тизими
мавжуд бўлган тадбирдагина эришиш мумкин.
Юқоридаги муаммоларни ҳал қилиш жараѐнида мактаб психологлари
қуйидаги вазифаларни амалга оширишлари лозим:
1. Ҳар бир ўқувчида намоѐн бўлиши мумкин бўлган стресс (ҳиссий
зўриқиш) ҳолатларига ўринишларни аниқлаш (ПСИХОДИАГНОСТИК ИШЛАР);
2.Ўқув фаолиятини ташкил этиш, назорат қилиш ва бошқариш жараѐнида
ўқув фаоллиги ва самарадорлигига салбий таъсир этиш мумкин бўлган
ҳолатларини олдиндан кўра билиш ва уларни бартараф этиш учун мунтазам
равишда тегишли тадбирлар ўтказиш (ПСИХОПРОФИЛАКТИК ИШЛАР);
3. Фанларни ўзлаштирмайдиган ўқувчиларнинг ўзлаштира олмаслик
сабабларини аниқлаш ва шу асосида улар билан алоҳида мустақил
ишлар олиб
бориш, улардаги имкониятларни кенг миқѐсда ўрганиш ва ривожлантириш орқали
ўқувчи шахсидаги фаолликни ошириш йўлларини излаш (РИВОЖЛАНТИРУВЧИ
ВА ПСИХОКОРРЕКЦИОН ИШЛАР);
4. Ҳар бир ўқувчининг ўзигагина хос иқтидори, қизиқишлари, мақсадлари
ўқиш имкониятлари ҳақида шу ўқувчининг ўзига, синф раҳбарига ва ота-онасига
ўз вақтида тегишли маълумотлар бера олиш (ПСИХОЛОГИК МАСЛАҲАТ
ИШЛАРИ);
5. Психологик хизмат низомига амал қилган ҳолда ҳар бир ўқувчи учун
«Шахс психологик варақаси» ни тўлдириш. Ҳар бир синфдаги ўқувчилар гуруҳи,
расмий ва норасмий кичик гуруҳлар, сардорлар ва айрим «ажралиб қолган»
ўқувчилар билан индивидуал–психологик ишлар олиб бориш режаларини тузиш.
44
Ўқувчиларни мактабга қабул қилишда фаол иштирок этиш ва уларни касбга
йўллаш билан боғлиқ тадбирлар кўламини белгилаш (УМУМИЙ ФАОЛИЯТ
ТАДБИРЛАРИ)...
Қисқаси, ҳар бир ўқувчи учун психологик мухофаза имкониятларини
яратиш ва шу асосда ўқув фаолияти самарадорлигини таъминлаш зарур бўлади.
Мактаб ўқувчиларига хос психологик қонуниятларга тўлиқ риоя қилиш таълимни
ташкил этишда катта аҳамиятга эга. Шунингдек болаларга билимлари ва
ҳуқуқлари доирасида бошланғич таълим тизимида олиб борилаѐтган
дарсларни
психологик жиҳатдан таҳлил қилиш ва тегишли тавсияларни ишлаб чиқиш
таълимдаги ютуқлар омили бўлади. Бу жараѐнда айниқса, ақлий ва нутқий
тараққиѐтида нуқсони бўлган айрим ўқувчилар фаолиятига алоҳида эътиборни
қаратиш керак бўлади. Ўйлаймизки, мактаб психологлари томонидан юқорида
қайд этилган муаммоларнинг бартараф этилиши ва вазифаларнинг муваффақиятли
амалга оширилиши Ўзбекистонда бошланғич таълим тизими истиқболларни янада
юксакроқ савияга кўтаришга хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: