Таълим вазирлиги наманган муҳандислик-қурилиш институти энергетика



Download 7,42 Mb.
bet40/41
Sana03.06.2022
Hajmi7,42 Mb.
#631660
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   41
Bog'liq
ЭЭА Услубий курсатма 2020-2021

Тиристорли ишга туширгич

8.14-расм. Тиристорли ишга туширгич схемаси.


8.14-расмда контактсиз тиристорли ишга туширгичлардан мисол сифатида бир варианти келтирилган. Куч блоки Б1 таркибига VS1-VS3 тиристорлар ва двигателp М нинг номинал ва ишга тушириш (юритиш) токлари миқдорига кўра ҳисоблаб танланган VD1-VD3 диодлар киритилган. Схемадаги 1-2, 3-4, 5-6 электродларига бошқариш сигнали узатилса тиристорлар очилади ва двигателp манбага уланади. Манфий ярим даврда эса тиристорлар манфий анод кучланиши таъсирида ёпилади ва двигателp токи VD1-VD3 диодлар орқали оқиб ўтади.


Бошқариш сигналлари манба блоки Б3 нинг чиқишидаги кучланишга уланган блокнинг-генератор Б2 да шаклланадилар. «Пуск» кнопкаси босилганда тиристор VS5 очилади ва барча кучланиш резистор RЗ га тушади. Бунда транзистор VТ3 ёпиқ бўлади, чунки резистор RЗ даги кучланиш R4 резистор кучланишдан катта бўлади. Конденсатор С2 нинг зарядланиб бориши билан транзистор VТ3 нинг очилиши учун шароит пайдо бўлиб боради ва С2 конденсатори Т2 трансформаторининг W1 ғалтаги орқали зарядсизлана бошлайди. Wо.с. ғалтагида ъосил бўлаётган электр юритувчи куч VТ3 транзисторининг тез ва тўла очилишини таъминлайди. Конденсаторнинг зарядсизланиб бориши давомида R3 резисторига тушаётган кучланиш ортиб боради, транзистор VТ3 ёпилади ва конденсатор С2 янгидан зарядлана бошлайди. Шундай қилиб W1 ғалтагида импулpслар ъосил бўла бошлайди ва уччали W2 чиқиш ғалтакларида бошқариш сигналлари ъосил бўлади. VD5 – VD7 диодлар фақат мусбат ишорадаги импулpсларни ўтказади. Импулpслар давомийлиги 30 мкс, импулpслар ўртасидаги пауза 300 мкс га тенгдир (частота ЗкГц атрофида). Бундай схемалар ўзгармас ток сигналлари ёки паст частотадаги ўзгарувчан ток билан бошқарилишлари мумкин. Блокинг-генераторларидан фойдаланиш тиристорларнинг тез уланиш имконини бериб, унинг бошқариш электроди орқали юкламани камайтиради. Нормал режимда Б2 блокининг VТ2 транзистори тўйинган ъолатда бўлиб, лампа Л2 ёнмайди. Агар блок Б2 нинг 7,8 контактларига химоя блоки Б4 нинг шу рақамлар (7,8) билан белгиланган контактларидан кучланиш узатилса, тиристор VS4 очилади ва блокинг-генератор манбаидан узилади. Манба блоки Б3 фақат резистор R8га уланган ъолатга ўтади. Кучланиш узатилиши тўхтаганлиги муносабати билан Б2 блокида импулpслар ъосил бўлиши тўхтамайди ва тиристор VS5 ёпилади. Шу вақтнинг ўзида VТ2 транзистори ъам ёпилиб, Л2 лампа ёнади ва ишга туширгичнинг ъимоя блокидан узилгани ъақида сигнал буради. Чиқиш кучланишларининг бирорта фазаси йўқолса (VD8-VD10 диодлардан кёйин), пауза ъосил бўлади. Ушбу пауза даврига Б2 блоки ишдан тўхтайди, тиристор VS5 манбадан узилган ъолга келади (ёпилади), бу эса куч блокидаги тиристорларининг ёпилишига олиб келади.
Двигателpни ва куч занжири тиристорларини юклама токи ортиб кетишидан ъимоя қилиш блоки Б4 ТА1-ТА3 трансформаторлари орқали манбага уланади. Юклама резисторларининг кучланиши тўғриланиб, потенциометр R1 га узатилади. Трансформатор ТА1-ТА3 ва резисторлар R1, R3-R7 ларнинг параметрлари шундай танланадики, уччала фазадаги ток номинал токга тенг бўлганда, резистор R1 кучланиши, стабилитрон VD11 нинг тешилиш кучланишидан кичик бўлиши керак. Стабилитрон кучланиши тешилиш кучланишидан кичик бўлган вақт давомида (Uпроб), стабилитрон қаршилиги катта қийматга эга. Бу вақтда VТ1 транзисторининг база токи транзисторни очиш учун етарли эмас. Агар фақатгина бирорта фазадаги ток номинал ток қийматидан ортиб кетса ъам, қуйидаги тенгсизлик, яъни U>Uпроб ўринли бўлиб, стабилитрон қаршилиги кескин камаяди, VТ1 танзисторининг база токи ортади ва транзистор тўйинган ъолатга келади. Cтабилитроннинг токи, унинг рухсат этилган қийматигача, резистор R2 орқали чекланади. Агар Uпроб тенгсизлиги яна тикланса, стабилитрон қаршилиги яна ортади, VТ1 транзистори ёпилади. Транзистор VT1 очилгандан сўнг конденсатор С1 зарядлана бошлайди. Конденсатор С1 нинг чиқишидаги кучланиш то динистор VD4 ни қайта улаш кучланиши қийматидан ортмагунча, 7,8 чиқиш контактларига узатилмайди. Динистор ъам, тиристорнинг Iу=0 холатдаги волpт-ампер характеристикаси каби волpт-ампер характеристикага эга. Агар юклама токи қисқа муддатли бўлиб, С2 конденсатор зарядланиб улгурмаса, 7,8 контактларда кучланиш пайдо бўлмайди ва ишга туширгич ишчи холатда қолади. Агар Uс1 кучланиши динистор VD4 ни қайта улаш (переключение) кучланишидан ортиб кетса, конденсатор С1 блок Б2 даги VS4 тиристорига зарядсизланади ва VS4 очилади. Бунда VS1-VS3 тиристорларни очувчи импулpслар ъосил бўлиши амалга ошмайди ва двигателp тўхтайди. Химоя қилиш блокининг ишлаб кетиш параметри R1 потенциометри ёрдамида ростланади. Юклама ортиб кетиши шарт-шароитларидан келиб чиқиб, ъимоя блоки янада мураккаблаштириш орқали хаяллаш вақтини ъосил қилиши мумкин. Двигателp ва куч тиристорларининг қисқа туташув токидан ъимояси мазкур ишга туширгич схемасида, ПНБ-5 типидаги ҒU1-ҒU3 тез ишлаб кетувчи сақлагичлар ёрдамида амалга оширилади.
Контактли ишга туширгичларга нисбатан тиристорли ишга туширгичлар қуйидаги афзалликларга эга:
1. Коммутация даврида электр ёйи ъосил бўлмаслиги муносабати билан мазкур аппаратлар портлаш ва ёнғин эътимоли катта бўлган муъитларда тенгсиз аппарат ҳисобланади.
2. Электр емирилувчанликка бардошлиликнинг катталиги (15 . 106 цикл).
3. Юклама токи ортиб кетиши, қисқа туташув ва фаза йўқолиши кабилардан мукаммал ъимоя таъминлаш орқали двигателларни хизмат муддатини ошириш имконияти.
4. Соатига улаб-узишларнинг рухсат этилган қийматининг катталиги (соатига 2000 мартагача).
5. Занжирни узиш давомийлиги 0,02с дан ошмайди.
6. Чексиз узоқ муддат ишлаш имконияти, юқори даражада ишончли ишлашни таъминлаш ва фойдаланилиши давомида унга хизмат кўрсатишнинг зарур эмаслиги.
Тиристорли ишга туширгичлар, схемасининг мураккаблиги, катта ўлчамларга эгалиги ва нархи қимматлиги каби камчиликларга эга. Ушбу камчиликларига қарамай мазкур ишга туширгичлар портлаш ва ёнғин чиқиш эътимоли мавжуд мухитларда хамда юқори даражадаги ишончлилик талаб қилинган техниканинг бошқа сохаларида кенг қўлланиладилар.
Назорат саволлари
1. Тиристорлар негизида қандай операцияларни бажариш мумкин?
2. Контактсиз электр аппаратларида бошқаришнинг қандай усуллари қўлланилади?
3. Икки тиристорли қарама-қарши параллелp уланиш схемасига кўра қандай асосий параметрларни биласиз?
4. Тиристорлар негизида ишлайдиган контаксиз аппаратларнинг қандай турлари мавжуд?
5. Тиристорли ишга туширгич схемаси таркиби қандай блоклардан тузилган?
6. Схеманинг куч блоки таркибига қандай элементлар киради?
7. Блокинг-генетаорнинг вазифаси нимадан иборат ва қандай тартибда ишлайди?
8. Манба блоки ва ъимоя блоки қандай тузилган ва уларнинг вазифаси нимадан иборат?
9. Тиристорли ишга туширгич қандай афзалликларга эга?
10. Тиристорли ишга туширгич қандай камчиликларга эга?



Download 7,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish