Таълим вазирлиги наманган муҳандислик-қурилиш институти энергетика


Транзистор негизидаги ярим ўтказгичли кучайтиргич



Download 7,42 Mb.
bet38/41
Sana03.06.2022
Hajmi7,42 Mb.
#631660
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   41
Bog'liq
ЭЭА Услубий курсатма 2020-2021

2. Транзистор негизидаги ярим ўтказгичли кучайтиргич.

Транзисторлар, электрон лампалар ва электромеханик элементларда учрамайдиган, яъни кичик ўлчам ва масса, тез ишлаб кетиш, юқори ишончлилик, тебраниш ва турли зарбаларга бардошлилик каби қатор қимматли сифатларга эга. Қиздирилувчан катодининг йўқлиги транзисторнинг истеъмол қувватини камайтиради. Транзисторлар ишлаб кетиши учун кичик миқдордаги кучланиш кифоя бўлиб, улар бир неча ўн минглаб соат хизмат қиладилар.


Ярим ўтказгичли элементлар негизидаги аппаратлар қуйидаги афзалликларга эга: юқори даражадаги сезгирлик; юклама занжирининг юқори ф.и.к.; улаб-узувчан контактларнинг йўқлиги.
Шунингдек, улар қуйидаги камчиликларга ъам эга: узиш (отсечка) холатида занжирнинг тўлиқ узилмаслиги; юклама билан бошқариш занжири (база) ўртасидаги гальваник боғланиш мавжудлиги; транзистор параметрларининг ҳароратга боғлиқлиги.
Транзисторлар негизида ясалган контактсиз реле, кучайтиргич ва мантиқий элемент каби ярим ўтказгичли аппаратлар амалиётда кенг қўлланилади.
Транзистор негизида ясалган умумий эммитерли кучайтиргич схемасини кўриб чиқамиз:



13.10-расм. Транзисторли кучайтиргич схемаси.

13.10,а-расмдаги схемада кўрсатилган ток, кучланиш ва э.ю.к.ларнинг йўналиши, мусбат йўналиш деб қабул қилинган.


Транзисторнинг уч электроди мавжуд: эммитер Э; коллектор К ва база Б. Эммитер токи:

iЭ=iК+iБ


Транзистор бошқарилувчан актив қаршилик ҳисобланади. Базадаги ток қийматига кўра эммитер ва коллектор ўртасидаги қаршилик ўзгариб боради. Натижада юклама Rн дан оқаётган ток миқдори ъам ўзгариб боради. Кучайтиргичнинг характеристикалари - б ва - в расмларда тасвирланган. Бошқариш токининг манфий (-Iу.о) қийматида юкламадан минимал Iк.о. токи оқиб ўтади, бунда Iк.о=Iу.о. Кучайтиргичнинг бундай режими узиш режими (режим отсечки) деб аталади ва О харфи билан белгиланади.


Агар бошқариш токи (iу)ни нолpгача камайтириб, сўнгра мусбат йўналишда ошириб борилса, юклама токи чизиқли ортиб боради (__,б-расм).
Базадаги ток Iб.н. қийматига етиб борганда транзисторнинг тўйиниши режими бошланади. Бу режимда эммитер ва коллектор ўртасидаги қаршилик жуда кичик бўлиб, занжирдаги ток юкламанинг қаршилиги билан аниқланади. Бундай режим тўйиниш режими деб аталади ва Н ъарфи билан белгиланади. Транзисторни О ъолатидан Н ъолатига ўтказиш учун талаб қилинган бошқариш токининг қиймати ўтказиш токи (Iу.п.) деб аталади (__,б-расм). __,в-расмда юкламадаги ток билан бошқариш сигналининг э.ю.к. си ўртасидаги боғланиш акс эттирилган.
Эммитер – база ўтишининг қаршилиги чизиқсиз эканлиги оқибатида iк=f(eу) боғланиши ъам чизиқсиз харатерга эга. Бошқариш сигналининг манфий (-Еу.о) қиймати узиш кучланиши (напряжение отсечки) деб, мусбат (Еу.н) қиймати эса тўйиниш кучланиши деб аталади. Транзистор базасининг эммитерга нисбатан манфий сигналининг ортиши натижасида транзистордан оқаётган токнинг ортиши, р-п-р транзисторларининг хусусиятларидан бири ҳисобланади. Транзисторни ёпиқ ъолатдан очиқ ъолатга ўтказиш учун э.ю.к.нинг – Еу.о қийматига мусбат ишорага эга бўлган ўтказиш э.ю.к.си (Еу.п) қиймати қўшилиши керак.
Коллектор токи iк билан эммитер токи iэ ўртасидаги боғланиш транзисторнинг муъим ъарактеристикаси ҳисобланади. Коллектор занжири токи қиймати орттирмаси ( Iк)нинг база занжири токи қиймати орттирмаси ( Iб) га нисбати транзисторнинг ток бўйича кучайтириш коэффициенти деб аталади. Умумий эммитерли схема учун ушбу катталик:

Кучайтириш коэффициент =10 – 100 бўлган транзисторлар учун ёпилиш кучланиши Еу.о=0,05 - 0,12В га тенг. Лёкин, ъарорат ортиши билан узиш токи ва кучланиши кескин ортади. Шунинг учун транзисторнинг ишончли ёпилиши учун Еу.о қиймати 0,1 – 0,5В га тенг деб қабул қилинади.
Транзисторнинг ишончли ишлаши (надежностp) ъароратга боғлик. Ушбу ъарорат ташқи муъит ъарорати билан, транзистордан ток оқиб ўтганда ажралаётаган қувватга кўра аниқланади. Транзисторнинг ъароратини талаб доирасида ушлаб туриш учун транзистордан ажралаётган қувват миқдори, транзистордан тарқалаётган қувват миқдоридан кам бўлиши керак (ушбу қувват транзистор паспортида кўрсатилган бўлади).
Узиш (отсечка) режимида:
РоЕк.Iк.о.
Бошқариш токи iу ошиши билан юклама токи iн ортиб боради, натижада транзистордан ажралаётган қувват ъам ортиб боради, унинг қиймати:
Р=IкUэк
Тўйиниш режимида транзистордан ажралаётган қувват миқдори:
Рнас = Uэк.н.Iк.н<Ррасс
Ушбу қувват Ро қувватига қараганда анча катта қийматга эга. Ярим ўтказгичли реле аппаратларида ва мантиқий элементларда транзистор узиш ъолатида ёки тўйиниш ъолатида бўлади. Бир ъолатдан иккинчи ъолатга ўтиш жуда тез амалга ошадики, транзисторнинг қизиши асосан тўйиниш ъолатига тўғри келади. Бундай режим транзисторнинг калит режими деб юритилади. Транзисторнинг тўйинган холати реле контактларининг ёпиқ ъолатига эквивалент бўлса, узиш режими эса – контактларнинг очиқ ъолатига эквивалентдир.
Агар схема юкламанинг актив – индуктив характерига эга бўлса, Н режимидан О режимига ўтишда, токнинг катта тезликда пасайиши билан характерланадиган катта миқдордаги э.ю.к – Ldi/dt ъосил бўлади. Натижада коллектор билан эммитер ўртасида манба кучланиши Ек билан э.ю.к - Ldi/dt ларнинг йиғиндисидан иборат кучланиш амалда бўлади. Э.ю.к - Ldi/dt нинг қиймати шунчали катта бўлиши мумкинки, унинг таъсирида транзистор тешилади. Бундай ўта кучланишларнинг олдини олиш учун схемадаги юклама диод занжири билан шунтланган бўлади (__,а-расмдаги схеманинг штрихланган бўлаги).
Юқорида таъкидланганидай, транзисторлар ва транзисторларнинг бошқариш занжири билан юклама ўртасида гальваник алоқа мавжуд. Бундай алоқа бўлиши таъқиқланган ҳолларда оптоэлектрон қурилмалардан (оптронлар ёки бошқача айтганда оптоэлектрон жуфтликлар) фойдаланилади. Отоэлектрон асбоб корпусига нур тарқатувчи элемент (одатда фотодиод), ва нурни қабул қилувчи элемент (фототранзистор, фототиристор ёки фоторезистор) ўрнатилган бўлади. Фотодиодга сигнал берилгач, у нур тарқата бошлайди ва ушбу нур, қабул қилиш элементига таъсир қилиб, юклама занжиридаги фототранзистор ёки фототиристорни очади. Бошқариш занжири билан юклама ўртасидаги электр қаршилик 1012Ом ни ташкил қилади, сиғими эса 0,1 пФ дан кам бўлади.



13.11-расм. Оптоэлектрон реле схемаси.


Оптронларнинг бундай хусусиятлари аппаратнинг ташқи шовқин ва халалларга чидамлилиги ва ишончли ишлаш қобилиятини оширади, схемасини соддалаштирали. Оптронларнинг ишлаб кетишидаги кечиқиш жуда ъам кичик миқдорни ташкил этади.


Контактсиз оптрон реле схемасини кўриб чиқамиз (13.11-расм).

Схемадаги юклама Rн, кўприк схемаси бўйича терилган тўғрилагич диагоналига уланган тиристор VS ёрдамида занжирга уланади. Ўз ўрнида VS тиристори оптоэлектрон жуфтлик (оптрон) ва VТ1, VТ2 транзисторлари ёрдамида бошқарилади. Бошқариш сигнали Еу нолга тенг бўлганда оптрон транзистори VТф ёпиқ, транзистор VТ1 эса очиқ бўлади. Тиристор VS нинг бошқариш электродидаги сигнал хам нолга тенг бўлиб, у ҳам ёпиқ бўлади. Еу сигнали узатилиши билан транзистор VТф очилади, VT1 эса ёпилади. Тиристор VS га очиш потенциали узатилиб, у очилади ва юкламадан ток оқа бошлайди. Тиристор VS ҳар ярим даврда очилади. Бошқариш сигнали Еу нинг узатилиши тўхтатилганда VS ёпилади. Манба кучланиши белгиланган қийматдан ошиб кетган холларда VT2 очилиб, VS нинг ёпилишини таъминлайди.



Download 7,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish