Ёй ўчириш ғалтаги параллелp (шунтли) уланган тизимда ғалтак алоҳида мустақил манбага уланади. Магнит майдон кучланганлиги ўзгармас (Н=cоnst) бўлиб, узиш пайтидаги ток кучига боғлиқ эмас.
Ток кучи 0 дан Iном гача бўлганда, F2>F1 ва шу муносабат билан токнинг кичик қийматларида ҳосил бўлган ёйнинг ёниш даври кескин камаяди. Кичик ток занжирларида шунтли тизимдан фойдаланиш самарали, чунки ёй ёниш даври бир ҳил бўлган тақдирда кичик миқдордаги магнитловчи куч талаб қилинмоқда, бу эса ўз ўрнига иқтисодий жиҳатдан фойдалидир. Лекин бунга қарамай шунтли тизим қатор камчиликлардан ҳоли эмас:
ёйга таъсир қилаётган электродинамик куч токнинг йўналишига боғлиқ;
ёй ўчириш ғалтаги манба кучланишига уланиши, ғалтак изоляциясининг шу кучланишга мос равишда танланган бўлишини талаб этади, шунингдек ғалтак ингичка ўтказгичдан ясалганлиги эса унинг бикирлиги камлигини билдириб, ҳар қандай фавқулотда туртиниш ғалтак изоляциясини ва ҳатто ўзини ишдан чиқариб қўйиши мумкин;
қисқа туташиш режимида ёйни ўчириш эффектив эмасдир, чунки бу режимда манба кучланиши кескин камайиб кетади.
Ёй ўчиришнинг доимий магнитли тизими юқорида ёритилган шунтли тизимдан деярли фарқ қилмайди. Бу ҳолда магнит майдони доимий магнит томонидан ҳосил қилинади. Ушбу тизим қуйидаги афзалликларга эга:
магнит майдон ҳосил қилиш учун қўшимча энергия сарфи йўқ;
контакторни яратишда мис сарфининг камайиши;
контактларнинг қўшимча қизишининг йўқлиги;
токнинг ҳар қандай қийматида ҳам шунтли тизимга нисбатан ёйни ишончли ўчириш имконияти.
Контакторларнинг электромагнит тизими. Ўзгармас ток контакторларида клапан типидаги электромагнитлардан кенг фойдаланилади. Контакторларнинг электромагнитлари тебранишга, турли туртинишларга бардошли бўлиб механик жиҳатдан емирилишга қаршилиги катта бўлиши талаб қилинади. Контакторнинг энг катта кучланиши 110% Uном дан ошмаслиги керак.
Автоматик бошқариш тизимининг ишлаши нуқтаи назаридан контакторнинг ўз уланиш вақти унинг асосий характеристикаларидан бири бўлиб, ушбу вақт магнит оқимининг бошланғич Ф қийматидан қўзғалиш оқими Фтр қийматигача ортиш вақти билан якорpнинг ҳаракатдаги вақти (tдв) йиғиндимига тенг (бунда tтр>tдв).
Ток кучи 100А бўлган контакторлар учун ўз уланиш вақти 0,14 дақиқани, ток кучи 600А бўлган контакторлар учун эса ушбу вақт 0,37 дақиқани ташкил қилади.
К онтакторнинг ўз узилиш вақти эса контакторни манбадан узиш вақтидан бошлаб, то контактлар тўла узилишигача кетган вақтни ташкил этади. Ушбу вақт, ток кучи 100А бўлган контакторлар учун 0,07 дақиқани ва ток кучи 600А бўлган контакторлар учун 0,23 дақиқани ташкил этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |