Alcea nudiflora L. барглари асосида Преналон моддаси яратилган, унинг таркибий қисми қуйидагилардан: РР (полипренол) (35% атрофида), токофероллар (6% атрофида), каротеноидлар (3,0% атрофида), стероллар (20,5% атрофида), терпоноидлар (25,5% атрофида) ва углеводлардан (10% атрофида) иборат [33, 37].
I боб бўйича хулоса
Мазкур бобда қандли диабет ва уни овқат ҳазм қилиш органларига таъсири, глюкозани қайта ишлаб чиқаришнинг замонавий усуллари, қандли диабет касаллигининг келиб чиқиш сабаблари ва этиологияси ҳамда полипреноллар ҳақида умумий маьлумотлар келтирилган. Ундан ташқари стрептозотоцин қаршилигидаги фарқларни аниқловчи омиллар, MLD-диабет, экспериментал диабетнинг ривожланишининг қонуниятлари, β-ҳужайраларининг диаботоген омилларига қаршилиги ва сезгирлиги, β-ҳужайраларининг алмаштириш терапияси, β-ҳужайраларининг алмаштириш терапиясига талаблар, 2-тип қандли диабетни даволаш каби маълумотлар баён қилинган. Адабиётлар шархида келтирилган ҳар бир маълумотлар сўнги ўн йилликларда дунёда ва мамлакатимизда олиб борилган ва борилаётган илмий ишлардан фойдаланилган ҳолда ёритилган ва бир-бирига солиштирилиб таққосланган.
II БОБ. ТАДҚИҚОТ МАТЕРИАЛЛАРИ ВА УСЛУБЛАРИ 2.1. Тадқиқот объектлари ва уларни сақлаш шароитлари
Тадқиқотлар 50 дан ортиқ оқ каламушларда олиб борилди. Тажриба учун вояга етган эркак каламушлар танланди. Ҳайвонлар тоза, ёруғ, хаво алмашиб турадиган хоналарда алохида катакларда сақланди. Ҳар бир катакка бештадан каламуш қўйилди. Катаклар пластмассадан ясалган бўлиб ўлчами 50х30х28 см эди. Хонанинг ҳарорати 22-24 °С, ҳавонинг нисбий намлиги эса 40-60% ни ташкил этади. Каламушларнинг озиқланиши ва сув ичиши чекланмаган эди. Ҳайвонларнинг озуқаси қуйидагилардан: буғдой, писта, сут ва сут махсулотлари, гўшт махсулотлари, буғдой нони, кўкатлар, сабзавотлар, ош тузи, камбикормдан иборат эди. Тажриба учун олинган етук эркак каламушларнинг тана массалари 210-220 г ни ташкил этди.
2.2. Ҳайвонларга қўлланилган таъсиротлар
Аллоксан диабет моделини тузиш. Тадқиқот ҳайвонларида диабет чақириш учун аллоксан моногидратдан фойдаланилди. Тажриба учун ажратилган каламушлар гуруҳларга ажратилди: I гуруҳ – назорат (n=7), II гуруҳ – тажриба (аллоксан диабет, n=7) ва III гуруҳ - тажриба (аллоксан диабет+преналон, n=7). II, III гуруҳ лаборатория ҳайвонларида диабет чақириш учун бир кунлик очликдан сўнг бир марта аллоксан 150 мг/кг (5% 0,2 мл дис. сув) эритмаси қорин бўшлиғи тери ости соҳасига юборилди. Аллоксан диабет чақирилган каламушлардан ҳар 3 кунда қон олиниб, глюкоза миқдори аниқлаб борилди. Тажриба гурухидаги ҳайвонларга 150 мг/кг дозада аллоксан, назорат гурухидагиларга эса тенг хажмда физиологик эритма қорин ичига юборилди. Тажрибани 5 куни аллоксан юборилган ҳайвонларни думидан қон олиниб, глюкометрда глюкоза миқдори ўлчанди ва глюкоза кўрсатгичи 160-250 мг % дан ортиқ бўлган каламушлар кейинги босқич тажрибаларга олинди.
Тажриба ҳайвонлари 2 гурухга ажратилди. 1-тажриба гурух диабетли ҳайвонлар; 2-тажриба гурух диабет+5,0 мг/кг доза преналон. Ҳайвонларга эрталаб соат 8-10 оралиғида 5,0 мг/кг (2-тажриба гурухи) дозада преналон моддаси тери остига инъекция қилинди. Ҳайвонлар 5, 10, 20 ва 30-кунлари текширилди. Назорат гуруҳи сифатида интакт ҳайвонлар ишлатилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |