Таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги



Download 384,83 Kb.
bet1/5
Sana24.02.2022
Hajmi384,83 Kb.
#217817
  1   2   3   4   5
Bog'liq
45Xozirgi zamon davlat va xuquq nazariyasi muammolari


ЎЗБЕКИСТоН Республикаси олий ва Ўрта махсус
таълим вазирлиги


МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ
ҲУҚУҚШУНОСЛИК
факультети


Тасдиқлайман
Ҳуқуқшунослик факультети декани
ю.ф.н.доц. Р.А.Икрамов ________________

ДАВЛАТ ВА ҲУҚУҚ НАЗАРИЯСИ ВА ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ”


кафедраси
ХОЗИРГИ ЗАМОН ДАВЛАТ ВА ХУҚУҚ
НАЗАРИЯСИ МУАММОЛАРИ»
ФАНИДАН

фанидан

ИШЧИ ЎҚУВ ДАСТУР




5380100 – “Юриспруденция”
таълим йўналиши учун
ТОШКЕНТ – 2010

Ишчи дастурнинг ДТС га мувофиқ мазмуни
Давлат ва Хуқуқ назария фанининг методология ва предметининг муаммолари; Давлатнинг пайдо бўлиши ва типология муаммолари; Хозирги замонда давлат шаклларининг муаммолари; Хозирги замон давлатининг механизми ва функциялари; Хуқуқий давлатнинг концепцияси ва унинг ривожланишининг асосий тенденциялари; Хуқуқ тушунчасининг хозирги замон асосий концепциялари; Хуқуқнинг манбаалари; Хуқуқ тизимининг такомиллаштирилиши; Хуқуқ ижодкорлиги ва унинг такомиллаштирилишнинг асосий йўллари; Хуқуқни тартибга солиш механизми ва унинг муаммолари; Ўзбекистон Республикаси Хуқуқий тизимининг ривожланиш масалалари; Инсон Хуқуқлари: тарих, назария ва амалиёт;



Тузувчилар:

Якубов Ш.У. - юридик фанлари номзоди, доцент
Исхакова. Л.Ф.- юридик фанлари номзоди, доцент

Тақризчи:

Файзиев М.М. юридик фанлари доктори, профессор

Фаннинг ишчи-ўқув дастури Давлат ва ҳуқуқ назарияси ва халқаро ҳуқуқ кафедра мажлисида мухокама қилиб, тавсия қилинди


Баённома № 1. « 28 » август 2010й
Ҳуқуқшунослик факультетининг Илмий кенгашида тасдиқланди.
Баённома № 1. « 29 » август 2010й

Фанни ўқитишнинг мақсад ва вазифалари
Мазкур ўқув фанини ўқитишдан мақсад Хозирги замон давлат ва Хуқуқ назариясининг муаммоларини ва уларни Хал қилиш йўлларини ўрганишдир. Бўлажак магистрлар давлат ва Хуқуқ назарияси соХасидаги мураккаб муаммоларни илмий ва амалий Хал қилиш йўлларини билиши лозим. Ушбу мақсадлардан келиб чиқиб фаннининг вазфалари қуйидагилардир:
Биринчидан, Хозирги замон давлат ва Хуқуқ муаммоларини ўрганиш ва уларни Хал қилишнинг асосларини аниқлаш;
Иккинчидан, бўлажак магистрларни давлат андозалари талаблари асосида малака эгаллашларида имкон яратиш;
Учинчидан, бўлажак магистрларда давлат ва Хуқуқ назарияси соХасидаги муаммоларни Хал қилишга ўргатиш;
Тўртинчидан, бўлажак магистларни алоХида Хуқуқ соХаси бўйича келиб чиқадиган муаммоларни Хал қилиш методологияси билан қуроллантириш.
«Хозирги замон давлат ва Хуқуқ назарияси муаммолари» фанидан ўтиладиган машғулотларга берилган соатлар


Фан бўйича талабаларнинг билимига, ўқувига ва кўникмасига қўйиладиган талаблар.
Мазкур фан Хуқуқ соХаси бўйича магистрлик мутахассислари учун ўрганилиши зарур бўлган ўўқув Фани Хисобланади. Фан бўйича давлат андозаларида кўрсатилган талаблар қўйилади:
- давлат ва Хуқуқ соХасидаги муаммоларни долзарблигини асослай билиш;
- давлат ва Хуқуқий ходисаларни тадқиқ қилишнинг мақсади ва вазифаларини белгилаш;
- давлат ва Хуқуқ муамоларини тадқиқ этиш усулларини танлай олиш;
- ўзи танлаган мутахассислик бўйича давлат ва Хуқуқ назарияси муаммоларини илмий ва касбий тайёргарлик учун зарур даражада билиш лозим.


1.3. Ўқув режасини бошқа фанлар билан алоқаси.
Мазкур Фан Хуқуқ соХаси бўйича барча магистрлик мутахассислари ўқув режасига киритилган бўлиб, у бошқа Хуқуқий фанлар Хамда ижтимоий фанлар билан узвий боғлиқ. Бу фан соХавий Хуқуқий фанлар учун методологик асос бўлса, уларнинг ютуқлари асосида, давлат ва Хуқуқ муаммоларини Хал қилиш усулларини ишлаб чиқади. Ўқув режасидаги «Хуқуқий давлат назарияси», «қонунчилик назариясива амалиёти» фанлари билан, «Хуқуқий маданият назарияси» ўқув фанлари билан Хам чамбарчас боғлиқдир. Бу фанларни ўрганишда давлат ва Хуқуқ назарияси муаммоларини билиш муХим аХамият касб этади.


1.4. Фани ўқитишдаги янги технологиялар.
Фанни ўқитишдаги давлат ва Хуқуқ ходисаларини тасвирлашга хизмат қилувчи телевизор, видеоёзувлар. Моделлар, чизмалар, жадвал, поанат, слайдлар, диопроектлар, комьпютерлар ва улардан фойдаланиш бўйича янги технологиялар киради. Хорижий мамлакатларда ўқув жараёнини техник воситалар билан жиХозлаш бўйича тажрибаларга катта эътибор берилади.


1.5. Фанни ўқитиш семестрлари ва услубий кўрсатмалар.
Мазкур фан ўқув режасида кўрсатилган ўқув семестрида ўқитилади. Бу фанни ўқитишда давлат ва Хуқуқ назарияси умумий курсида олинган билимлар чуқурлаштирилади, муаммоларни аниқлаш ва уларни илмий асосда хал қилиш йўлларини ишлаб чиқиш методологияси ўрганилади. Фанни ўрганиш учун махсус услубий қўлланмалар тавсия этилади.


1-мавзу. Ҳозирги замон давлат ва ҳуқуқ назария муаммолари фанининг предмети ва методлари.
Давлат тарифларининг хилма-хиллигининг сабаблари. Давлат ижтимоий вазифаларини ўўрганишнинг турли хил усуллари. Хокимият давлатнинг муХим белгиси сифатида Давлат Хокимиятининг жамиятида тартиб ўрнатиш ва тартибга солишни таъминлашдаги ўрни. Давлат Хокимиятини таъминлашдаги ўрни ва аХамияти. Давлат Хокимиятини таъминлашдаги ўрни ва аҳамияти. Давлат ҳокимиятини ва давлат. Давлат жамиятининг сиёсий, Худудий ва тузилиш ташкилоти. Давлатнинг ривожланишида геополитик омилнинг аҳамияти. И.А.Каримов асарларида давлат тарифи, ижтимоий вазифалари ва функциялари тўғрисида. Давлат ва нодавлат ташкилотлар. Бюрократия ва давлат. Давлат суверенитети. Давлат типлари. Формациявий, цивилизациявий З.М.Исломов, А.Саидов, Д.Белл, З.Бзеженский, П.Мотт ва бошқалар.


2-мавзу. Давлат тушунчаси ва моҳияти муаммолари
Давлат феномени (ҳодисаси): турли даражадаги қарашлар. Оммавий-сиёсий ҳокимият. Давлатнинг социологик концепцияси. Давлатнинг легистик концепцияси. Давлат ҳақидаги либертар назария. Давлатнинг субстанционал, ҳудудий ва институционал элементлари.
Давлат тушунчаси ва моҳияти. Давлатнинг асосий белгилари. Давлат моҳияти ва белгиларни тушунишда ёндашувлар хилма-хиллиги. Давлат типологияси. Давлатнинг асосий типлари. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов асарларида давлат масалалари.


3-мавзу. Давлат ҳокимиятини амалга ошириш механизми муаммолари
Давлатнинг Хозирги замон шакллари. Бошқарув шакли, давлат тузилиш шакли ва сиёсий тартиб. Давлат шаклларини жамиятнинг иқтисодий ривожи, миллий-тарихий анъаналари, сиёсий тараққиёт хусуссиятлари билан боғлиқлиги. Бошқарув шакллари. Ўзбекистон ХХ-аср мобайнида давлат бошқарув шаклининг эволюцияси. Давлат тузилиш шакли. Унитар ва федератив давлат шакли. Миллий ва худудий федерациялар. Конфедерациялар, хамддўстлик. ХХ-асрда Ўзбекистон давлат тузилишининг эволюцияси. Хар хил типдаги давлатларда сиёсий тартиб. Вакиллик ва бевосита демократия. Ўз-ўзини бошқариш. Сиёсий режимни амалга оширишда оммавий ахборот воситаларини ахамияти. ХХ-асрда Ўзбекистонда сиёсий режимни эволюцияси.
4-мавзу. Давлат шакли ва функциялари муаммолари
Давлат функциясининг Хозирги замон тушунчаси. Ташқи ва ички функциялар Хозирги замон давлатларининг функцияларини таснифлаш (иқтисодий , миллий дароматни тақсимлаш, ижтимоий хизмат, фуқароларни Хуқуқ ва эркинликларини Химоя қилиш ва бошқа)
Иқтисодий функцияни либераллаштриш, нолибераллаш бошқа ёндашувлар. Ўзбекистонда бозор иқтисодиётини шакллантириш жараёнида давлат функцияларининг эволюцияси. Давлатнинг экологик функциялари.


5-мавзу. Хуқуқ тушунчаси моҳияти ва аҳамияти
Ҳуқуқ тушунчаси ва моҳияти. Ҳуқуқни тушунишни типларга ажратиш. Легизм. Юснатурализм. Юридик либертаризм. Либертар ҳуқуқни тушунишда ҳуқуқий тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари. Юридик онтология, гносеология, аксиология.
Хуқуқ нормалари инсон хулқ-атворларини норматив тартибга солиш тизимида. Хуқуқий нормаларнинг хусусиятлари, Хуқуқий нормаларнинг турлари.
Хуқуқ юридик нормаларнинг тизими сифатида. Хуқуқнинг функциялари. Хуқуқнинг субъектив ва объектив манбалари табиати. Хуқуқда ирода ва манфаатлар. Хуқуқда мақсадга йўналтирилган ироданинг мазмуни. Ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-маънавий манфаатлар ва уларни давлат иродасини шаклланнтиришдаги таъсири. Хуқуқни иродавий назарияси муаммолари. Эркинлик ва Хуқуқ. Хуқуқда умуммиллийлик ва синфийлик. Хуқуқнинг замонавий таърифи.
Хуқуқ ва иқтисод. Жамиятнинг иқтисодий ривожланиши ва Хуқуқий муносабатнинг мазмуни. Хуқуқни иқтисодга таъсир доираси.
Хуқуқ ва сиёсат. Сиёсий манфаатлар ва Хуқуқий нормалар. Хуқуқий сиёсий. Хуқуқни сиёсатга таъсир доираси, сиёсий талаблар ва уларнинг Хуқуқий шакллари.
Хуқуқ ва аҳлоқ. аҳлоқий қадриятлар ва ҳуқуқ. Адолат муҳим ахлоқий қадриятлардан бири. Хуқуқий аксиомалар. Анъаналар ва Хуқуқ. Хуқуқнинг ижтимоий вазифалари асосий концепцияси. Ўзбекистонда Хуқуқшунослик фанида Хуқуқ тушунчасига янгича ёндашув.
6-мавзу. Хуқуқ – ижтимоий тартибга солиш тизимида
Ижтимоий норма тушунчаси. Ижтимоий муносабатларни норматив тартибга солишнинг объектив зарурияти. Ижтимоий тартибга солиш тизимида ҳуқуқнинг тутган ўрни ва роли. Ҳуқуқнинг бошқа ижтимоий нормалар билан ўзаро алоқаси. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов асарларида ҳуқуқ ва ҳуқуқий тартибот масалалари.
Хуқуқий давлат Хақидаги ғоя ва таълимотнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши. Ўзбекистонда ХХ-аср Хуқуқий давлат концепцияси. Хуқуқий давлат белгилари: Хуқуқнинг устуворлиги, қонунни олийлиги, Хокимиятни тақисмланиши, давлат ва шахснинг ўзаро жавобгарлиги. Хуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти. Шахсни ижтимоий Химоя қилишни таъминлашда давлат тартибга солувининг аХамияти.

Download 384,83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish