Предметли аппликация - бунда болалар қоғоздан қирқиш ва фонга алоҳида предмет тасвирларини ѐпиштириш маҳоратиниўзлаштирадилар.
Фаолият хусусиятига кўра атрофдаги предметларни анча умумлашган шартли образи улардан ўйинчоқлар, картиналар, халқ амалий санъати намуналарида ифодалаш мумкин бўлади.
Бошланғич босқичда тарбиячи-педагог тайѐрлаган қисмлардан предметни ѐяди ва ѐпиштиради: копток - турли рангдаги иккита, яримта бўлаклар, қўзиқорин-қалпоқча ва оѐқча, аравача - тўртбурчак корпус ва думалоқғилдираклар; гирлян - тўғри тўртбурчак шаклдаги байроқчалар. Болалар шакли, тузилиши, ранглар бирикмалари, хажми, фарқланган предметларни тасвирлашлари мумкин.
Предметли аппликация учун катта хажмдаги материалларни танлаш керак бўлади. Масалан, узумнинг катта барглари, эман, зарранг, тол терак, каштаннинг катта барглари ѐки тут барглари бўлиши ҳам мумкин.
Декоратив аппликация - турли безаклар хосил қилиш билан боғлиқ бўлган фаолият тури. Декоратив аппликацияда болалар қирқиш маҳоратини ва ритм, симметрия бўйича турли ранг бирикмаларини турли безак элементларини бирлаштириш, қирқиш маҳоратини ўзлаштирадилар. Бу машғулотларда болалар реал предметларни декоратив стиллаштириш, уларни тузилишига аҳамият бериш, намуналарни янги сифатлар билан бойитишни ўрганадилар. Бу машғулотларда болалар яна қуйидагиларни ўрганади: реал предметларни ўзгартириш, уларнинг тузилишини умумлаштириш, намуналарни янги сифатлар билан таққослаш.
Сюжетли аппликация - ўз олдига қийин масалаларни қўяди ва баъзи бир қоидаларни бажарилишини талаб қилади: Ранг, фигура, шакл бўйича бир-бирларига тўғри келадиган табиий материалларни йиғиш керак. Масалан, барглар ва ўтлар, чиғаноқлар ва майда тошлар, бужурлар қипиқлари.Асосий эътиборни фон ва материаллар ранги мослигига қаратиш лозим. Аслида ранг мутлақо муҳим эмас, лекин картина кайфиятини етказиб беришга ѐрдам вазифасини ўтайди.
Сюжетдаги асосий образларга асосий персонажларни ѐрқин ранг билан композицион ечим қилиб олиш, яъни алоҳида эътибор қаратиш керак.
Сюжетли тематик аппликация сюжет ѐки мавзу билан боғлиқ предметларни ѐпиштириш ва қирқиш маҳоратини мўлжаллайди. Бунда асосан бола олдига қуйидаги масалалар қўйилади:
предметларни қирқиш, бир-бири билан таққослаганда уларни хажм бўйича фарқлаш;
асосий предмет, асосий қаҳрамонлар юзини кўрсатиш, вазият ва харакат жойи билан уларни боғлаш. Асосий ҳажм, ранг билан бўрттириш;
персонажларнинг феъл-атвори, ўзига хослиги ва уларнинг имо- ишора, холати, кийими, рангини кўрсатиш;
предметларни ясси жойда жойлаштириш: бир чизиқда, қаторда горизонтал ва вертикал бўйича предметларни бўйини кўрсатган ҳолда; икки планли композиция яратиш-паст, тепа, ранг кучсизланади, предметлар хажми кучаяди;
об-ҳаво, фасл ҳолатини кўрсатиш учун ранг ва ранг
бирикмаларини танлаш ва тўғри қўллаш.
Ҳар бир гуруҳда бу масалалар турлича амалга оширилади. Уларнинг мураккаблашиши билим, маҳорат ва малака даражасига боғлиқ, атрофоламнинг ҳар хиллиги турли сюжетларни аппликацияда акс этиши учун бой материал тақдим этади.
Аппликация сюжетлари бола ѐшига қараб турлича талқин қилиниши мумкин. Масалан, ―Куз‖ мавзусини болалар ўзига хос тарзда тасвирлайдилар.
Катта гуруҳ болалари ―Кузги гуллар‖, ―Мева ва сабзавотлар‖, ―Мева сабзавотлардан натюрморт‖ни қирқиб ѐпиштиришади, тайѐрлов гуруҳида бу мавзу анча аниқ ечимга эга бўлиши мумкин. Масалан, ―Кузги натюрморт‖, ―Қушлар‖ ва бошқалар шулар жумласидандир. Қоғознинг тематик тўплами фаслларнинг ранг туслари жиҳатидан ўзига хослигини, объектларнинг реал ѐки фантастик ходисалар билан узвий боғлиқлигини аниқлашга ѐрдам бериши керак. Шуни унутмаслик керакки, баъзан болалар рангли қоғозларни ола-булалигича олиб келади ва бу ривожланмаган диддан дарак беради. Икки-учта ранг ишлатилган тусли аппликацияларни яратиш мумкин. Масалан, ―Қиш оқшоми‖ (тўқ рангли фонда қуѐн, олмахон силуэти, атрофда бута поялари), ―Кеч куз‖ (кул ранг асосда дарахтларнинг тўқ силуэти, шохларда сариқ япроқлар). Бундай контраст ранг бирикмалари ѐруғликни, ҳавони хис қилишга ѐрдам беради, болада ижобий эмоцияларни уйғотади.
Педагог-тарбиячи болаларнинг ўзига хос қизиқишларини самарали тарзда бошқариши мумкин: 2-3 ѐшда соғлом болаларда бирон нарсани қилишга, иштирок этишга харакатга тайѐргарликка эмоционал жавоб аниқ намоѐн бўлади.
Катталарнинг асосий мақсади - бу фаолликни қўллаш, сўнишига йўл қўймаслик, унга ижодий характер беришдир. Боланинг фаоллиги ва мустақиллиги ривожланиши учун керакли тасвирлар бериб бориш лозим. Тасвирий фаолиятда турли материаллар ва тасвирлашнинг техник усулларини турлича кўринишда бажара олиш йўлларини болаларга ўргатиш лозим. Шундагина болалар аппликациянинг турли усулларини қўллаган ҳолда образларни тасвирлашда улар ўз кучига ишонган ҳолда шуғулланадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |