Мактабгача таълим муассасаларида аппликация ясаш машғулорини ташкил этиш.
Тасвирий фаолият машғулотларида предмет, буюм ва турли нарсаларни аппликация технологиясида тасвирлаш мактабгача ѐшдаги болаларнинг ақлий ривожлантиришга хизмат қиладиган кўп қиррали машғулот турларидан бири бўлиб, улар шакл ва рангларни ажрата олишга ўргатади, болаларнинг бадиий-эстетик ҳиссиѐтларини ва қўл майда моторикасини ривожлантиради. Аппликация машғулотлари болаларда тозалик, диққатни жамлаш каби сифатларни ҳам таркиб топтиради.
Аппликациянинг индивидуал ва жамоа шакллари турли мазмунда бўлиши мумкин.
Аппликация турлар бўйича уч хилга бўлинади:
предметли аппликация;
сюжетли - мавзули аппликация;
декоратив аппликация.
А ппликацияни бажариш жараѐни икки босқичдан иборат:
Шаклларни қирқиш;
Шаклларни фонга ѐпиштириш.
Аппликация бадиий безаш воситаси сифатида ўзига хос декоратив жозиба яратади.
Аппликацияни ўқитишда қўйидаги масалалар ечилади:
Геометрик шакллар ва ўсимликлар
қисмларидан бадиий безак тузиш;
Картон ѐки матога аниқ бир ритмда жойлаштириш;
Сюжетни тасвирлаш;
Предмет тасвирини алоҳида бўлаклардан яратиш;
Аппликация учун деталларни ҳар хил материаллардан, турли техника орқали тасвирлашни ўзлаштириш;
Қирқишнинг турли услублари, йиртиш уларни асосга жойлаштириш техникаси билан ѐпиштириш, тикиш ва х.к.
Рангни сезишни шакллантириш, асосий ранг ва тусларни билиш, ранг бирикмаларини тузиш маҳоратини ўзлаштириш;
Шакл, нисбат, композиция ҳиссини шакллантириш;
Геометрик шаклларни ажратиш, уларни номини билиш;
Асосий ва қўшимча ранглар билан таништириш;
Ҳажм ва сонларни билиш;
Композицион маҳорат малакаларини шакллантириш;
Сюжетли аппликацияда предмет (буюм ѐки нарса)ларни жойлаштириш.
Қирқишнинг асосий услубларини ўзлаштириш қўйидагича:
Қоғозни кўзда чамалаб ѐки букилган жойи бўйича қирқиш;
Шаклларни, бурчакларни қирқиш оркали думалок шаклларни яратиш;
Силуэт ва алоҳида бўлаклардан қирқиш;
Симметрик бўлмаган шаклларни қирқиш;
Контур бўйича қирқиш;
Шаклни коғоз бўлакчаларини йиртиш орқали яратиш;
Ёпиштиришнинг асосий услубларини ўзлаштириш (елим, мўйқалам, латталардан фойдаланиш);
Шаклларни кетма-кетликда ѐпиштириш малакаси.
Аппликация машғулотларини тўлақонли ўтказиш учун материал ва жиҳозларни олдиндан тайѐрлаб қўйиш муҳимдир.
А ппликацияга ўргатишда турли шаклларни қирқа олиш малакаларини эгаллаш, уларни маълум тартибда жойлаштириш, образ ва сюжетга мос равшда ѐпиштиришни тахмин қилади. Ҳар бир ѐш гуруҳларда аппиликация машғулотлари қўлланиладиган таълимий усуллари ўзига ҳос хусусиятга эгадир.
Мактабгача таълим муассасасида ўтказиладиган аппликация машғулотлари болаларнинг сезиш қобилиятларининг ривожланишига, таъсир этиб, уларни эстетик жиҳатдан тарбиялашни ва ижодий фаоллигини шакллантиришга, шунингдек, меҳнат
кўникмаларини шакллантиришга ва уларда ҳарактернинг иродавий хусусиятларини вужудга келишига таъсир этади. Аппликация машғулоти жараѐнида бола ранг ва унинг ҳосила ранглар билан танишади машқ қилади, шаклни ва предметни тузилишини билишга ўрганадилар. Ритм ва симметрия ҳақида тушунчалари кенгайиб бориб, қоғоз варағида мўлжаллай олишга ўрганадилар. Болалар аппликация фаолиятида ранг ва унинг уйғунлашуви билан жуда кўп марта машқ қиладилар, шунинг учун улар кўплаб ранг ва унинг уйғунлашувини тезда эсда сақлаб қоладилар ва бир-биридан ажрата оладилар.
Аппликация машғулотларида болалар кўпинча геометрик шакллар билан муносабатда бўладилар, натижада улар теварак атрофдаги предметларда геометрик шаклларни абстракт кўринишини кўра олишга ўрганадилар. Мураккаб тузилган шаклларни тузилишини яхшироқ тушунишига, уларни тўғри таҳлил ва синтез қилишга ўрганадилар. Болалар геометрик шакллар билан танишишлари жараѐнида ҳали ўзларига таниш бўлмаган шаклларнинг номини тўғри аниқлашга ўрганадилар. Масалан, болалар шаклнинг бурчакларини санаб, унинг 3 та ѐки 4 талигини натижада учбурчак ва тўртбурчак, кейинчалик уларни ўзлари
мустақил кўпбурчак каби шаклларининг номини билиб борадилар. Аппликация машғулотлари болаларда катталик ва фазони мўлжаллаш бўйича олган тасаввурлари ва қоғоз бетини тўғри мўлжаллай олиш каби ўқувлари ривожланади. Болалар шаклни
ѐ пиштиришни елимсиз алоқа қилишлари натижасида бу шаклини мантиқий ва ритмик ҳолида жойлаштиришга ўрганишлари, асосан ўртасида ўнгда, чапда, юқорида, пастда, орқада, қарама-қарши тамонда, атрофида каби сўзлар билан танишиб оладилар. Болаларни қоғоз бетида нуқта мўлжал олишга ўргатиш-болаларни мактабда муваффақиятли ўқишларини асосий шартларидан биридир.
Do'stlaringiz bilan baham: |