Таълим вазирлиги Гулистон давлат университети



Download 1,76 Mb.
bet13/80
Sana02.07.2022
Hajmi1,76 Mb.
#730211
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   80
Bog'liq
portal.guldu.uz-Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини механизациялаштириш

Адабиётлар: 4;11.


1.Ўтағонлик автотракторлардан самарали фойдаланиш имконияти аниқлайдиган асосий сифатлардан биридир. Автомобилнинг ўтағонлиги деб, унинг юк билан ва юксиз ҳар хил қоплама йўллар ва бошқа жойларда юриш қобилияти тушунилади.
Ўтағонликни ифодаловчи кўрсатгичларга: тортиш, ишлаш сифати ғилдирак ёки гусеницанинг тупроқга солиштирма босими, тракторнинг қатор ораларида юришидаги ҳимоя зоналари, колея ва иш тирқиши киради.
Вертикал йўл тирқиши деб, автотракторнинг олди ва орқа кўприкларининг энг қуйи нуқтасининг йўл (тупроқ) бетигача бўлган оралиқга айтилади.
Агротехник тирқиш деб, ўсимликка зарар келтирмасдан ўтадиган масофага айтилади.
Колея деб, шина ёки гусеница бўйлама ўқлари орасидаги масофага айтилади.
Автомобил ва тракторларнинг юришида ташқи ва ички қўзғатиш кучлари таъсиридан тебраниш ҳосил бўлади. Автокранларда тебраниш ва дириллашларни ютиш хусусияти унинг юриш равонлиги билан характерланади. Юриш равонлиги асосан йўл нотекислиги механизмларнинг нотекис айланиши ва бошқа факторлардан хосил бўлади. Бу эса ўз навбатида одам жисмоний аҳволи ва соғлигига, ташиладиган юкнинг яхши сақланишига таъсир қилади. Ҳосил бўладиган тебранишларни йўқотиш ёки камайтириш учун амортизаторлардан, рессорлардан, пружиналардан, пневматик шиналардан фойдаланилади.
2. Автокранларнинг юриш қисми уларнинг оғирлигини таянч юзага узатади ва юргизади. Юриш қисми: кўтарувчи системалар,гилдираклар ва осмалардан иборат.
Кўтарувчи система автотрактор асоси бўлиб, унга тракторга таъсир қилувчи барча агрегатлар маҳкамланади.
Тракторлар уч типдаги кўтарувчи системага эга: рамали, ярим рамали ва рамасиз. Рамали кўтарувчи система иккита бўйлама жойлашган балкадан иборат пайвандланган ва парчинлангаи рама бўлиб, хар хил
профилли қуйма брус балкалар билан маҳкамланган (Т-150,ДТ-75М,
Т-74,К-701).
Ярим рамали кўтарувчи система трансмиссия агрегатлари қуйма корпусларини бириктириб ва двигател ўрнатиладиган ярим рамаларини маҳкамлаб ҳосил қилади. (МТЗ-80, Т-40М, Т-16М ҳамда гусеницали Т-130А, Т-100М, Т-4А).
Рамасиз кўтарувчи система двигател картерлари билан трансмиссиянинг маҳкам бириктирилишидан ташкил топади (ВАЗ, Волга). Осма кўтарувчи системани юритгич билан бирлаштиради ва тракторнинг равон юришини таъминлайди.
Автомобил осмалари автомобил юрганда кузовнинг вазиятини ростлайди.
Осма йўналтирувчи қурилма, эластик элемент, сўндириш қурилмаси ва амортизатордан иборат.
Йўналтирувчи қурилма автомобил (трактор) кўтарувчи системасига нисбатан ғилдиракнинг (гусеница юритгичнинг) силжиш характерини алиқлайди.
Осма эластик элементи автомобил (трактор)га таъсир қиладиган динамик нагрузкаларни камайтиради.
Сўндириш қурилмаси автомобил (трактор) кузови (кўтарувчи система) ва ғилдираклари (юриткичлари) тебранишларини кераклигича сўндиришини таъминлайди.
Амортизаторлар автомобил кузови тебранишларини сўндиришни тезлашиш учун хизмат қилади. Амортизаторнинг ишлаш принципи, калибрланган тешик орқали ўтаётган суюқлик қаршилигининг амортизатор қўзғалувчан қисми ҳаракатини секинлаштиришга мўлжалланган.
Амортизаторлар бир томонлама ва икки томонлама ишлайдиган бўлиши мумкин. Икки томонлама ишлайдиган гидравлик амортизаторлар энг кўп тарқалган. Амортизаторлар конструкция аломатлари бўйича ричагли ва телескопли бўладилар.
Гусеницали тракторлар осмали йўналтириш қурилмалари типи бўйича: бикр, ярим бикр ва эластик осмаларга бўлинадилар. Бикр осмада эластик элементлар бўлмайди (Т-100) ярим бикр осмалар уч ва тўрт нуқтали қилиб ясалади (Т-130, Т-100М, Т-4А). Бу осмага эга бўлган тракторлар тезлиги 3-3,5 м/с бўлади. Эластик (қайишқоқ) осма тезликлари оширилган (4,2-5 м/с) гусеницали тракторларда ишлатилади.
Таянч катоклар осмалари типига қараб эластик осмалар балансирли (ДТ-75, ДТ-75М, Т-150), ричагли балансирли (ТДТ-55, ЛХТ-55) ва индидуал осмалар (ДЭТ-250) га бўлинади.
Автомобил осмалари мустақилмас ва мустақил осмаларга бўлинади. Мустақилмас осмада бир ғилдирак ҳаракатланса, шу кўприкдаги бошқа ғилдирак ҳам ҳаракатланади, Мустақил осмада эса, бир кўприкдаги ғилдирак ҳаракатланиши бир-бирига боғлиқ бўлмайди. Автомобил ва трактор ғилдираклари сони бўйича, тракторлар эса бундан ташқари олди ва орқа ғилдираклари ўлчамлари бўйича бир-биридан фарқ қилади.
Трактор ғилдирагининг умумий сон 4та, баъзан 3та бўлади. Ғилдираклари бажарадиган функциясига кўра етакловчи, етакланувчи ва бошқариладиган ғилдиракларга бўлинади. Етакловчи ғилдираклар двигателдан етиб келадиган буровчи момент ҳисобига таянч юзада ҳаракатланадилар. Барча ғилдиракли машиналар ғилдирак формулаларн қуйидагича белгиланадилар: 3x2; 4x2; 4x4, бунда биринчи сон ғилдираклар умумий сони, иккинчи сон етакловчи ғилдираклар сони, ғилдирак металл қисм (тугун, диск) ва эластик қисм-шинадан иборат. Шина ғилдиракка тушадиган динамик нагрузкани камайтириш, ғилдиракнинг таянч юза билан тишлашини оширишга мўлжалланган. Шиналар камерали ва камерасиз бўладилар. Шиналар қуйидагича белгиланади: 15,5x38 (МТЗ-80), Бу ерда 15,5 -шинанинг эни - дъюмда; 38 - шинанинг ташқи диаметри, дъюмда.Агар рақамлар орасига (-) қўйилса-паст босимли, агар (+) қўйилса-юқори босимли бўлади.

Download 1,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish