4. Чилпиш мосламаси. Гўзанинг ўсиш нуқтаси ва ён шохларининг учи чеканка (чилпиш) қилинса ўсимликнинг ўсиш маълум вақтгача тўхтайди. Бунда озиқ моддалар мавсум охиригача пишиб улгурмайдиган янги ўсув органлари ҳосил қилишига эмас, балки кўсакларнинг озиқланиши учун сарфланади. Чилпиш қилиш муддати пахта навларига ҳар бир даладаги ғўзанинг ҳолатига қараб белгиланади. ЧВХ-4 мосламаси ғўзанинг фақат тепа шохларини қирқади. Бу мосламанинг асосий узел ва механизмлари: рама, аппаратлар осмаси, иш органларига осилган брус, пичокларни ҳаракатга келтирувчи юритма ва туп йўналтиргичлардир. Мосламанинг қирқувчи пичоқлари радиал йўналган горизантал иккита пичоқдан ташкил топган бўлиб, бир сонияда 25 м тезлик билан айланади. Мосламанинг иш органлари айланма ҳаракатни тракторнинг қувват олиш валидан кардан валлар, конуссимон редуктор, тасмали узатмалар орқали олади.
Саволлар:
1. Ишлатилиши бўйича култиваторлар қандай турларга бўлинади?
2.Чопиқ култиваторларининг далага ёппасига ишлов берадиган култиваторлардан фарқини гапириб беринг.
3. Чопиқ култиваторларининг бажариши мумкин бўлган операцияларни айтинг.
4. Қатқалоқни юмшатишда қандай ишчи органлар қўлланилади?
5. Ўғит солиш жараёнини гапиринг.
6. Чилпиш мосламасииинг ишини тушунтириб беринг.
2.6-Мавзу: ЎСИМЛИКЛАРНИ ҲИМОЯ
қИЛИШ МАШИНАЛАРИ.
Режа:
Ўсимликларни ҳимоя қилиш усуллари.
Машинага қўйиладиган агротехник талаблар.
Ўсимликларни ҳимоялашнинг кимёвий усуллари.
Машиналарни ишга созлаш.
Адабиётлар: 6, 12.
1. Ўсимликларни ҳимоя қилиш усуллари. қишлоқ хўжалик ўсииликларининг касалликлари, зараркунандалари ва бегона ўтлар, экин ҳосилдорлигининг пасайишига асосий сабаб бўлади,
Ўсимликларни ҳимоя қилишнинг қуйидаги усуллари мавжуд. Агротехникавий усул-илмий асосланган ҳолда экинларни алмаштириб экиш, тупроқга ишлов бериш ва ўғитларни ишлатиш, экиш материалларини тайёрлаш ва навларни танлашга асосланган.
Биологик усул-зараркунандаларга, касалликларга ва бегона ўтларга қарши фойдали хашоратларни ва бактериал моддаларни ишлатишга асосланган.
Физикавий усул-чигитларга, уруғларга, ўсимликларга паст ва юқори ҳарорат, юқори частотали токлар, ултра товушларни ишлатишга асосланган.
Кимёвий усул-зараркунандаларга, касалликларга, бегона ўтларга қарши кимёвий моддаларни итлатишга асосланган. Кимёвий моддаларнинг умумий номи-пестицид. Бегона ўтларга қарши гербицид, хашоратларга қарши-инсектицид акарицид, касалликларга қарши фунгицид кимёвий моддалари ишлатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |