қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришида қуйидаги энергетика
воситаларидан фойдаланилади: 1. Тракторлар; 2. Автомобиллар; 3. Электрэнергияси; 4. Стационар двигателлар; 5. Иш ҳайвонлари
II-1. Трактор - грекча сўздан олинган бўлиб, судрагич ёки юритгич маъносини билдиради. Трактор ва автомобилларни бирор ихтирочи бутунлай кашф этган эмас. Ихтирочилар, олимлар ва инженерлар XVIII асрдаёқ релссиз юрадиган транспортлар яратишга асос сола бошладилар. 1752 йили Нижегород губернасининг деҳқони Шамшуренков "Ўзи юрар коляска" ясайди. Сўнгги йилларда буғ машинаси, ички ёнув двигатели, гусеницали ва ғилдиракли тракторлар ихтиро қилинади. 1969 йилдан бошлаб Тошкент трактор заводи Марказий Осиёда биринчи, бўлиб пахтачиликка ихтисослаштирилган Г-24Х4, Т-28Х4М, Т-28Х4МА универсал чопиқ тракторларни ишлаб чиқара бошлади. 1976 йилдан бошлаб, Минск трактор заводи билан ҳамкорликда МТЗ-80Х уч ғилдиракли пахтачиликка мўлжалланган универсал-чопиқ тракторларни ишлаб чиқара бошлади. Республикамиз қишлоқ хўжалиги учун юқори қувватли, тезюрар, тежамкор, иш унумдорлиги юқори бўлган тракторлар зарур. Шу мақсадда Американинг "Кейс" фирмаси томонидан ишлаб чиқарилган "Магниум" тракторлари дехқончиликда қўлланила бошлади. Двигател қуввати 42. . . 315 от кучига тенг бўлган "Кейс" фирмаси 3200:5120:7200 тамғали "Магниум" номи билан ишлаб чиқарилган. Тракторларга "Каминис'' фирмаси ишлаб чиқарган двигателлар ўрнатилган. Бу двигателлар жуда ихчам, массаси кичик, ёнилғи сарфи, тежамлилиги билан фарқ қилади. 1996 йилдан бошлаб, Тошкент трактор заводи Англиянинг "Каминис" ва Амерканинг "Кейс" фирмаси билан ҳамкорликда тракторлар ишлаб чиқара бошлади. Завод Давлат акционерлик жамиятига (ДАЖ) ўтгандан сўнг трактор ишлаб чиқаришда туб ўзгаришлар яратди.
Фермер хўжаликлар учун кичик габаритли кам ёқилғи сарф қиладиган ТТЗ-80 ва МТ-30 тракторлари ишлаб чиқара бошлади. Т-28Х4М тракторлар ўрнига ТТЗ-100К10-4 ғилдиракли ва ТТЗ-100К11 -3 ғилдиракли тракторлар ишлаб чиқара бошлади. Бу тракторларга 92 от кучига эга бўлган Американинг «Каминис» фирмаси ишлаб чиқарган двигателлар ўрнатилган.
«ЎзКейс трактор» қўшма корхона ва ТТЗ «ДАЖ» (давлат
акционерлик жамияти) ишлаб чиқарган СХ-100 универсал-чопиқ
пахтачилик трактори (3 ғилдиракли), МХР-135 пахтачилик трактори
(4 ғилдиракли, барча ғилдираклари етакловчи) ва МХ-135 универсал-
чопиқ тракторларини ишлаб чиқармоқда.
Шу кунларгача республика далаларида 4254 та ҳайдов тракторлари, 1946 та «Магниум» трактори: 2022 та Т-4А «алтай» трактори: 261 та ДТ-75 трактор ва 46 та «Максум» тракторлари ишламоқда. Ғилдиракли универсал-чопиқ тракторлари ҳам кўп миқдорни ташкил қилади.
"Кейс" тракторлари Тошкент трактор заводида пахтачиликка
мослаштирилиб, орқа кўпригига охирги узатма ўрнатилиб, агротехника
масофаси, ғилдирак оралиғи ўзгартириладиган қилиб қайта ишлаб
чиқарилмоқда. Унга "Кейс 5230Х" марка қўйилиб "Жаҳонгир" номи
билан ишлаб чиқарилмокда. Яқин келажакда 92-100 от кучи қувватли
двигателлар ўрнатилиб, 4240 марка билан ишлаб чиқарилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |