3. Рул бошқармаси трактор (автомобил) ҳаракатини ҳайдовчи белгиланган йўналишда сақлаш учун мўлжалланган. Рул бошқармаси енгил ва қулай бўлиши керак, бунинг учун рул чамбарагига қўйилган куч ва унинг бурилиш бурчаги чекланган бўлиши лозим. Автомобил ва тракторларда бошқариш, ғилдиракларни олдинги кўприкка нисбатан буриш, умумий тракторларда (К-701, Т-150К) тракторларнинг ярим рамаларини ғилдираклар билан биргаликда уларни бириктирувчи вертикал шарнирга нисбатан буришдан иборатдир.
Рул бошқармаси рул механизми ва рул юритмасидан иборат. Рул механизми воситасида ҳайдовчининг рул чамбарагига берган кучи рул юритмасига узатилади. Рул юритмаси рул механизмидан тракторнинг бошқарилувчи ғилдираклари ва ярим рамасига узатилади. Рул юритмаси рул механизмидан тракторнинг бошқарилувчи ғилдираклари ва ярим рамасига куч узатади. Рул юритмалари механик, гидравлик ва электрик бўлиши мумкин. Гидравлик рул юритмаси автомобил (трактор) ларда бошқаришни осонлаштириш мақсадида қўшимча куч ҳосил қилишга мўлжалланган.
Шу сабабли ҳозирги вақтда кўп ишлатилмоқда. Гидравлик рул кучайтиргичи: бак, насос, тақсимлагич ва гидроцилиндрдан тузилган. Автомобил ғилдиракларининг турғунлиги шквореннинг кўндаланг бўйлама қияликлари билан эришилади. Шквореннинг кўндаланг қиялиги ғилдиракнинг кўндаланг текисликда етиш бурчаги билан аниқланади, у 6-8 градусга тенг. Шкворен бўйлама қиялиги ғилдиракнинг айланишига тик текислиги ва шкворен ўқи орасидаги бурчак билан аниқланади, у 0 - 8 градусга тенг. Автомобиль ва тракторнинг кўндаланг текислигида ётувчи гилдирак огиш бурчаги ғилдирак цапфаси учлари киялигини ўзгартириш билан қўйилади, у 0-2 градусга тенг. Бошқариладиган ғилдиракларнинг яқинлашуви ғилдираклар олдинги ва орқа ўрта нуқталари орасидаги масофалар айирмаси А-Бқ 2-12 мм бўлади.
4.Тормоз системаси трактор (автомобил)ни тормозлайдиган қурилмалар тўпламидан иборат. Тормозлашнинг сифатли бўлиши машинадан юқори эксплуатацион кўрсаткичларга эришиши учун катта аҳамиятга эга. Тормоз системасига бўладиган талаблар: тез ишлаш, ғилдиракларга тормоз кучлари тўғри тақсимланиши, машинанинг равон тормозланиши ва тормозланганда турғун бўлиши, тормоз механизмининг ростланишининг юқори стабилликка эга бўлиши, иссиқликнинг яхши четланишини таъминлаши лозим.
Тормоз системасилари қуйидаги турларда бўлиши мумкин:
Машина тезлигини ростлаш ва уни самарали тўхтатишга мўлжалланган иш тормоз системаси.
Таянч текисликка нисбатан машинани кўзғатмай тутиб туриш учун хизмат қиладиган туриш тормоз системаси.
3 Ҳаракат тезлигини бир меъёрдэ ёки уни ростлаш учун. уэок вақт туриб туришга мўлжаллланган ёрдамчи тормоз системаси.
Тормозлар фрикцион типида бўлиб, уларнинг дискли, барабанли ва шкивли хиллари бўлади. Тормозлар ўрнатилиш жойига қараб: ғилдиракда ва трансмиссияда бўлади. Тормоз системаси тормоз механизми ва тормоз юритмасидан иборат. Тормоз юритмаси тормозлаш жараёнида тормозлаш механизмлари ва бошқариш механизмларига энергия узатиш учун хизмат қилади. Тормоз юритмалари ишлаш негизига кўра механикавий, пневматик, гидропневматик ва электр тормоз юритмаларига бўлинади.
Гидравлик тормоэ юритмасида куч сиқилган тормоз суюқлиги билан узатилади. Гидравлик тормоз юритмаси асосий цилиндр ва унга бириккан ғилдирак цилиндрдан иборат.
Пневматик тормоз юритмасида куч сиқилган ҳаво (0,6-0,8 МПа) босими билаи узатиладн. Пневматик юритмали тормоз системаси қуйидаги қисмлардан иборат: компрессор, ҳаво босим ростлагич, ҳаво баллони, бошқариш крани, тормоз камераларидан ташкил топган. Бу юритманинг камчилиги: қиш пайтида ҳаво конденсатининг трубопроводларида музлаб қолиши.
Do'stlaringiz bilan baham: |