Текшириш учун саволлар.
1. Полиэтиленларнинг асосий хоссалари ва уларнинг радиотехникада қўлланилиш соҳалари ҳакида гапириб беринг.
2. Фторопласт-4 ва унинг асосида тайёрланган диэлектрикларнинг характерли хоссаларини айтиб беринг.
3. Қатламли изоляцион пластмассалар нима ва улар радиоаппаратураларнинг қайси қисмларида ишлатилади?
4. Радиокерамик материаллар нимадан иборат ва улар қандай асосий гурухларга бўлинади.
5. Пъезоэлектриклар қандай ўзига хос хусусиятларга эга?
6. Шишалар, ситаллар ва керметлар нимадан иборат ва улар бир-биридан нимаси билан фарқ қилади?
7. Электретлар нима ва улар қандай ўзига хос хусусиятларга эга?
Адабиётлар:
1) К.П.Богородиский, В.В.Пасинков, “Электротехнический материали”1985г
2) И.Холикулов,М.М.Нишонова”Электрон техника материаллари“ Тошкент шарк 2006й
3) Н.В.Никулин, В.А.Назаров ”Радиоматериаллар ва компонентлар “ Тошкент
Маъруза№15
Мавзу: Магнит материаллар ва уларнинг характеристикалари
Режа:
1. Материалларнинг магнит характеристикалари
2. Магнит материаллар таснифи
Таянч иборалар: абсолют магнит сингдирувчанлик, магнит сингдирувчанлик, гистерезис сиртмоғи, магнит-юмшоқ материаллар, магнит-қаттиқ; материаллар, ферритлар
18-расм
Ташқи магнит майдон таъсирида магнитланадиган, яъни махсус магнит хоссаларга эришадиган материаллар магнит 18-расм материаллар дейилади. Улардан энг асосийлари: темир, никкелp, кобалpт ва соф темирдан тайёрланган қотишмалар.
Магнит хоссалари яққол намоён бўладиган магнит материаллар ферромагнит материаллар ёки ферромагнетиклар дейилади. Ферромагнит материалнинг ташқи магнит майдон таъсиридаги табиати материалдаги магнит индукция В нинг магнит майдон кучланганлигига боғлиқ равишда магнитланишини характерловчи графикнинг бошланғич (39-расм) қисми бўйича тавсифланади. Магнит материалларнинг хоссалари уларнинг магнит характеристикалари бўйича, бахоланади. Улардан асосийларини қараб чиқамиз.
Абсолют магнит сингдирувчанлик 0—материалнинг магнитланиш эгри чизиғидаги бир нуқтада олинган магнит индукцияси В нинг магнит майдон кучланганлиги Н га нисбати билан ўлчанадиган характеристикаси бўлиб, бу катталик генри тақсим метр (Гн/м) ҳисобида ўлчанади; а=В/Н, бу ерда В - магнит индукция (Тл), Н - магнит майдон кучланганлиги (А/м).
Материалнинг нисбий магнит сингдирувчанлиги -абсолют магнит сингдирувчанликнинг магнит доимийсига нисбати билан ўлчанадиган катталикдир; =а/0 бу ерда 0 — вакуум учун магнит майдонни характерловчи катталик у қисқача магнит доимийси деб аталади (0 = 1,25663710~6 Гн/м), —ўлчамсиз катталик.
Абсолют магнит сингдирувчанлик а дан фақат ҳисоблашларда фойдаланилади. Магнит материалларнинг хоссаларини бахолаш учун танланган бирликлар системасига боғлиқ бўлмаган нисбий магнит сингдирувчанлик ишлатилади. Бу катталик магнит сингдирувчанлик деб юритилади.
Магнит сингдирувчанлик магнит майдон кучланганлигига боғлиқ (40-расм). У бошланғич магнит сингдирувчанлик - б ва максимал магнит сингдирувчанлик -м га бўлинади. Бошланғич магнит сингдирувчанлик нолга яқин магнит майдон кучланганлигида ўлчанган миқдордир. 6 ва м ларнинг қийматлари катта бўлса, ушбу магнит материал кучсиз ва кучли магнит майдонлар таъсирида осон магнитланадиган материал ҳисобланади.
19-расм
Магнит сингдирувчанликнинг температура коэффициентини ТК. ферромагнетик температурасига боғлиқ равишда магнит сингдирувчанлигининг ўзгариш характерини баҳолашга имкон беради. Магнит сингдирувчанлик температураларнинг кичик Т2-Т1 оралиғида чизиқли ўзгарганда ТК(1/°С) катталик ушбу формула бўйича ҳисоблаб топилади: ТК=(2—1)/1 (Т2—Т1), бунда 1 ва 2—материалнинг мос равишда Т1 ва Т2 температуралардаги магнит сингдирувчанликлари.
20-расмда магнит синглирувчанликнинг температурага боғлиқлиги тасвирланган. Магнит сингдирувчанлик кескин равишда нолгача тушадиган температура Кюри температураси (Тк) деб аталади. Бу температурадан юқори қийматларда ферромагнетикнинг магнитланиш жарлёни материалнинг атомлари ва молекулаларининг иссиқлик харакати жадаллашгани туфайли ўзгаради, натижада бу материал ферромагнетик бўлмай қолади. Масалан, соф темир учун ТК=768°С, никелp учун Тк=358°С, кобалpт учун Тк=11310С.
20-расм
Ҳамма магнит материаллар учун ўзига хос бўлган индукция Вs тўйиниш индукцияси деб аталади. Берилган магнит майдон кучланганлигида В қанча катта бўлса, бу материал шунча яхши деб ҳисобланади. Бошланғич магнитланишни кўрсатувчи графикдан (39- расмга қаранг) кўриниб турибдики, магнит майдон кучланганлиги ортиши билан индукция аввал тез, кейин секин ортади, Вs га етгандан кейин эса деярли ўзгармайди.
Агар магнит материал намунаси магнит майдон кучланганлиги Н ни узлуксиз орттира бориб магнитланадиган бўлса, у ҳолда магнит индукция В ҳам бошлангич магнитланиш эгри чизиғи бўйича узлуксиз орта боради. Бу эгри чизик тўйиниш индукцияси Вs га мос келувчи нуқтадан тугайди. Н кучланганлик камайганда магнит индукция ҳам камая боради, бироқ Вм қийматга келгандан сўнг бошланғич магнитланиш эгри чизиғи 1 бўйича бормай, йўналиш 2 бўйича боради.
Қолдиқ магнит индукция Вr ферромагнит материалда, магнит майдон кучланганлиги нолга тенг бўлганда, магнитсизланиш жараёнида кузатилади. Материал намунаси магнитсизлантириш учун магнит майдон кучланганлиги Н ни тескари йўналтириш керак. Индукция нолга тенг бўлиб қоладиган майдон кучланганлиги Нс коэрцитив куч деб аталадй. Коэрцитив куч қанча катта бўлса, материал шунча кам даражада магнитсизланадиган материал бўлиб ҳисобланади.
Материал намунасини қарама-қарши йўналишда магнитсизлагандан сўнг унда яна тўйиниш индукцияси—Вs кузатилади. Магнит майдон кучланганлиги яна Н=0 гача камайганда ва бошланғич йўналишда магнитланиш давом эттирилганда индукция узлуксиз равишда Вs гача ортади. Натижада ёпиқ сиртмоқ хосил бўлади. Бу сиртмоқ чегаравий (ёки статик) гистерезис сиртмоғи деб аталадй. Магнит индукция тўйиниш индукциясига тенг бўлгандаги доимий магнит майдон +Н дан -Н гача секин ўзгартира бериш билан олинган гистерезис сиртмоғи чегаравий гистерезис сиртмоғи дейилади.
Гистерезис учун солиштирма энергия йўқотилиши Рr — бир цикл мобайнида материалнинг масса бирлигини қайта магнитлаш учун сарф бўладиган энергия йўқотилиши. Гистерезис учун кетадиган солиштирма энергия йўқотилиши кўпинча магнит материал килограммга тўғри келадиган Ватт (Вт/кг) ҳисобида ўлчанади. Унинг қиймати қайта магнитлаш частотасига ва максимал индукция Вм нинг қийматига боғлиқ. Бир цикл мобайнида гистерезис учун кетадиган солиштирма энергия йўқотилиши гистерезис сиртмогининг юзи бўйича аниқланади, яъни гистерезис сиртмоғи қанча катта бўлса, материалда йўқотишлар шунча кўп бўлади.
Динамик гистерезис сиртмоғи материални ўзгарувчан магнит майдон таъсирида қайта магнитлаш жараёнида юзага келади ва статик гистерезисга нисбатан каттароқ юзага эга бўлади, чунки ўзгарувчан магнит майдон таъсир этганда материалда гистерезисга кетадиган энергия йўқотишлардан ташқари, материалнинг магнит қовушқоқлиги билан аниқланадиган уюрма токларга ва магнитлангандан кейинги таъсир учун сарфланадиган йўқотишлар юзага келади.
Уюрма токлар учун йўқотиладиган энергия РУ магнит материалнинг солиштирма электр қаршилиги р га боғлиқ. Солиштирма электр қаршилик қанча катта бўлса, уюрма токлар учун йўқотиладиган энергия шунча кам бўлади, уюрма токлар учун йўкотиладиган энергия микдори шунингдек магнит материалнинг зичлигига ва унинг қалинлигига боғлиқ. РУ катталик магнит индукция Вм амплитудасининг квадратига ва ўзгарувчан магнит майдон частотаси f га хам пропорционалдир.
Лист кўринишидаги магнит материал намунаси учун ўзгарувчан майдонда РУ йўкотишлар ушбу формула бўйича хисоблаб топилади:
бу ерда h—лист қалинлиги, м; Вм — магнит индукциянинг максимал (амплитуда) қиймати, Тл , f — частота, Гц ; d — материалнинг зичлиги, кг/м3; р — материалнинг солиштирма электр қаршилиги, Омм.
Материалга ўзгарувчан магнит майдон таъсир эттириб магнитланишнинг динамик эгри чизиғи ва мос равишда. динамик гистерезис сиртмоғи олинади. Магнитланишнинг динамик эгри чизиғидаги индукция амплитудасининг магнит майдон кучланганлиги амплитудасига нисбати динамик магнит сингдирувчанликни беради
=ВмНм
Гистерезис сиртмоғининг шаклини баҳолаш учун сиртмоқнинг тўғри бурчаклилиги коэффициенти Кс дан — чегаравий гистерезис сиртмоғи (42-расмга қаранг) бўйича ҳисоблаб топиладиган характеристикадан фойдаланилади:
Do'stlaringiz bilan baham: |