Таълим вазирлиги фарғона давлат университети



Download 0,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/18
Sana24.02.2022
Hajmi0,69 Mb.
#209475
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   18
Bog'liq
ЎЗБ

Иккинчи боб 
Ҳар қандай этнонимнинг ўз маъноси бор. Кўпгина этнонимлар жуда 
қадимий сўзлар бўлганидан халқлар этногенезини ўрганишда муҳим аҳамиятга 
эга.. Одатда халқлар, шунингдек қабилалар, йирик уруғларнинг номлари 
қадимий бўлади. Масалан, ўзбекқирғизқозоқ каби миллат номлари, қўнғирот
митан, қангли, уйшун, қорлуқ, халаж каби уруғ- қабила номлари ҳақида бир 
қанча фикрлар билдирилган, лекин бу этнонимларнинг этимологиялари узил-
кесил ҳал қилинган эмас. Баъзан адабиётларда учрайдиган ўзбек – «ўзи бек», 
қирғиз – «қирқ қиз», қозоқ – «қочоқ», митан – «мўйтан» (сержун), қангли – 
қанқли (аравали), қорлуқ – «қорлиқ» (қорда қолган), халаж – «қол оч» (оч 
қолган), қалмоқ – «четда қолган» (ислом динига кирмай қолган) деган маънони 
билдиради дейиш ғайри илмий, сохта этимологиядир. 
Этнонимлар тарих тақозоси билан вужудга келган бўлиб, информация 
ташийди. Этнонимларни ўрганиш жуда муҳим илмий аҳамиятга эга. Бирон-бир 
ҳудудда ўтмишда қандай халқлар яшаган? Муайян этноним қайси халқ, элат, 
қабилани билдирган? Масалан, X асргача тожик деганда Ўрта Осиёдаги ўтроқ 
аҳоли билан бирга араб савдо аҳлини ҳам тушунишган. Кўпгина этнонимлар 
қадимда, синфсиз жамиятда ва синфий жамиятга ўтиш даврида пайдо бўлган. 
Кишилар бир неча минг йиллар давомида айрим-айрим ҳолда уруғ бўлиб, 
кейинчалик эса ҳудудий-диалектал умумийлик ҳосил қилиб, қабила-қабила
бўлиб яшаган. «Одам», 
«инсон», «ўзимизнинг кишилар» каби маъноларни англатган ар (эр), манн (мен) 
типидаги этнонимлар ана шу қадим даврларда пайдо бўлган. Бир қанча 
этнонимлар «ҳақиқатан одам», 
«ростакам инсон» деган маъноларни билдиради. Татарҳазармажармишар
аварбулғор каби халқ ва қабила номлари таркибидаги ар (эр), ир қўшимчаси 
эроний тиллардан бирида «одам» деган маънони билдирган ва кейинчалик 
туркий тилларга ўтган. Арий (орийлар), ирон (осетинларнинг бир қабиласи) ва 
ҳатто Эрон сўзлари ҳам ўша ар (ир) «одам» сўзидан таркиб топган бўлса ажаб 
эмас. Туркман, қараман, ақман, сарман, қуман каби этнонимлар таркибидаги 
манн қўшимчасини олимлар ҳинд-европа тилларидаги ман – мен «одам» 
сўзидан келиб чиққан дейдилар. Масалан, Д.Е. Еремеев ва бошқалар фикрича, 


қипчоқлар тарихий манбаларда қуманлар шаклида ҳам тилга олинган (бошқа 
фикрларга кўра, қуман ёки кубан қипчоқлар таркибига кирган қабила). Қуман 
«қум-ман», яъни «қум ранг (оч сариқ) одам» ёки «қув (оқ қуш)-манн», яъни оқ 
одам деган маънони билдирар экан. Бу эса қипчоқларнинг русча номига айнан 
тўғри келади: половец – сарғиш демакдир. Тарихий манбаларнинг хабар 
беришича, қипчоқлар (половецлар, қуман) кўзи кўк, сочи сариқ кишилар 
бўлган. 
Яқин вақтларгача немис этноними «гунг, соқов», яъни «тилга 
тушунмайдиган» маъносидаги русча нем сўзидан таркиб топган деб ҳисобланар 
эди. Сўнгги йиллардаги тадқиқотлар шуни кўрсатадики, «немис» сўзи қадимги 
германларнинг неметес қабиласининг номидан олинган бўлиб, «кўчманчилар» 
деган маънони англатар экан. 
Шу билан бир қаторда, кўпгина этнонимларнинг келиб чиқиши, 
этимологияси ҳамон маълум эмас. Масалан, «ўзбек» сўзининг келиб чиқиши 
тўғрисида турли фикрлар бор. Кўпчилик олимлар кўчманчи ўзбеклар 
Олтинўрда хони Ўзбекхон (1312-1342) исми билан аталган дейишади. Ҳолбуки, 
Ўзбекхон Олтинўрда (Кўкўрда)да хонликка кўтарилган вақтдан олдин, ўзбек 
термини Оқўрдада пайдо бўлган. Яъни XIV-XV асрларда Эрон ҳамда Ўрта 
Осиё тарихчилари Оқўрданинг барча турк-мўғул қабилаларини ўзбеклар деб 
аташган. Бундан ташқари, ўзбек исми Ўзбекхондан олдин битилган асарларда 
ҳам учрайди. Демак, ўзбек этноними Ўзбекхон исмидан келиб чиққан, деган 
фикр тўғри эмас. Бу сўз «ўзи бек» деган маънони билдиради, дейиш ҳам илмий 
далил эмас. Ўзбек ўз қабиласи номи билан боғлиқ деган фикр ҳам исбот 
талабдир. Шундай қилиб, «ўзбек» сўзининг этимологияси ҳамон аниқ эмас. 
Ўзбек уруғлари номлари (этнонимлар)нинг ўзига хос келиб чиқиши тарихи 
бор. Жониворлар, хусусан, уй ҳайвонлари номи билан аталган этнонимлар энг 
қадимийдир. Улар мажусийлар даврида пайдо бўлган. Уруғларнинг муқаддас 
ҳайвонлари (тотеми) бўлиб, кишилар ўзларини шу ҳайвонлардан тарқалган, - 
деб ҳисоблаган, жилонди (илонли), жилонтамғали (илон - тамғали), қулон
оқбура, қорабура (бура-бувра-буғра – бичилмаган эркак туя), қарға, шағал 
(шақал-чиябўри), эчки, хўкиз этнонимлари шулар жумласидандир. Ҳайвон 
номлари билан аталган этнонимлар баъзан шу уруғ аждодининг лақаби ҳам 


бўлиши мумкин. 
Кўпгина этнонимлар уруғ - аймоқ тамғаси номи билан аталган, яъни ҳар бир 
уруғнинг ўз тамғаси бўлган. Масалан, молларини, отларини бошқаларникидан 
фарқ қилиш учун тамғалаб қўйишган. Болғали, косовли, қайчили, тароқли
чўмичли, қирғили каби уруғларнинг тамғалари шаклан ана шу уй-рўзғор 
асбобларига ўхшаш бўлган. 
Этнонимлар орасида киши исмлари ҳам учрайди: амиртемир, бўронбой
жалмат, оллоберди, фозил, чиғатой; жой номларидан келиб чиққан 
этнонимлар ҳам бор: бешқўтон, булоқбоши, сойлик, урганжи, қайирма
қорбулоқшарқиялик (шохрухиялик – Шохрухия – Улуғбекнинг отаси Шохрух 
номи билан аталган шаҳар номидан) ва бошқалар. Ўзбек этнонимларини 
семантик жиҳатдан бир неча гуруҳга бўлиш мумкин, чунончи, бирон касб- 
ҳунар номи билан юритиладиган этнонимлар: қирсадоқ (садоқ- ўқдон), иярчи 
(эгарчи- эгарсоз), гиламбобли (гиламбофли-гилам тўқувчи), саёт (сайёд-овчи), 
тулкичизаргарликмиришкорпўлатчи ва бошқалар. 
Ўзбек уруғларининг ўзига хос этимологияси бор. Қуйида уларнинг 
айримларига тўхталиб ўтамиз (шуни айтиш керакки, этнонимлар этимологияси 
ҳақида келтирилган фикрлар турли манбаларга суяниб ёзилган; бинобарин, 
узил-кесил вариантлар эмас, чунки ҳар қандай этимология ҳам нисбийдир).
Абдал уруғи Ҳиндистон, Афғонистон ва хусусан Ўрта Осиё халқлари 
этногенезида муҳим роль ўйнаган қадимий халқ-эфталит, яъни ҳайталларнинг 
авлодидир. Ҳайталлар (эфталитлар) Сурия, Юнон манбаларидаёқ абдел деб 
аталган. Тарихчи Балъамий (X аср) фикрича, ҳайтал сўзи Бухоро тилида 
«паҳлавон», «жасур одам» деган маънони билдиради. Шу билан бирга кейинги 
вақтларда абдал деганда «гадой», «дарвеш» киши тушунилган. Шунингдек, 
артистлар, созандалар, қаландарлар, маддоҳларнинг жаргони «абдал (абдол) 
тили» дейилган. 
Авшар – қадимий уруғлардан бири. Араб географлари Бухоро яқинида Авшар 
деган қишлоқни тилга оладилар. Абулғози Баҳодирхон авшар сўзини «ишини 
илдам ишламоқчи» деб изоҳлайди. 
Арғин – бу уруғ Ўрта Осиёда қадимда яшаб келган ва Маҳмуд Кошғарийнинг 
«Девону луғотит турк» асарида қайд қилинган арғу қабиласининг ўзгинаси 


бўлса керак. 
«Бобурнома»да, ўзбек уруғларнинг дастлабки ёзма шажараси ҳисобланган ва 
Мулла Сайфиддин Ахсикандийнинг «Мажмуат-таворих» асарида келтирилган 
ўзбек элатлари рўйхатида бу уруғ арғун шаклида қайд қилинган. Бу этноним 
мўғулча арғин (ўзаги арғ – дурагай) сўзидан келиб чиққандир. Арғин (арғун) 
сўзи қирғиз тилида ҳозир ҳам ана шу маънони англатади. 
Асака этноними Ўрта Осиёда қадимда яшаган сак (сака) номи билан алоқадор 
бўлса керак. Баъзи бир мулоҳазаларга кўра, асака «отлиқлар» деган маънони 
билдиради. Асака сўзи жой номлари шаклида ҳам учрайди. Масалан, Андижон 
вилоятидаги Асака; Қорақалпоғистон ҳудудида Асакаовдон ботиғи бор. 
Геологлар Асакаовдоннинг ўрни юқори тўртламчи даврда кўлдан иборат 
бўлганлигини аниқладилар (овдон, тўғриси обдон «сув омбори», «ҳовуз»). 
Ахтачи – қадимги уруғлардан бири. Бу уруғ вакилларини Бобур ҳам тилга 
олган. Ахта мўғул тилида, умуман «от» (жумладан «бичилган от»)
демакдир. Ахтачи эса «отбоқар», «жиловдор» (хон оти жиловини ушлаб 
юрувчи киши) маъносини беради.

Download 0,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish