128
Ҳозирги вақтда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экиш учун тавсия этилган
қишлоқ хўжалик экинлари Давлат реестирида очиқ далада
экиш учун помидорнинг
Нидерландия, Франция, Туркия, АҚШ, Япония, Италия, Ҳиндистон, Испания, Корея,
Исроил, Россия ва Суринам давлатларидан интродукция қилинган 33 та навлари, 81 та
гетерозисли дурагайлари (жами 114 та) тавсия этилган. Улардан такрорий экин сифатида
ўстиришга мос, гектаридан 28-30 тонна пишган товар ҳосилни 1-совуққача таъминловчи,
касаллик-зараркунандаларга ва ноқулай шароитларга чидамли нав ва гетерозисли
дурагайларини танлаш, кенг жорий этиш муҳим илмий ва амалий аҳамиятга эга.
Тадқиқотнинг мақсади – помидор тезпишар ва ўртатезпишар навлар ҳамда
гетерозисли дурагайлар тўпламини такрорий экин сифатида ўрганиб, баҳолаш асосида
улардан кузги совуққача гектаридан 28-30 тонна пишган истеъмолга ва қайта
ишлашга
яроқли сифатли ҳосилни таъминловчи касаллик-зараркунанда ва ноқулай шароитларга
чидамли истиқболлиларини танлаш, ўстириш технологиясини такомиллаштиршдан
иборат.
Тажрибада помидорнинг турли давлатлардан келтирилган ва ўзимизда яратилган
35 та нав ва гетерозисли дурагайлари ўрганилди.
Дала
тажрибалари сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот
институти Самарқанд илмий тажриба станциясининг суғориладиган ўтлоқ бўз тупроқлари
шароитида олиб борилди. Ўрганилган нав ва дурагайларнинг 5-7 чинбаргли кўчатлари 25-
28 июнда 70х20 см тартибда экилди. Делянканинг майдони 28 м
2
, такрорлар 4 та бўлди.
Тажриба даласидаги барча агротехнологик тадбирлар, нав, вариант ва қайтариқлар
жойлашиши, улардаги кузатиш, ўлчаш, таҳлил ва ҳисоблашлар умумқабул қилинган
услуб ҳамда тавсиялар асосида олиб борилди.
Тадқиқотларнинг кўрсатишича, ўрганилган помидор ва гетерозисли дурагайлар
уруғлари экилгач 5-кун унувчанлиги 42,9 дан 61,0 фоизгача ўзгарди, 10-кунда эса 87,2-
90,2%. Энг юқори унувчанлик (88,6-90,2%) Дар Заволжья, Новичок, Финиш, Сурхон-142
навлари ва F
1
Султон, F
1
Ложайин дурагайларида, энг паст унувчанлик (69,6-73,6%) Рио-
гранде, Шафақ навларида кузатилди. 1000 та уруғдан энг юқори (76,7-80,0%)
стандар
кўчат чиқими (кўчат бўйи 17,8-18,6 см, барг сони 7,4-7,7 дона, вазни 31,3-35,5 г) F
1
Султон, F
1
Ложайин дурагайларида, Сурхон-142, Намуна-70, энг кам (55,4-61,2%) кўчат
чиқими
Тошкент тонги, Новичок, Волгоградец навларида қайд этилди.
Помидор намуналари такрорий экин сифатида экилганда эрта пишиши (69-70 кун),
F
1
Султон, F
1
Ложайин дурагайлари, Волгоградец, Тошкент тонги,
Дар Заволжья,
Ўзбекистон-178 навларида кузатилиб, биринчи теримгача 77-80 кунни ташкил этди.
Гуллаш даврида помидор нав ва дурагайларида биометрик ўлчашлар ўтказилганда,
энг баланд бўйли (75,1-81,0 см), сербаргли (71,2-77,6 дона) ҳамда шохланган ўсимликлар
Дони, Дар Заволжья, Финиш, Намуна-70,
Солярис навлари ва F
1
Султон, F
1
Ложайин
дурагайларида қайд этилди.
Энг юқори маҳсулдорлик кўрсаткичлари (1 туп палак массаси 132-179, мева ҳосили
510-640 г) Дар Заволжья, Финиш, Новичок, Сурхон-142 навлари ва F
1
Ложайин, F
1
Султон
дурагайларида, йирик мевалар (вазни 100-116 г), Финиш, Ўзбекистон-178, Истиқлол,
Намуна-70, Восток-36, Шафақ, Дар Заволжья навлари, F
1
Ложайин дурагайларида бўлди.
Такрорий экин сифатида экилган помидор нав ва дурагайларининг товар
ҳосилдорлиги гектаридан 17,7-35,2 тоннагачани ташкил этди. Энг юқори товар
ҳосилдорлик (25,1-32,1 т/га) Новичок, Перст, Дар Заволжья, Финиш, Солярис, Боходир,
Мустақиллик-28 навлари, F
1
Амулет, F
1
Madera, F
1
Ложайин, F
1
Султон дурагайларидан
олиниб, стандарт Волгоградский-5/95 навига нисбатан гектаридан 7,5-14,5 тонна ёки
142,6-182,4 фоиз қўшимча ҳосилни таъминлади. Бундан ташқари ажратилган нав-
дурагайларда 1 ва 2-терим улуши умумий ҳосилнинг 75% идан какм бўлмади.
Мазкур нав-дурагайлар мева таркибидаги қуруқ модда 5,8-6,1 фоиз, қанд 2,7-4,0
фоизни, аскорбин кислотаси ёки “С” витамини 16,2-21,5 мг/% ни ташкил этди.
129
Демак, Самарқанд вилояти ўтлоқ бўз тупроқлари шароитида такрорий экин
сифатида помидор тезпишар ва ўртатезпишар нав-дурагайларидан – Дар Заволжья,
Финиш, Солярис, Боходир, Мустақиллик-28, Перст, Новичок ва F
1
Амулет, F
1
Madera, F
1
Ложайин, F
1
Султон каби дурагайларини экиш, кузги совуққача гектаридан 25-28 тонна ва
зиёд пишган товар ҳосилни
таъминлаб, уни истеъмолга, қайта ишлашга ва экспортга
йўналтириш имконини беради.
Do'stlaringiz bilan baham: