85
ЭРОЗИЯГА УЧРАГАН ЕРЛАРНИ ИШЛАШ ТЕХНОЛОГИЯСИ
С.Жумабоев
Самарқанд ветеринария медицинаси институти
Республикамиз халқи ҳаёти, турмуш тарзи, фаолияти ва фаровонлигининг туб-асоси,
ер ресурсларидан оқилона фойдаланиши билан боғлиқ.Шу сабабдан уни мухофаза
этиш жуда муҳим аҳамият касб этади. Деҳқончилик дунё миқёсида, жумладан, бизнинг
мамлакатимизда ҳам жуда мухим ахамиятга эга, зеро, умуминсоният истеъмол қиладиган
жами озиқ овқат маҳсулотларининг 98% га яқин айнан тупроқда етиштирилади. Шу
боис, аграр соҳа, яъни озиқ –овқат маҳсулотлари барча давлатларнинг диққат марказида
туради. Афсуски, сайёрамизда ердан нотўғри фойдаланиш оқибатида унинг
унумдорлиги ёмонлашиб, ҳосилдорлик кескин камайиб кетмоқда. Бу жараёнда экологик
ҳолатнинг ёмонлашуви,глобал иқлим ўзгариши , сув ва ҳавонинг ифлосланиб
бораётганлиги каби кўплаб салбий ҳолатлар ҳам дунёда қишлоқ хўжалигининг
ривожланишига тўсқинлик қилмоқда.
Жаҳон экспертларининг маълумотларига кўра, биргина ўтган асрнинг ўзида 5
млн.900 минг км
2
ер майдони ирригация ва мелиорация ишларида йўл қўйилган
хатолар туфайли деградацияга учраб, шўрланиш ва эрозияга чалиниб, деҳқончилик учун
мутлақо яроқсиз ҳолга келиб қолган. Инсоният сўнги бир асрда ўтган минг йил
давомидагидан ҳам кўп ўз ҳаёт манбаи бўлган унумдор ерларни йўқотишга улгурди.
Бунинг асосий сабаблари, қиўлоқ хўжалик экинлари етиштириладиган
минтақаларнинг ҳар хил тупроқ-иқлим шароитида эрозия жараёнларининг олдини
олувчи ва тупроқ унумдорлигини оширувчи, тупроқ, сув, ўғит ва техникалардан оқилона
фойдаланишга имкон берадиган кузги буғдой етиштириш агротехнологияларини тўлиқ
ишлаб чиқарилмагинлигидир.
Шунинг учун ҳам, қишлоқ хўжалиги экинларини нотўғри суғориш натижасида
рўй берадиган ирригация эррозиясига учраган ерларда экинлар экилгандан кейин
тупроқ юзасини гўнг билан мулчаллаш, ўсимликларни совуққа чидамлилигини
оширишда калийли ўғитлардан қўллаш, гўнг ва минерал ўғитларни тупроқларни ювилиш
даражасини инобатга олиб табақалаштириб ишлатиш, замонавий суғориш тизимларини
ва илғор технологияларни жорий этишни талаб этади.
Ўрта Осиёнинг хусусан Ўзбекистоннинг суғориладиган деҳқончилик шароитида
тупроқнинг ирригацион эрозияси кенг тарқалган бўлиб, у сув эрозиясининг бир
кўринишидир. Нишаблиги катта бўлган ерлар ўзлаштирилиб, деҳқончиликда
фойдаланиши натижасида шундай эрозия майдонлари кўпайиб бормоқда, бундай ерлар
Ўзбекистонда тахминан 952 минг гектарни ташкил этади (И.Бобохўжаев,П.Узоқов
1995й.)
Тупроқнинг ирригацион эрозияси асосан нишаб ерларда, экинларни кўп сув оқизиб
суғориш туфайли юзага келади. Майдон нишаблиги 2-3
0
бўлганда тупроқ юзаси сув ювиб
кета бошлайди.
Ўзбекистон тупроқшуносларининг (М.А.Панков Ҳ.Ҳамдамов. 1986) маълумотларига
кўра, қия майдонларда бир марта эгатлаб суғорилганда сув оқизиб кетадиган тупроқ
гектарига 22-50 тоннага, ўта қияликларда эса 690 тоннагача етади.
Республикамизда ҳар йили ирригация эрозияси туфайли 300 минг гектар экин
майдони зарар кўради ва йилига пахтадан тахминан 100 минг тоннага яқин кам ҳосил
олинади.
Тупроқнинг эрозияси асосан нишаб ерларда экинларни кўп сув оқизиб суғориш
сабабли юзага келади. Майдон нишаблиги 2-3
0
бўлганда тупроқ юзасини сув ювиб кета
бошлайди (Ҳ.Ҳамдамов. 1986).
Қиялик ортиб бориши билан эрозия жараёни янада кучайиб боради.
М.А.Панковнинг ҳисобларига кўра (1965 й) нишаблиги 2
0
дан катта бўлган
территориянинг умумий майдони 5,4 млн гектарни, яъни Республикамиз майдонининг