Таълим вазирлиги бухоро давлат университети


СУВ ТАҚЧИЛЛИГИ ШАРОИТИДА СУВ РЕСУРСЛАРИДАН САМАРАЛИ



Download 5,16 Kb.
Pdf ko'rish
bet44/200
Sana22.06.2022
Hajmi5,16 Kb.
#691793
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   200
Bog'liq
0хирги туплам

 
СУВ ТАҚЧИЛЛИГИ ШАРОИТИДА СУВ РЕСУРСЛАРИДАН САМАРАЛИ 
ФОЙДАЛАНИШ, CУҒОРИЛАДИГАН ЕРЛАРНИНГ МЕЛИОРАТИВ ҲОЛАТИНИ 
ЯХШИЛАШ 
Х.Нуриддинов, Ҳ.С.Сафаров
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжаллигини механизациялаш муҳандислари институти 
Бухоро филиали
Ҳозирги кунда сув хўжалиги тизимида инновацион фаолиятни ривожлантириш 
долзарб вазифалардан бири ҳисобланади. Шу боис, ушбу мақолада инновацион 
жараёнларни амалга ошириш босқичлари, сув хўжалигида инновациялар бозорини 
шакллантиришнинг таркибий тузилмалари, инновацион фаоллик даражасининг асосий 
мезонларини белгилашнинг хорижий тажрибалари, сув тежовчи технологияларни жорий 
этиш самарадорлиги ҳамда қишлоқ ва сув хўжалигини ривожлантириш йўналишлари 
келтирилган. 
Р
еспубликамиз мустақиллиги йилларида сув хўжалигини тубдан ислоҳ қилиш, 
таркибий тузилмалари фаолиятини такомиллаштириш, моддий-техника базасини 
мустаҳкамлаш ва инновацион асосда ривожлантириш йўналишида бир қанча тадбирлар 
олиб борилмоқда. Сув хўжалиги тизими корхоналарига инновацияларни жорий этиш ўз 
мазмуни ва моҳияти жиҳатидан бир бутун жараён сифатида қаралиши лозим. 
Республикамиз шароитларини ҳисобга оладиган бўлсак, бугунги кунда инновация 
жараёни қуйидаги босқичлардан иборат бўлган ҳолда амалга оширилмоқда: 
Тадқиқотларимиз натижасида сув хўжалигида инновациялар бозорини шакллантиришда 


58 
қуйидагича таркибий тузилмаларнинг ўзаро боғлиқлигини эътиборга олиш мақсадга 
мувофиқ: 
- сув хўжалигида инновациялар бозори фаолиятида инновация объекти бўлган 
илмий-техник маҳсулотларни (илмий тавсиялар, ихтиролар, фойдали моделлар, саноат 
намуналари, селекция ютуқлари, дастурий маҳсулотлар, янги технологиялар, ноу-хаулар 
ва бошқа аниқ илмий натижалар) ишлаб чиқарувчилар (илмий-тадқиқот муассасалари, 
олий ўқув юртлари ва илмий-тадқиқот марказлари; ташаббускор олимлар ва уларнинг 
жамоалари, ихтирочи ва конструкторлар, жисмоний шахслар); 
- ишланмаларни жорий этишда иштирок этувчилар (илмий-тадқиқот ва олий таълим 
муассасалари, инновацион ташкилотлар, марказлар, технопарклар, консальтинг 
марказлари, технологиялар трансфер марказлари, нодавлат юридик шахслар); 
- инновацион илмий-техник маҳсулот истеъмолчилари (сув хўжалиги бошқарув 
органлари, ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари, ирригация тизими 
бошқармалари, сув истеъмолчилари уюшмалари, фермер ва деҳқон хўжаликлари ва 
бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари) қатнашишади. 
Сув хўжалиги тизимида инновацияларга талаб ва таклиф шаклланиши жараёни эса 
инновацион маҳсулотга инновациялар бозори талабини рағбатлантириш – намойиш 
майдончалари, ҳудудий семинарлар, реклама, бук- летлар тарқатиш орқали илмий 
ечимларни тарғиб қилиш орқали инновацион маҳсулотларга таклиф шаклланиши - 
агросаноат мажмуига кирувчи вазирликлар, идоралар тизимидаги корхоналар, сув 
хўжалиги тизими субъектлари ва фермер хўжаликлари учун ҳамда уларнинг 
буюртмаларига асосан, илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари, технопарклар, 
консалтинг марказлари томонидан тайёр илмий ечимлар ишланмалар таклифи 
портфелини шакллантириш орқали амалга ошади. 
Инновацион маҳсулотга баҳо шаклланиши – талаб ва таклиф асосида, томонлар 
келишуви бўйича баҳо шаклланади (баҳо шаклланишида давлат томонидан инновацион 
маҳсулот муаллифлари ва истеъмолчилари учун яратилган кредитлаш, молиялаштириш, 
солиққа тортиш борасидаги имтиёзлар эътиборга олинади). Маълумки, дунё тажрибасида 
инновацион фаоллик даражасини белгилашнинг асосий мезонларидан бири бу қилинган 
ихтиро ва кашфиётлар учун олинган патентлар сони ва уларнинг йиллар ҳамда иқтисодиёт 
тармоқлари бўйича ўсиши ҳисобланади. Бу борадаги маълумотлар таҳлиллари 
кўрсатишича, 2008 йилда Хитойда 203481 та патентлар олинган бўлса, бу кўрсаткич 
АҚШда 400769 та, Японияда 391002 тани ташкил этган. 2011 йилга келиб етакчилик 
Хитойга ўтиб 526412 тани, АҚШда 503582 тани, Японияда эса 342610 тани ташкил этган. 
Патентлар сони бўйича яққол устунлик 2011 йилдан бошлаб Хитой, АҚШ ва Япония 
давлатларига тегишли бўлган. Шунингдек, Жанубий Корея, Германия, Ҳиндистон ва 
Россия каби давлатларда ҳам ихтиро ва кашфиётлар учун олинган патентлар сонининг 
барқарор даражада ўсиш кўрсаткичларига эга бўлганлиги кузатилади. Бу ўз навбатида 
юқорида номлари қайд этилган давлатларда илмий-техник ва инновацион ривожланиш 
юқори даражада эканлигидан далолат беради. Бу соҳада мамлакатимизда ҳам ихтиро ва 
кашфиётлар учун олинган патентлар сони ўсиб бормоқда. 
Бундан ташқари илмий муассасаларнинг илмий ва илмий-техникавий салоҳиятини 
белгиловчи муҳим кўрсаткичлардан бири бу илм-фан соҳасининг моддий-техник 
жиҳатдан таъминланганлиги ва қуролланганлиги даражаси ҳисобланади. Суғориш 
тизимларининг техник ҳолати, ер ва сувдан фойдаланиш самарадорлиги даражаси билан 
бевосита боғлиқлиги боис, гидромелиоратив тизим техник жиҳатдан қанчалик мукаммал 
бўлса, у қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлиги 
ошишига катта таъсир кўрсатади. Демак, суғориш технологиясини такомиллаштириш, 
сувнинг сарфини камайтириш, шунингдек, ресурслар сарфлари бирлигига олинадиган 
маҳсулот миқдорини ошириш бўйича инновацион ишланмаларни кенг миқёсда жорий 
қилиш тармоқни инновацион ривож- лантиришнинг муҳим йўналишларидан ҳисобланади. 
Жаҳон тажрибаси кўрсатишича, охирги йилларда бир гектар майдонда пахта етиштириш 
учун Исроил ва Испанияда 4-5 минг м3 сув сарфланмоқда. Юртимизда бу кўрсаткич 11-12 


59 
минг м3 ташкил этмоқда. Бунда сувнинг тўғон, суғориш тизими ва тармоқлар орқали 
далага етиб келгунгача буғланиши ҳам қўшиб ҳисобланган. 
Башоратларга қараганда бундан кейин республикага оқиб келадиган сувнинг 
миқдори ошмайди, аммо глобал ҳарорат кўтарилиши билан сув буғланиши кўпайишини 
ва аҳолини ўсишини инобатга олган ҳолда сув оқиб келиши бир йилда 0,2-1 фоизгача 
камайиши мумкин. Шуни инобатга олган ҳолда, сувдан экинларни суғоришда самарали 
фойдаланишни, сув тежовчи технологияларни жорий этишнинг аҳамияти ортиб боради. 
Тежалган сувнинг ҳар бир бирлиги бошқа соҳада ёки мамлакатнинг бошқа субъектлари 
томонидан ўзлаштирилиб, мамлакат учун ижтимоий аҳамиятидаги бошқа маҳсулотлар 
яратиш мумкин. Бу эса, қўшимча қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ҳисобига, 
фермер хўжаликларининг даромади ошишига, қўшимча иш ўринлари яратишга 
бозорларда маҳсулотлар баҳоси барқарорлашишига сабаб бўлади. 

Download 5,16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   200




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish