Таълим вазирлиги бухоро давлат университети



Download 5,16 Kb.
Pdf ko'rish
bet124/200
Sana22.06.2022
Hajmi5,16 Kb.
#691793
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   200
Bog'liq
0хирги туплам

 
 
 


166 
ҚИШЛОҚ ЛАНДШАФТЛАРИНИ ЖОЙЛАШТИРИШНИНГ ҚИШЛОҚ 
ХЎЖАЛИГИГА ТАЪСИРИ 
Д.Ж.Қўчқорова
Бухоро давлат университети
Қишлоқ аҳолисининг географик муаммолари қишлоқ аҳолиси кўп бўлган 
минтақаларда, хусусан Ўзбекистон ва бошқа Марказий Осиё давлатларида кам
ўрганилган. Ваҳоланки, худди шу мамлакатлар миллий иқтисодиётида қишлоқ 
хўжалиги асосий ўринни эгаллайди. Масалан, Ўзбекистонда 49,6 фоиздан зиёд аҳоли
қишлоқ жойларда яшайди. Бу ерда 11 мингдан ортиқ қишлоқлар мавжуд бўлиб,
улар катта – кичиклиги, жойлашуви ва бажарадиган вазифалари бўйича турлича
тақсимланади. Айнан шу ҳудудий фарқлар сабабини ўрганиш, қишлоқ аҳолисининг
жойлашуви қонуниятларини очиб бериш, қолаверса қишлоқ жойларни оқилона
ташкил қилиш иқтисодий – ижтимоий география ва амалий ландшафтшуносликнинг
бурчидир. Шунингдек, республика раҳбариятининг қишлоқ хўжалигига катта эътибор
бериши, қишлоқ жойларда мулкчиликнинг турли шаклларини ривожлантириш, соғлом 
рақобат муҳитини яратиш, туб ижтимоий ўзгаришларга эришиш (аҳолини тоза
ичимлик сув, табиий газ билан таъминлашни яхшилаш, хусусий томорқа ва уй – жой 
қурилишини авж олдириш) қишлоқ районлар инфраструктурасини рўйхатдан ўтказиш
ва ривожлантириш, бу жойларга саноат корхоналарини олиб кириш масалаларига ҳам
алоҳида аҳамият берилмоқда. Ўтмишда қишлоқ хўжалиги ва қишлоқлар
ривожланиши билан боғлиқ бўлган айрим тадбирлар ҳам мавжуд бўлган. Халқ
хўжалигини кооперативлаштириш, қўриқ ерларни ўзлаштириш каби
аграр
сиёсатлар
шулар жамласига киради. Аммо, амалда бундай тадбирларнинг кўпчилиги ўзининг 
тўғри ва тўла ечимини топмади. Натижада қишлоқларга бўлган муносабат ҳамон
етарли эмас. 
Шундай қилиб, қишлоқлар ўз тарихий ва ижтимоий мавқеидан борган сари
узоқлашиб борди. Бунга давлатнинг нотўғри шаҳарпарастлик сиёсати ҳам сабабчи
бўлди. Чунки қишлоқлар, уларнинг вазифасига, мавжудлигига ва келажагига фақат
шаҳарлар нуқтаи назаридан қаралди. Шу боис, ҳатто расмий ҳужжатларда
қишлоқларнинг йириклашуви ва уларнинг аста – секин шаҳар туридаги аҳоли
масканларига ўтказилиши кўзда тутилган эди. Бу эса, ўз навбатида, қишлоқларни
айнан шу мақсадда “истиқболли” ва “истиқболсиз” табақаларга ажратилишга олиб
келди. Қишлоқлар ва қишлоқ хўжалигига бўлган бундай нотўғри муносабатларнинг 
оқибатлари бугунги кунга келиб барчага аён бўлди ва ҳозирги кунда уларни бартараф 
этишга катта аҳамият берилмоқда.
Сўнгги йилларда республикамизда шаҳарлар билан бир қаторда қишлоқ аҳоли
манзилгоҳларига бўлган эътибор ортиб бормоқда. Бу республикамизнинг қонун 
чиқарувчи ташкилотлари томонидан қабул қилинган қатор қонун, қарор ва
фармонларда ўз ифодасини топган. Аммо мамлакатимизнинг барча қишлоқ
туманларида ҳам мазкур қарор ва фармонлар амалда жорий қилинган, деб бўлмайди. 
Қишлоқ жойларини оқилона ташкил қилишда энг долзарб муаммолардан яна 
бири - бу қишлоқ инфраструктурасини тўғри ташкил қилишдан иборат.
Қишлоқ аҳолиси учун яна бир муаммо экологик мувозанатнинг 
бузилганлигидир. Қишлоқ аҳолиси чиқиндиларни ташлаш учун ахлатхона ва
канализация тармоқларига етарли даражада эга эмас. Шунинг учун чиқиндилар дала
ерларига чиқарилади. 
Қишлоқ аҳолисининг экологик маданиятини ошириш лозим. Буни оилада,
боғчада, мактабда ва қишлоқ , маҳалла мажлисларида ариқ, канал сувларини тоза – 
озода сақлаш, энг ёмони уйларидан чиқадиган чиқиндиларни тўғридан тўғри ариққа
оқизишга барҳам бериш кераклигини уқтириш керак. Қишлоқларда вақтинча 


167 
сақланадиган махсус чиқинди майдончалар ташкил қилиш ва унинг атрофини маълум
бир тўсиқ билан ўраб, атрофга зарар келтирмайдиган қилиш лозим. 
Бундан ташқари қишлоқда ҳашарлар ташкил этилиб, тозалик – 
ободонлаштиришни ривожлантириш , асосан мевали боғлар ташкил этиш – келажакни
ўйлаш демакдир. Аҳолининг асосий қисми қишлоқ жойларида яшаётганлигини ҳисобга 
олиб қишлоқларни тўлиқ тоза ичимлик суви билан таъминлаш зарур. 
Аввало аҳолини иш билан банд қилиш учун нафақат вилоят ёки туман 
марказларида балки қишлоқларда ҳам кичик корхоналар очиш, қишлоқ хўжалик
маҳсулотлари узоқ вақт сақланадиган омборхоналар, мева – сабзавотларни қайта
ишловчи кичик цехлар ташкил этиш, бичиш – тикиш, зардўзлик цехи ва қадимий
ҳунармандчиликни янада ривожлантириш керак. 
Меъморчиликда европача ёндошув оммалашмоқда. Бу аҳолининг турмуш
даражаси ва маданияти юксалиб бораётганлигидан дарак беради. Аммо миллий 
ўзлигимиз иморатларимизда ҳам акс этиб туриши, улар айни жой табиати ва аҳоли 
менталитетига хос бўлиб, эстетик завқ бағишламоғи лозим. 
Келажакда қишлоқларни оқилона ташкил қилишни кўзда тутган ҳолда:
Биринчидан, нисбатан олдинроқ вужудга келган (хутор кўринишидаги)
қишлоқларни Давлат бош қурилиш лойиҳаси асосида такомиллаштириш керак; 
Иккинчидан, чўл – воҳа шароитида аҳоли турар жой биноларини тупроқ
шўрланишига чидамли ва юқори қуёш радиациясига мос бўлган хомашёлардан қуриш
лозим; 
Ҳар бир қишлоқда ижтимоий инфратсруктура, маиший хизмат тармоқларини 
шакллантириш ва улар замон талабларига жавоб бериши керак.Янги вужудга келаётган
қишлоқларни барпо этишда ва мавжуд қишлоқларни такомиллаштиришда юқорида
қайд этилган тавсияларга амал қилинса қишлоқ ландшафтлари келажакда янада
такомиллашади ва тўлақонли аҳоли манзилгоҳларига айланади. 

Download 5,16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   200




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish