Таълим вазирлиги а.ҚОдирий номидаги жиззах давлат педагогика институти



Download 105,47 Kb.
bet8/11
Sana02.12.2022
Hajmi105,47 Kb.
#877127
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Курс иши йўриқнома

Курс ишига раҳбарлик қилиш


Курс ишига умумий методик раҳбарлик мазкур курс иши тегишли бўлган фандан дарс машғулотларини олиб бораётган профессор-ўқитувчилар томонидан амалга оширилади ва курс иши бўйича белгиланган иш юкламаси ҳажми ҳам уларнинг юкламасида акс эттирилади.

  • талабага курс ишини бажаришда бевосита раҳбарлик килади;

  • раҳбар курс ишининг режасини талаба билан биргаликда тузади ва мақсадини аниқлаб, талабанинг ижодий изланишларини мазкур режага мувофиқлаштиришга ёрдам беради;

  • талаба билан биргаликда илмий-тадқиқот усулларини аниқлайди;

  • раҳбар талаба билан биргаликда курс ишининг бажарилиш жараёнини таҳлил қилади, у томонидан ишлатиладиган илмий атамалар, шартли белгилар ва символларнинг қўлланилиш тартибига риоя қилинишини назорат қилиб боради.

Курс ишлари давлат стандартлари асосида тайёрланади ва бу талабанинг келгусида илмий ишларини бажариш малака ва кўникмаларининг тўла шаклланишига ёрдам беради.
Раҳбарлар томонидан кўриб чиқилган ва ёзма равишда хулосаланган курс ишлари семестрдаги имтиҳонлардан 10 кун олдин кафедрага топширилади. Кафедра мудири курс ишини тақриз олиши учун кафедранинг доцент, катта ўқитувчи ёки ўқитувчига топширади.
Тақризчининг тақризи эркин шаклда тайёрланади, аммо унда, албатта: 1) ишнинг афзаллик жиҳатлари;
2) хатоси ва бошка камчиликлари;
3) ишнинг қўйилган талабларга мослиги;
4) ҳимояга қўйилиши ёки қўйилмаслиги кўрсатиб ўтилади.
Тақризчи томонидан ижобий баҳоланган курс ишлари кафедрада ҳимоя қилишга тавсия этилади. Деканат томонидан белгиланган муддатда талабалар курс ишини очиқ ҳимоя қиладилар.


Илмий раҳбарнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:


    • курс иши ёзиш бўйича талабаларга мавзуларни ва вазифаларни бериш;

    • талабага курс иши тузилиши ва режасини ишлаб чиқишда маслаҳат бериш;

    • талабага мавзу бўйича асосий ва қўшимча адабиётларни, маълумотларни танлашда маслаҳат бериш;

    • талабага тадқиқот объекти ва доирасини, объект фаолиятини ўрганиш, маълумотлар йиғиш ва уларни таҳлил қилиш методларини аниқлашда маслаҳатлар бериш.

Илмий раҳбар талаба ташаббусини турли йўллар билан ривожлантиришга ва мустақил илмий тадқиқот ишини амалга оширишига маслаҳатлар беради.
Илмий раҳбарнинг курс иши ёзиш масаласи бўйича маслаҳатлар бериши илмий раҳбар томонидан белгиланган ва кафедра томонидан тасдиқланган муддатларда олиб борилади.
Илмий раҳбар, унга тақдим қилинган курс ишини текшириб, ўз мулоҳазаларини билдиради ва ишни қайси йўналишда ўзгартириш ва тўлдириш кераклиги тўғрисида маслаҳат беради.
Ёзиб тугатилган курс иши белгиланган муддатда илмий раҳбарга топширилади. Илмий раҳбар курс ишини текшириб чиқади ва уни ҳимояга рухсат бериш тўғрисида ўз фикрини билдиради. Илмий раҳбар курс ишини белгиланган тартиблар бажарилмаганда қабул қилмаслиги мумкин.

Download 105,47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish